Ҳаётий муаммолар калиди
Ислом аҳлини дўст тутиш ва уни душманларини душман тутиш Ислом ақидасининг асосларидандир, ҳар бир мусулмонга мана шу ақидани ўзига лозим тутиши керакдир.
Исломда, унинг муқаддас китоби Қуръони каримда ахлоқ масаласига алоҳида эътибор берилган. Исломда олийжаноб ахлоқнинг энг муҳим тушунчалари таърифланиб, инсониятни уларга амал қилиш сари ундайди. Булар – эҳсон, кечиримли бўлиш, сабр-тоқат, ростгўйлик, ширинсўзлик, ота-онани, ўзидан катта ёшдагиларни ҳурмат қилиш, ор-номус, садоқат ва бошқалардир. Шу тарзда инсониятнинг бутун амалий фаолияти яхшилик ва ёмонликка ажралади.
Мусулмонлар бир-бирларини яхшилик ва олийжаноб ахлоққа чақиришлари, ножўя ишлардан қайтаришлари Аллоҳ тарафидан фарз қилинган. Ислом ахлоқининг асосида ҳалоллик ва тақво ётади. Кимки, жисмоний ва маънавий пок бўлса, ундай кимса ахлоқсизлик йўлига кирмайди.
Ислом дини одамларни тўғри йўлга солиш учун Аллоҳ томонидан юборилган таълимотдир. Ислом динининг асоси бўлмиш Қуръони каримда ҳам пайғамбаримиз Муҳаммад саллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўлмиш Ҳадиси шарифда ҳам инсонларни доимо гўзал хулқли бўлишга тарғиб қилинган.
Одамизоднинг инсонийлик хислатини намойиш этувчи фазилат унинг гӯзал хулқ-одобидир. Бугунги кунда илм ва техника тааққиёти юзасидан анча ютуқларга эришган инсоният жамияти ҳаммадан кӯра ҳамида ахлоқ ва одамийликка эҳтиёж сезади.
Ахлоқий тарбия диний тарбия билан мустаҳкам боғлиқдир. Ислом динида ахлоқий тарбия диний тарбиянинг ажралмас қисми десак, муболаға қилмаймиз. Зеро, дин яхши деб ҳисоблаган ва тарғиб этган нарсалар эзгулик, ёмон деб ҳисоблаган ва ман этган нарсалар эса ёвузликдир. Шунингдек, дин буюрган, ҳаётда ва муомалада касб этишга тарғиб этган ахлоқ ва фазилатлар Ислом жамиятида қадрият, ҳусни хулқ ва маънавий фазилатлар ҳисобланади.Ахлоқий дунё ўз табиатига кўра динийдир: ахлоқи ва муомаласи гўзал бўлмаган мусулмоннинг дини ҳам мукаммал ҳисобланмайди. Ислом аҳлини дўст тутиш ва уни душманларини душман тутиш Ислом ақидасининг асосларидандир, ҳар бир мусулмонга мана шу ақидани ўзига лозим тутиши керакдир.
Тавҳид ва ихлос аҳлини яхши кўради ва уларни дўст тутади, ширк аҳлини ёмон кўради ва уларни ўзига душман тутади. Қуръони карим Мумтаҳана муборак сураси 4 ояти каримасида бу борада келган: «Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишиларда (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз қавмларига: «Дарҳақиқат, бизлар сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларингиздан безормиз. Бизлар сизлар (ишониб, ибодат қилиётган бут-санамларни) инкор этдик. Токи сизлар Ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунларингизча, сизлар билан бизнинг ўртамизда адоват ва ёмон кўриш зоҳирдир», дедилар».
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Ислом дини севимли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) бу мавзуда буюрмишлар:
"Ҳеч бирингиз то ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам яхши кўрмагунича (комил) мўмин бўлолмайди".
"Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Уни ҳақорат қилмайди, ёрдамсиз қолдирмайди ва душман қўлига топшириб қўймайди. Мусулмон биродарини ҳақорат қилиш кишининг ёмон бўлиши учун кифоя қилади. Ҳар бир мусулмоннинг қони, моли ва обрўси бошқа мусулмонга ҳаромдир".
"Бир-бирингиздан дарғазаб бўлиб юрманглар, ўзаро адоват қилманглар, сотиб олиш ниятингиз бўлмаган нарсанинг баҳосини бекорга оширманглар ва бирортангиз бошқа биродарининг савдоси устига савдо қилмасин! Бир-бирларингизга худди ака-укадек бўлинглар!".
Аллоҳ йўлида яхши кўриб, Аллоҳ йўлида ёмон кўриш иймон арконларининг энг мустаҳкамидир. Ҳадисда келганидек, киши Қиёмат кунида яхши кўрган кишиси билан бирга бўлади.
Бугун кўпчилик дунё учун дўстлашиб, дунё учун адоватлашадиган бўлиб қолди. Мол-дунёлари кўп бўлган кишиларни - гарчи улар Аллоҳнинг, Унинг расулининг ва диннинг душманлари бўлсалар-да дўст тутдилар. Мол-дунёси бўлмаган кишиларни - гарчи улар Аллоҳ ва Расулининг дўсти бўлсалар-да ёмон кўрдилар. Арзимаган сабаб учун уларни таҳқирладилар.