Ислом ва саломатлик
Саломатликни сақлаш учун истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларига аҳамият бериш зарур. Махсусан мева-сабзавотларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Мевалар ичида беҳи кӯплаб шифобахш хосиятларга эгадир.
Саломатликни сақлаш учун истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларига аҳамият бериш зарур. Махсусан мева-сабзавотларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Мевалар ичида беҳи кӯплаб шифобахш хосиятларга эгадир.
Беҳи ширин мева олмалар оиласидан бӯлиб, уни ҳам хом ҳам пишган шаколида истеъмол қилиш мумкин.
Беҳи меваларининг шифобахшлиги қадим замонлардан маълум . Ўсимлик мевалари таркибида 12 % га қадар қанд , 5 % га яқин органик кислоталар (олма, узум ,лимон кислоталари ) , эфир мойлари , пектин ва ошловчи моддалар , витамин C , темир , мис , калсий тузлари мавжуд . Беҳи уруғларида 20 % га қадар шиллиқ , гликозид амигдалин , 8 % дан ошиқ мой , бўёқ моддалар бор .
Халқ табобатчилигида беҳи мевасининг шарбати билан , астма , юрак , сариқ , хиқичоқ , қорин оғриғи дизентерия касалликларини даволашган . Бундан ташқари беҳидан бедармонлик , камқонлик , йўтал , меъда жигар ва буйрак касалликларини даволашда ҳам фойдаланилган . Беҳи мевасидан тайёрланган дамламани дизентерия , йўғон ичакнинг яллиғланишини даволашда , беҳи шираси билан астма , қон тупуриш ва қайт қилишни тўхтатишда , чанқоқ ҳамда мия оғриғини қолдиришда ишлатган . Беҳи уруғи асосида дори-дармонлар тайёрлаб ўпка ва нафас йўли касалликларини даволашган.
Халқ табобатида беҳи уруғи билан узум шарбатининг қайнатмаси камқонликда , ичбуруғда , бавосил касалликларини даволашда яхши та`сир қилади .
Илмий медицинада беҳи уруғидан тайёрланган қайнатма кўз оғриганда , қабзиятда , юқори нафас , йўллари шамоллаганда даво сифатида ишлатилади . Беҳи меваси таркибида темир моддаси борлиги туфайли у камқонлик билан оғриган беморларга жуда фойдалидир.
Беҳи меваси турли фойдали бирикмаларга бой. Уни таркибида 5,3-12,2% қандлар (фруктоза, глюкоза, сахароза), органик (олма, лимон, вино) кислоталар, эфир мойи, витамин С ва Р, хлороген кислота, пектин, ошловчи ва бошқа моддалар бор. Беҳини меваси темир ва мисга бой. Уруғи ўз таркибида 80% гача мой, амигдалин гликозиди, эмульсия ферменти, оқсил ва бошқа бирикмалар сақлайди. Лекин беҳи уруғи айниқса шиллиқ моддаларга бой бўлиши (уруғ таркибида 20% гача шиллиқ моддалари бор), уни шифобахш аҳамиятини анча оширади.
Чилон жийда маевасининг таркибида 28-60 фоиз қанд, витамин С ва калий, фосфор, кальций, магний, темир, минерал тузлари бор. Илдизида 12-15 фоиз ошловчи (таннид) модда бор.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Мевасини яхши пишган вақтида қуритиб истеъмол қилиш мумкин. Қуритилган меваси 5-10 йил сақлаганда ҳам ўзининг табиий хусусиятини йўқотмайди.
Мевасининг муҳим хусусияти шундаки у қон босимини пасайтиради, нафас олиш йўлларини тозалайди, қоринни юмшатади, қонни тозалайди, меъда ярасига ва ичак яллиғланишини даволашда қўлланилади. Чилон меваси шунингдек кӯзга ҳам даводир.
Сабзи тиббиёт амалиётида бир қанча хасталикларни даволашда ишлатилади. У танада углевод алмашинувини яхшилайди, енгил сурги вазифасини бажаради, овқатнинг ҳазм бўлишини осонлаштиради, эмизикли аёлларнинг сутини кўпайтиради. Сабзи авитаминоз, дармонсизлик, камқонликда тавсия этилади. Шарбати гастрит, энтерит сингари ошқозон-ичак касалликларини даволашда наф беради.
Бунинг учун бемор бир ош қошиқ сабзи шарбатини наҳорда ва кечқурунлари бир ҳафта давомида ичиб туриши керак. Юқори нафас йўллари шамоллаши билан боғлиқ бўлган йўтални тузатишда ҳам сабзи шарбати ажойиб самара беради. Шунингдек сабзи унинг таркибида бетакаротин борлиги боис кӯриш қобилиятини ҳам орттиради.