Нур диёридан
Нур диёридан
Азизлар, ўтган дастуримиз давомида мусулмонларнинг Хайбар сарзаминига ҳужум қилишларининг достонини бошлаган эдик ва дастуримиз давомида айтган эдикки ушбу сарзамин Мадина шаҳридан ўзоқда жойлашган эди ва аҳолийси эса яҳудийлардан иборат эдиким улар Аҳзоб ғазотида мусулмонларга ёрдам берган эдилар.
Хайбар аҳолийси ислом қўшунларини ўз қалъаларининг атрофида кўрганлари билан дарвозаларни қулфладилар ва ҳарбий кийимларини кийиб урушга тайёргарлик кўришди. Ривоятимизни сиз азизларга эслатиб ўтиш билан бирга бугун ҳам ушбу ривоятимизни давом этамиз ва сизларни бу достоннинг давомини эшитишга даъват этамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Хайбар сарзаминида ҳар куни тонг ботиши билан мусулмонлардан бир гуруҳи қўлларида байроқ хайбарликларни уйқудан ўйғотиш учун хурмозорлар томонида жойлашган ўз қароргоҳларидан ташқарига чиқишарди. Хайбар яҳудийлари Қурайш қабиласига ёрдам беришларини гуноҳ қилгандек ҳис этмаган эдилар ёки ўз қилган гуноҳларидан узр сўрашни ҳам эсларига келтирмасдилар ва ўз қалъаларида осойишта кун кечирашарди.
Ҳар гал мусулмонлар қалъага яқинлашганлари билан қаровуллар палаҳмондан тош отиб тошлар нишонга бехато тегиб, мусулмонлар анча талофат кўришди, ҳатто Расулуллоҳ (с) ҳам жароҳатландилар. Бундан ғазабланган мусулмонлар манжаниқни тиклашди. Бу эса уларнинг ҳар кунлик қилинадиган ишлари эди. Хайбар ғазотида жароҳат олганларни муолижа этиш учун бани Ғифор қабиласидан бир неча аёллар келишган эдилар. Уларнинг хаймалари тош ва ўқдан мажруҳ бўлган уша қаравуллардан тулиб кетарди. Даволанган ушбу касалларнинг бир гуруҳи ҳамшираларнинг хаймасидан ташқарига чиқишарди ва бошқа бир гуруҳи эса ўз жонларини бой берган эдилар.
Р) Кунлардан бир куни қалъа атрофидаги хурмозорлар томонидан Аллоҳу акбар товуши эшитиларди. Ушбу товуш мусулмонлар гуруҳи томонидан келаётган эди ва тонг ботиши билан улар ўз қароргоҳларидан уруш олиб бориш мақсадида ташқарига чиққан эдилар. Жангчиларнинг такбир айтишлари Хайбар қалъаларидан бирининг нобуд бўлиши ва яҳудийларнинг асоратга тушишларининг башорати эди.
Мусулмонлар интизорлик кунлар ва тунлар , ҳайрат, уруш ва очликни ўз бошидан ўтказишларидан сўнг ғалаба ҳидини ҳисс этишди.
Р) Яҳудийлар биринчи қалъани қулдан бой берганлари билан Хайбарнинг бошқа қалъалари ҳам бирин кетин мусулмонларга ўз дарвозаларини очарди.
Мусулмонлар ўз муваффақиятларидан хурсанд бўлишган эдилар, аммо уларнинг озиқ-овқатдан тўла бўлган амборхоналари вақт ўтиши билан бушарди. Хайбарликларнинг озиқ-овқат амборхонаси жуда жиддий муҳофазат этиларди ва мусулмонларнинг қўллари бу амборхонага етмасди.
Ҳар куни қалъа томон олиб борадиган йўлларда чўл-биёбонга эркин борган ва ушбу урушлардан хавари бўлмаган ҳайвонларнинг оёқ излари кўринарди.
Пайғамбар (с) айрим ёронларини очликнинг қурқуви қамраб олганида ва Хайбарликлар қўйлари ҳақида сўз юритилганида ул ҳазрат бунга жавобан ўз қўлларини осмон томон кўтариб шундай дуо қилардилар: "Худойим, душман амборининг эшикини менинг саҳобаларимга очгин!".
Р) Мусулмонлар уруш ва муқовимат қилиш лаҳзаларида Пайғамбар(с)-нинг ушбу дуолари мустажоб бўлишини қаноат қилиш билан кутишарди. Ҳолбуки кундан кунга очлик уларга таҳдид соларди. Уша кунлардан бирида хайбарлик яҳудийларнинг бири бошқаларнинг кўзидан яширин тарзда хурмозорларга етиб келди ва Пайғамбар (с) билан сўҳбатлашиш учун ул ҳазратнинг олдиларига шошилди.
Яҳудий киши айтди: "Эй мусулмонларнинг пайғамбари! Сенинг қўшунларинг учун қалъанинг дарвозаларини очиб берсам мени, оилам, фарзандларим, мол-мулкимни амонда қолдирасанми?
Р) Мусулмонларнинг муваффақиятни қўлга киритишлари ушбу эркакни қурқитган эди. Шунинг учун бу урушни давом этишни фойдасиз деб биларди ва Пайғамбар (с) олдиларига бирон келишувга келиш мақсади учун келган эди. Пайғамбар (с) ушбу эркакни амон қолдирди ва у сўзлашни бошлади. Сизларга маҳаллалар ўртасидан оқаётган қалъанинг сув йўлини кўрсатаман. Шунингдек, агар ерни ковлаб сув йўлини бошқа томонга қайтарсангиз қалъадагиларнинг чораси қолмай таслим бўлишади.
Р) Мусулмонлар Парвардигорга ҳамду санолар айтиб уша эркак айтган сўзларини бажо келтирдилар.
Р) Мусулмонлар Хайбарга келганларидан бўён кўп кунлар ўтган эди ва улар Хайбар қалъаларининг аксариятини фатҳ этишган эдилар. Аммо ҳали икки қалъа фатҳ этилмай қолган эдиким бир-бирлари билан жуда қаттиқ боғланган эди. Ушбу қалъаларнинг қаровуллари араб шижоатли эркакларидан бўлмиш Марҳаб исмли полвон эдиким унинг ёнида жасоратли курашувчи дўстлари ҳам бор эди.