Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил озар ойининг 5-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиул-аввал ойининг 7-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил ноябрь ойининг 26-чи кунидир.
Бундан 39 йил муқаддам Эроннинг кўрашувчи фақеҳшуноси ва руҳонийси Оятуллоҳ Муҳаммад Ғиравий Кошоний 85 ёшида оламдан кўз юмди. У Эроннинг марказий шаҳарларидан бири Кошонда фазилат ва илм аҳли бўлган оилада таваллуд топди. Бу буюк олим Исфаҳон ва Кошонда бошланғич маълумотларини олганидан кейин диний илмларни ўрганишни давом эттириш учун Ироқдаги Нажаф шаҳрига сафар қилди. Ва ушбу шаҳарнинг илмия ҳавзасида буюк олимларнинг олдиларида маълумот олишни бошлади. Ғиравий динни сиёсатдан алоҳида деб билмасди ва кўп шогирдларни таълим тарбия беришига қўшимча шоҳ мустабид режми билан ҳам кўраш олиб борарди.
Бундан 38 йил олдин ҳижрий-шамсий 1358 йил озар ойининг 5-чисида:
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг Эронда 20 миллионлик армияни ташкил этиш ҳақидаги содир этган фармони оқибатида оддий халқ орасидан «Кўнгиллилар» армияси ташкил этилди. Бу халқ ташкилоти жамиятнинг ўртасидан ташкил топган ҳаракатчан, фидокор ва иймонли кучларга эга бўлиши билан исломий барча арсаларда, жумладан Ироқ режимининг тажовузлари баробарида ва Эрон халқининг муқаддас мудофааси жараёнида тасирчан рол уйнади. Кўнгиллилар эндиликда ҳам Исломий Эроннинг ҳарбий, маданий, ижтимоий арсаларида уша аввалги руҳия билан фаол ҳузур топган. Исломий Инқилоб раҳбари Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ кўнгиллиларнинг тавсифи ҳақида шундай марҳамат қиладилар: «Кўнгиллилар исломий юксак ахлоқнинг тажаллийси, Худо ошиқларининг ибодатгоҳи ва Худонинг ҳақиқий хизматкорларидир.»
Бундан 27 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1369 -чи йил озар ойининг 5-чисида:
Эрон хаттотлик ҳунарининг буюк устодларидан бири Устод Мирхоний 80 ёшида оламдан ўтди. Устод Мирхоний настаълиқ хаттини ёзишда катта маҳорат ва истеъдодга эга эди. Хаттотлик ҳунарининг ушбу буюк устоди 60 жилддан ортиқ китобларни чиройли ёзувда хаттотлик қилди. Устод Мирхонийнинг нафис меросларидан Ҳофизнинг дивони ва Саъдий Шерозийнинг куллиётини хаттотлик қилгани эди.
Бундан 5 йил илгари милодий 2012 йил ноябр ойининг 26-чисида:
Дунёда буйракни кўчириб ўтқазишнинг ташаббускори Жозеф Муррай вафот этди. Рональд Ли Гарик милодий 1954 йилда, яъни 56 йил олдин ўзининг буйракларидан бирини ўлим тушагида ётган эгизак акасига ҳадя этди. Шу билан бу жарроҳлик жаҳонда тана аъзоларни кўчириб ўтқазиш бўйича биринчи жарроҳликка айланди. Эгизакларнинг буйрукларини кўчириб ўтқазиш бўйича амалга оширилган жарроҳлик замонидан бошлаб дунё бўйлаб минглаб жарроҳлик амаллари ўтказилди. Муррай милодий 1990 йилда суяк ичидаги иликни кўчириш заминасида доктор Дональд Томас билан муштарак тарзда фаолият олиб боргани сабабли медицина йўналишида Нобель мукофотини олишга муяссар бўлди. Охири Жозеф Муррай юрак хуружи сабабли милодий 2012 йил ноябрь ойининг 26-чисида Бостон касалхонасида оламдан ўтди.