Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил обон ойининг 30 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиул-аввал ойининг 2-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил ноябрь ойининг 21-чи кунидир.
Бундан 809 йил олдин ҳижрий-қамарий 630 йил рабиул-аввал ойининг 2-чисида:
Ислом аламининг буюк ҳадисшуноси, ёзувчиси ва тарихчиси Изаддин номи билан танилган Ибн Асир Жазарий Ироқнинг шимолида жойлашган Мосел шаҳрида вафот этди. У ҳижрий-қамарий 555 йилда Ироқда таваллуд топди. У ўз умрининг дастлабки йилларини Мосел, Бағдод ва Шомда ўтказди. Ибн Асир бу муддат давомида диний турли илмларни ўрганди ва узоқ вақт ўтмасдан луғат илмида ўз замонининг машҳур донишмандларига айланди. У кейин Хатиб Тусий каби ўз замонининг машҳур устодлари олдида фиқҳ ва ҳадис илмини ўрганди. Ибн Асирнинг машҳур асари “Ал-Комил фит-Таърих” (Мукаммал тарих) деб номланади. У бу китобда ҳижрий-қамарий 627 йилгача бўлиб ўтган тарихий воқеаларни таҳлил этади. Бошқа томондан муғуллар истилолари даврида ҳаёт кечиргани боис унинг китоби муғул тарихининг муҳим китобларидан ҳам саналади. Ибн Асирнинг бошқа машҳур асарларидан олти жилддан иборат бўлган “Асадул-Ғобати фи маърифатис-Саҳоба” деб номланади. У бу китобда Ислом дини Пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг 7500 нафар саҳобалари ҳақида шарҳ-изоҳлар ёзади.
Бундан 234 йил муқаддам милодий 1783 йил ноябрь ойининг 21-чисида:
Башариятнинг учиш учун қилган сайъ-ҳаракатлари тарихида бир балон биринчи маротаба фазога чиқарилди. Бу балон иккита пассажирдан иборат эди ва улардан бири физика илмининг билимдони француз Франсуа Дорозия эди. Дорозия мактабда ўқиётган пайтида учиш учун бирон бир мосламани ясаш андишасида эди ва охири Манглафия номли ака-укалар биринчи балонни ишлаб чиқарганларида у ҳам бир балонни ясаб бу кунда парвоз қилиб, фазога йўл очиб берди. Шуни зикр этиб ўтиш жоизким, бу олим Манш денгизи устида учиш жараёнида қулаб тушди ва ҳалок бўлди.
Ноябр ойининг 21 куни телеведения халқаро куни билан туғри келади. Милодий 1996 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош ассамблеяси 21 ноябр ойини телевидения халқаро куни деб номлади. Бирлашган Миллат Ташкилоти амалга оширган бундай сайъ-ҳаракатнинг мақсадини жамиятнинг маданий масалаларини мустаҳкамлаш, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш, ҳамда тинчлик барқарорлигини кенгайтириш учун яратиладиган телевизион дастурларига халқ ва эллатларнинг диққат-эътиборини қаратишдан иборат деб эълон қилди. Телевидения маълумот етказиш ва алоқа ўрнатиш учун оммавий ахборот воситаларининг энг муҳим воситаларидан ҳисобланади. Чунки мухотабларнинг қатлами ва ёшига қарамасдан осонлик билан маълумотларни етказади. Телевизорни тамоша қилиш ва ушбу оммавий ахборот воситаси саводга эҳтиёж сезмайди. Шу сабабдан ривожланаётган ва ривожланиш нуқтаи назаридан орқада қолган мамлакатларда бу ахборот воситасидан фойдаланиш муҳим аҳамиятни касб этади. Телевидения билим ва маълумотларни тарқатиш учун муҳим рол уйнайди ва башариятнинг истак-хоҳишлари ва шароитини шакллантириш учун кучли бир восита саналади. Телеведениянинг бундай хусусиятлари орқали Юнеско ташкилоти мустақил телевидения тармоқларининг фаолиятлари ва шунингдек тинчлик, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш ҳамда жамиятнинг маданий масалаларини мустаҳкамлашга қаратиб ишлаб чиқарилган дастурларни ҳимоят қилди. Шунинг учун ҳар йили бу кунда Нью-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қароргоҳида телевидения халқаро куни муносибати билан йиғилиш ўтказилади. Бу йиғилишда телевидения тармоқларининг эгалари ва дунё бўйлаб оммавий ахборот воситаларининг намояндалари йиғилишади.