Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил озар ойининг 3-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиул-аввал ойининг 5-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил ноябрь ойининг 24-чи кунидир.
Бундан 171 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1268 йил рабиул-аввал ойнинг 5-чисида:
.Дорул-Фунун номли янги услубда қурилган Эроннинг биринчи олий ўқув юрти очилди
Бу мадраса Қожор сулоласининг подшоси Носириддиншоҳ даврининг бошларида унинг доно бош вазири Мирзо Тақихон Амир Кабирнинг ҳиммати билан ташкил этилди. Бу мадрасани ижод этишдан мақсад бу уша асрда янги илмлар ва саноатга эга бўлиш эди. Дорул-Фунун мадрасасининг олиб борган маданий фаолиятлари дастлаб пиёда аскарлар, транспорт ва бошқа ҳарбий йўналишлар шунингдек тиббиёт, жарроҳлик, маъданшунослик ва фармацефтика йўналишида фаолият олиб борарди. Бу мадраса ўз фаолиятларининг давомида ҳукуматнинг олий мақомларига эришган кўп шогирдларни тарбиялаб камолотга етказди. Мадиний ушбу марказни таъсис этиш Эроннинг таълим-тарбия олиш тарихининг энг олий чуққиси саналади.
Бундан 111 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1285 йил озар ойининг 3-чисида:
Эронда саккиз саҳифадан иборат “Мажлис” газетаси типографияда нашр этилиши бошланди. Бу газета хорижий ва ички хабарларни нашр этишига қўшимча, Эрон миллий парламентининг барча музокараларини инъикос этарди. Бу газетанинг бош муҳаррирлик мансабини уша замоннинг машҳур ёзувчиларидан бири бўлган ёзувчи Ал-Мамолик Фараҳоний ўз зиммасига олган эди.
Бундан 33 йил илгари ҳижрий-шамсий 1363 йил озар ойининг 3-чисида:
Эрон мусиқасининг устоди Маҳмуд Каримий вафот этди. У болалигида виалонни чалишни ўз отасидан ўрганди. Кейин ушбу заминада ўз малака ва маҳоратини оширишга сайъ-ҳаракат қилди. Устод Каримийдан иккита мусиқий асар (товуш радифи) мерос қолган ва улардан бири 40 йил олиб борган сайъ-ҳаракатининг натижасидир. У радифшуносларнинг навозандалари билан биргаликда най садосини ёзиб олишни мақсад қилган эди. Аммо тусатдан оламдан ўтиши бу мақсадга эришиш учун монеа яратди.
Бундан 4 йил олдин милодий 2013 йил ноябрь ойининг 24-чи кунида:
Женева шаҳрида Эроннинг тинч йўлидаги ядровий дастури заминасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хавфсизлик кенгашининг 5+1 аъзоси билан Эрон Ислом Жумҳурияти ўртасида вақтинчалик келишув имзоланди. Бу шартноманинг имзоланиши бир нечи томонлама ва халқаро золимона иқтисодий санцияларни бекор қилиш, Эроннинг тинч йўлидаги ядровий дастуридан келиб чиққан тушунмовчиликларни баратараф этиш ва умумий шартномани имзолаш учун Эрон ва олтита мамлакат, жумладан Германия, Франция, Англия, Америка, Хитой ва Россия ўртасида музокара қилишларига йўл очиб берди. Муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури номи билан аталган Женева вақтинчалик шартномасига асосан икки томон ўз ихтиёрлари билан комплекс ҳал этиш йўллар учун биринчи қадам унвонида икки томонлама сайъ-ҳаракатларни амалга оширишни ўз зиммаларига олишди. Шу тартиб билан Эрон ўзининг ядровий дастурини ва уранни бойитишни чекланган шаклда давом эттирди ва МАГАТЭ ташкилоти ўз таъсисотлари устидан назорат қилишини осонлаштирди. Бунга қарши Ғарб мамлакатлари Эронга қарши жорий этилган айрим иқтисодий санкцияларини муаллақ ҳолатда қолдиришди ва янги иқтисодий санкцияларни жорий этишдан ўзларини тийишди. Женева вақтинчалик шартномасининг муҳим хусусияти шундан иборатким, Ғарб мамлакатлари уранни бойитиш дастури ва тинчи йўлида ядровий энергетикадан фойдаланиш учун Эроннинг ҳақ-ҳуқуқларига тан бериши эди. Ғарб мамлакатларининг иқтисодий санкциялари охирга етиши учун 5+1 ва Эрон Ислом Жумҳурияти ўртасидаги якуний шартнома милодий 2015 йил январ ойида муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури, яъни Баржом унвонида имзоланди.