Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил озар ойининг 6-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил раби-ул-аввал ойининг 8-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил ноябрь ойининг 27-чи кунидир.
Бундан 1179 йил олдин ҳижрий-қамарий 260 йил рабул-аввал ойинингг 8-чисида:
Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг пок навераларидан бўлмиш ҳазрат Имом Ҳасан Аскарий алайҳиссалом Ироқ марказида жойлашган Самиро шаҳрида шаҳодатга етказилди. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг невараларидан бўлмиш бузургвор оталари ҳазрат Имом Ҳодий алайҳиссалом инсоний камолот ва фазилатларга эга эди ва ул ҳазратнинг оналари эса меҳрубон ва фазилатли аёл эди. Бу бузургвор имом оталари шаҳодатга етганидан сўнг мусалмонларни ҳидоят этиш ва раҳбарлик қилишни ўз зиммасига олди. Ул ҳазратнинг имомат қилган даври ваъдаланган Имом ҳазрат Маҳдий ажжалаллоҳу фаражаҳу шарифнинг таваллуд топган вақти билан туғри келгани боис оғир давр эди. Чунки Аббосийлар ҳукуматининг маъмурлари бундай фарзанд дунёга келса, уни ўлдириш учун тайёр тўрган эдилар. Аммо Имом Маҳдий ажжаллоҳу фаражаҳу шариф Аллоҳ таолонинг инояти ва иродаси билан дунёга келдилар ва ўз оталари шаҳодатга етганидан кейин фақат Худо биладиган бир вақтда унинг иродаси ва инояти билан келажакда қайта зуҳур топиш ҳамда зулм ва ширкни биткул йўқ қилиб ташлаш учун кўзлардан ғоиб бўлдилар. Охири ана шу кунда Имом Ҳасан Аскарий алайҳиссалом заҳарланди ва шаҳодатга етказилди. Бу бузургвор имомнинг шаҳодат топган куни муносибати билан барча мусалмонларга тасаллият изҳор этиш зимнида, ул ҳазратнинг берган иккита панд-насиҳатларини эътиборингизга ҳавола этамиз: “Иккита хислат бошқа хислатлардан афзалроқ тўради. Биринчиси Ходога иймон келтириш ва бошқаси эса биродарларга манфаат келтиришдир” “Динингизда парҳизкорлик ва покликни сақлаш ва сўзлашувингизда эса ростгўйлик ва амонатни адо этиш учун сизларга кўрсатма бераман!”
Бундан 98 йил илгари милодий 1919 йил ноябрь ойининг 27-чисида:
Биринчи жаҳон уруши охирга етганидан сўнг Ўрта Шарқ ва Европада янги чегара ҳудудлар аниқланди. Биринчи жаҳон уруши охирга етгани ва Версаль тинчлик шартномаси имзоланганидан кейин усмонийлар, Венгрия ва Австрия императорлиги ва Болгария мамлакатининг масаласини аниқлаш учун бошқа келишувлар ҳам имзоланди. Бу ўртада Париж конфренцияси Ўрта Шарқ мамлакатлари ва Европа учун янги чегара ҳудудларни аниқлаб бериши билан дунё харитасини биткул ўзгартириб юборди. Бу йўналишда милодий 1919 йил 27 ноябр ойида Польша ва Австрия императорлиги инқирозга учрагани ва янги мамлакатлар вужудга келганидан кейин Австриянинг шимолий сарзамини ва Германиянинг жанубий қисмидан Чехославакия мамлакати ва Польша мамлакати мустақил тарзда вужудга келди. Шунингдек ушбу императорликнинг шарқий сарзаминларидан бир қисми Руминияга қўшилди ва Сербия, Черногория ва Балканда Австрия тассаруф этган бошқа маконларнинг бирбирига қўшилиши натижасида Югославия мамлакати вужудга келди. Европанинг шимол-шарқида ҳам Россия ва Германия ўртасида Польшанинг мустақил мамлакати вужудга келди. Балтика қирғоқларидаги мамлакатлар Латвия, Эстония ва Литва эса ўз истиқлолига эришишди. Биринчи жаҳон урушида мағлуб бўлган иккита мамлакатдан Болгария ўзининг бир қисмини Греция ва Югославияга берди. Ҳамда Туркиянинг европалик қисми Истанбул ва унинг атрофидаги ҳудудлар билан чигараланиб қолди. Усмонийлар императорлиги ҳам Венгрия ва Австрия императорлигидек ғорат қилинди. Ундан фақат Туркия боқий қолди. Усмонийлар императорлигининг тасарруфида бўлган Ўрта денгизнинг шарқи ва Байнаннаҳрайн сарзаминларидан бешта мамлакат Ироқ, Иордания, Сурия, Ливан ва Фаластин ташкил этилди ва дастлаб Англия ва Франция ҳимояти остида эди ва аста-секинлик билан истиқлолга эришди. Фаластинда яҳудийлар давлатини ташкил этиш лойиҳаси бу сарзамин Англия назорати остида бўлган вақтида шаклланди ва кейинги йилларда эса сионистик режим ўз мавжудлигини эълон қилди.
Бундан 74 йил олдин ҳижрий-шамсий 1322 йил озар ойининг 6-чисида:
Уч мамлакат, Америка, Англия ва Совет Иттифоқининг конфренцияси Эрон уларнинг ишғолида бўлган бир ҳолатда Теҳронда ўтказилди. Теҳрон конфренцияси Американинг икккинчи жаҳон урушига кириши ва Германия қушунларига қарши янги фронтнинг очилишидан кейин ташкил этилди. Бу конфренцияда Американинг президенти Рузвельт, Англиянинг бош вазири Черчель, Совет Иттифоқининг раҳбари Сталин Германия армиясига қарши кўраш олиб бориш усуллари ва бу мамлакат билан урушаётган фронтларга кўмак бериш йўллари юзасидан фикр алмашишди. Тўрт кун давом этган Теҳрон конфренциясининг охирида уч мамлакат томонидан муштарак баённома содир этилдиким, унда Германия ҳарбийларини йўқ қилиб ташлаш ва уруш фронтида қандай амалиёт ўтказиш масалаларига ишора этилади. Шунингдек иккинчи жаҳон уруши охирга етганидан сўнг иттифоқчи мамлакатларнинг кучлари Эронни тарк этишлари ҳақида келишиб олинди.