Ғарбда исломга нисбатан бадбинлик
Азиз тингловчилар “Ғарбда исломга нисбатан бадбинлик” унвонли дастуримизнинг бугунги сонида Англия ва Францияда мусалмонларга қарши амалга оширилган ирқпарастлик ҳужумлар ҳамда Европада ирқпарастлик-террористик амалиётлар ва сайъ-ҳаракатларнинг зуҳур топишлари ҳақидаги масалалар таҳлил этилади.
Европада амалга оширган террористик амалиётлар ҳар иккала томондан ўз шаклини ўзгартирмоқда. Ушба террористик амалиётларнинг ҳам омиллари ва ҳам қурбон бўлганлари содир этилган бошқа террористик терактлардан фарқ қилади. Икки ҳафта ичида бир нечита хабар, жумладан Англия ва Францияда мусалмонларга қарши содир этилган ҳужумлар ҳақидаги хабарлар оммавий ахборот воситаларида нашр этилди ва тез суратда ҳошияларга ҳам юзмаюз бўлди. Ахборот воситаларида тарқатилган биринчи хабар бу Лондондаги масжидда ўзидан бир нафар ҳалок бўлган ва саккиз нафар ярадор бўлганларни қолдирган бир нечита намозхонларга қарши уюштирган ҳужумга тегишли хабар эди. Содир этилган ҳужумдан бир ҳафта ўтгач Нью-Касел шаҳрида Фитр байрами кунида намозхонларга қарши бир автомобил ҳужум қилди. Бу ҳужумда ҳам олти нафар жумладан уч нафар болалар тан жароҳатлари олишди. Бу масалага тегишли бошқа бир ҳодиса Францияда ҳам рўй берди. Бир шахс ўз автомобили билан Париж атрофида жойлашган масжидларнинг бири қаршисида мусалмонлар жамиятига қарши ҳужум қилишни режалаштирган эди, аммо ушбу мақсадига эришолмади ва қўлга олинди. Ҳужум қилган бу шахс хиёбон ва пиёда юрувчи йўлнинг сатҳи фарқ қилиши туфайли бу ишни бажаролмади. Бу ҳодиса шоҳидлари бирининг айтишича, бу автомобил ажойиб бир тарзда уч маротаба масжиднинг атрофида айланди. Кейин мошинни тез суратда масжид томон қарата ҳайдади. Масжид олдида тўрган одамларни босиб ўтишни мақсад қилди. Аммо йўлда қуйилган монеалар сабабли одамларга зарар етказолмади. Унинг автомобили бошқа автомобилга тўқнашиб тўхтаб қолди.
Муҳим нуқта бу ҳодиса баробарида Европанинг оммавий ахборот воситалари ва сиёсий доираларида турлича аксуламаллар кўрсатишлари эди. Бу ҳодисаларда ҳеч ким террорист ва террористик ҳужум сўзини ишлатмади. Ҳеч қайси бир оммавий ахборот воситаси ушбу террористик ҳужумларнинг омиллари ва омилининг мазҳаби нима эканлигини ҳам айтмади. Европа оммавий ахборот воситалари даражасида террористик ушбу ҳодисаларнинг хабари ҳошияларга тортилди ҳамда Франция ва Англия хавфсизлик расмийлари ушбу ҳодиса террористик теракт эканлигига шак-шубҳалар билдиришди. Ҳолбуки, агар қурбон бўлганлар мусалмон бўлмаганларида ёки мазкур ҳодисанинг омили ва омиллари мусалмонча номга эга бўлганларида ёки эса исломий бирон бир мамлакатнинг фуқароси бўлганларида, хавфсизлик ва жосуслик ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ушбу ҳодиса ҳақидаги муносибатлари комилан бошқача ранг-тус оларди.
Терроризм ҳар бир мазҳаб ва ҳар бир андешада мавжуд бўлган экстремизмнинг самарасидир. Экстремизм махсус бир дин ёки мазҳабга чекланиб қолмайди ва ҳеч қайси бир дин ёки мазҳаб, айниқса иллоҳий динларни экстремизм ва душманликнинг илдизи ёки манбаси деб айтиш мумкин эмас. Аммо Европа ва Ғарб жамиятида терроризм ва ислом дини ўртасида туғридан туғри алоқа борқарор этишга ҳаракат қилишади. Сиёсатчилар ва Ғарб оммавий ахборот воситаларининг аксарияти ислом динини терроризмнинг омили деб билишади ва уларнинг нуқтаи назарига кўра, агарчи уларнинг назарига хилоф бўлиб чиқса ҳам мусалмонларнинг ҳаммаси террорист ҳисобланишади. Ҳар бир террористик ҳодисада биринчи навбатда айбни мусалмонларга қуйишади. Ҳатто агар террористик ҳодисаларнинг омиллари ва омили европалик фуқаролар бўлсалар ҳам ҳеч ким мусалмонлар ва исломга қуйган айбларни тузатиш ёки узр сўрашга ҳаракат қилишмайди. Мусалмонлар ва исломга қарши таблиғотий ҳужумлар амалда Ғарб халқининг оммавий афкорида боқий қолган. Ҳақиқатан ҳам ушбу таблиғотий ҳужумларнинг мақсади олдиндан маълумдир. Бу ҳужумларнинг мақсади исломбадбинлик ва исломдан қурқитиш саналади.
Ғарб мамлакатлари ўз чегараларидан ташқарида ва Ўрта Шарқ стратегик минтақаларининг бўҳронли марказларида ушбу сиёсатдан баҳра олиш мақсадида исломбадбинлик ва исломдан қурқитиш сиёсатини вужудга келтиришади. Ғарб мамлакатлари ўз чегара ҳудудларида исломий таълимотлар асосида мусалмонлар ҳаёти учун чекловларни ижод этиш мақсадида экстремизм билан қарши кўраш олиб бориш учун исломбадбинлик ва исломдан қурқитиш масаласини юзага келтиришади. Исломий кийинишни муҳофазат этиш учун мусалмон аёлларга қуйилган чекловлар ёки араб тилини ўрганиш учун қуйилган чекловлар ушбу сиёсатнинг жумласидандир. Аммо Ғарбда исломбадбинлик ва исломдан қурқитиш сиёсати бошқа бир натижага ҳам эгадир ва бу ҳам бўлса ирқий ва мазҳабий камситиш ва мусалмонларга қарши ирқпарастлик ҳужумларнинг ортиб кетитшидан иборат. Европалик мамлакатлар терроризмнинг янгича бир шакли, яъни ирқпарастлик терроризми билан юзмаюз бўлишганким, унга эътибор қаритишни ва уни фақат ҳошияга қарор беришни хоҳламайдилар. Европа ирқпараст террористлари ИШИД ва Ал-Қоида такфирий террористларининг йўл-йўриқларидан фойдаланиб мусалмонларга қарши ҳужум қилишади. Ирқпараст гуруҳлар ўтмишда эътирозли кўча намойишларни ташкил этиш, ирқпарастлик шиорлар билан мусалмонлар қабристонларига нисбатан ҳурматсизлик зоҳир этиш ёки айрим масжидларга ҳужум қилиш билан кифояланиб қолардилар. Аммо эндиликда ирқпараст террористлар такфирий террористларнинг йўл-йўриқларидан фойдаланиб мусалмонларга қарши ҳужум қилишмоқда. Европалик давлатлар бундай ҳодисаларга эътиборсизлик кўрсатишлари мумкин эмас. Чунки европалик мамлакатлар жамиятининг кўзга ташланадиган сонини мусалмонлар ташкил этишади. Уч миллиондан ортиқ мусалмонлар Англияда ҳаёт кечиришади. Европада энг кўп мусалмон жамиятини ташкил этадиган мамлакат Франция ҳисобланади ва бу мамлакатда олти миллион мусалмонлар яшайдилар. Бошқа европалик мамлакатларда ҳам эътиборга молик бўлган даражада мусалмонлар ҳаёт кечиришади. Европа қитъаси Ўрта Шарқнинг мусалмонлар яшовчи минтақалари билан чегарадош бўлиши сабабли Европага мусалмонлар ва ислом динининг тасирини эътиборга олмаслиги мумкин эмас. Шу сабабдан ирқпарастлик террористларнинг мусалмонларга қарши амалга ошираётган сайъ-ҳаракатларининг кенгайиши европалик мамлакатлар учун жиддий хавфсизлик мушкулотларини ижод этиши мумкин.