ноябр 19, 2017 13:21 Asia/Tashkent

Тарих гувоҳи бӯлган энг долзарб мавзуларидан бири, аёлларга нисбатан раво кӯрилган зулм-ситам мавзӯсидир. Шунингдек аёлларга нисбатан уй ичи ва ташқарида етказиладиган жиддий зарарлардир. Бу орада аёлларга нисбатан жамиятдаги камситилишлар ҳам жиддий масаладир.

Жисмоний, руҳий ва ижтимоий жиҳатдан аёлларга нисбатан камситувчи муносабатлар дунёнинг турли бурчакларида мушоҳада этиш мумкун. Бу зӯравонликлар уларга ҳатто ӯз оилалари муҳлитида ҳам таҳдид қилади. Ривожланган давлатлар агарчи ӯзларини аёллар ҳуқуқлари ҳомийси деб иддао қилишса ҳам аксига аёлларга нисбатан зӯравонлик ва хушунат раво кӯрганларнинг энг асосий сабабчиси ҳам уларнинг ӯзларидир. 

Тарих гувоҳи бӯлган энг долзарб мавзуларидан бири, аёлларга нисбатан раво кӯрилган зулм-ситам мавзӯсидир. Шунингдек аёлларга нисбатан уй ичи ва ташқарида етказиладиган жиддий зарарлардир. Бу орада аёлларга нисбатан жамиятдаги камситилишлар ҳам жиддий масаладир.

Камситишни аниқлаш тушунчаси кўп маънони англатади ва нафақат қисман енгил аниқланувчи тўғридан-тўғри камситишни балки қонунлар, сиёсат ёки тажриба қўлланилаётганлигининг натижасини акс эттирувчи, гендер нейтраллиги расмий ҳисобланувчи, лекин тажрибада аёлларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи камситиш қасддан амалга оширилган ёки оширилмаганлигининг келиб чиқиш сабабини қамрайди. Камситиш ўз фуқаролик ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳаётнинг барча жабҳаларида қўллаш ёки амалга ошириш натижасида эркак ва аёлларнинг тенгсизлигига олиб келувчи турли тафовут, мустасно қилиш ва чегаралашларни ўзида қамровчи ҳаракат ҳисобланади.

Ҳануз дунёнинг айрим ҳудудларида аёлларга нисбатан адолатсиз муносабат, камситиш, бир хил иш учун эркакларга нисбатан кам ҳақ тўлаш, жинсий зўравонлик каби ҳолатлар давом этяпти. Қул қилиб сотиш каби инсон савдоси можароларининг қурбони ҳам, асосан, аёллар...

Аёллар   ҳақ-ҳуқуқини поймол  этиш махсус  истилоҳ  бўлиб, у аёлларга нисбатан  бадбинликнинг  барча  турларини  ўз  ичига олади.Бугунги   дунёда  аёллар  ҳақ-ҳуқуқини  муҳофаза қилиш тўғрисида  жуда кўп иддаолар қилинаётган  бўлса-да, аммо уларни камситиш ишлари  борган  сари авж олаяпти.

Учинчи  минг йилликка  келиб, аёлларни камситиш анчайин  кенг  қамровли  тушунчага айланди. Дунёнинг  турли  бурчакларида  жинсий  қуллик, аёлларни  сўз билан  камситиш, доимий  тажовузлар,  урушларда уларнинг  ҳақ-ҳуқуқларини поймол  этиш, уларни  юриш-туришда камситиш, сиёсий камситиш каби   аёлларнинг  ҳақ-ҳуқуқини  поймол  этиш  усуллари кўп  учрайди.

Ғарб   жамиятида  аёлларга нисбатан  раво кўрилаётган  зулм-ситамнинг  яна  бир кўриниши оилада  улар мавқеининг  йўққа  чиқарилишидир.  Эндиликда  ғарб  аёли  оналик  бахтига муяссар  бўлиш, уй  бекалиги каби аёлларга  табиатан  хос  бўлган амалларнинг  лаззатини  ҳис  қилишдан  маҳрум  этилган.Оилавий  ажралишларнинг  кўпайиб бориши, фарзандларни  ёлғиз тарбиялаш каби  иллатларнинг  асосий юки ғарб  аёли  ва болаларининг   зиммасига  тушаяпти.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм

Ривожланган мамлакатларда  аёл ва  эркак   ўртасидаги муносабатлар  тамомила  ўзгариб кетди. Бир-биридан  жисмоний ва  руҳий  жиҳатдан  батамом  фарқ қиладиган бу  икки мавжудот доимий  равишда  ўзаро бир-бирларига қиёс қилинади.

Бу давлатларда эркак ва  аёл   келишиб, биргаликда тинч-тотув  яшаш  ўрнига, ўзаро рақибга айланишган. Ваҳоланки,  эркак ва  аёл бир-бирларига  рақобат қилиш учун яратилмаган.

Эркак ва аёллар биологик нуқтаи назардан анча фарқ қилади. Шунинг учун ҳам уларни тенг ҳуқуқли қилишда маъно йўқ ва бу адолатдан ҳам эмас. Жамиятдаги қонунлар ҳам аёл ва эркак хусусиятларини назарда тутган бўлиши лозим. Яъни, кимнингдир кучли яна кимнингдир заиф тамонларини инобатга олишлари лозим.     

Аёллар ўз табиий фитратларини амалга ошириш имкониятига эга бўлган дунёда яшашни исташади. Бу болага сут бериш, насл-ҳаёт давомчиси бўлиш каби мажбуриятлардир. Буни амалга ошириш имкониятини эса улар эркакларга беришади. Агар уларнинг бу талаблари қониқмаётганини сезишса, улар воқеалар ривожини ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишади ва феминизм деб аталувчи нарса содир бўлади.                                                                                                                                                                                                                                                                                                                         

 

 

 

Ёрлиқ