Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил озар ойининг 12-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиул-аввал ойининг 14-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил декабр ойининг 3-чи кунидир.
Бундан 420 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1019 йил рабиул-аввал ойининг 14-чисида:
Хитой тилида уни «Чонг Жи Мой » деб аталган Муҳаммад Бин Ҳаким Эроннинг шаҳарларидан бири Исфаҳон шаҳрида таваллуд топди. Унинг авлоди Ўзбекистон шарқида жойлашган Самарқанд шаҳридан эдилар. У 9 ёшга кирганида ўз амакиси билан бирга Хитойга сафар қилди. Чонг Жи Мой Хитойда ўз умрини ислом динининг бой маданиятини таблиғот қилиш билан ўтказди. Ҳамда бу мамлакатда масжидларни қуриш ва қайта тиклаш йўлида қилган сайъ-ҳаракатлари таҳсинга сазовордир. Чонг Жи Мой Хитой мамлакатида Хитой тилида исломий илмларни ўргатишга юз қаратди. Унинг талабаларининг сони юзлаб нафарга етган эди. Улардан бир қисми исломий илмларда машҳур даражаларни ҳам касб этишди. Муҳаммад Бин Ҳакимнинг кўрсатган хизматлари жумласидан Жи Нин катта масжидини таъсис этганига ишора этиш мумкин. У Хитой мусалмонлари ўртасида Қуръоннинг буюк тафсирчиси номи билан шўҳрат қозонган эди.
Бундан 73 йил олдин ҳижрий-қамарий 1366 йил рабиул-аввал ойининг 14-чисида:
Буюк диний пешво ва фақеҳшунос Оятуллоҳ Сайид Ҳусейн Таботабоий Қумий оламдан ўтди. У ҳижрий-қамарий 1282 йилда Эроннинг жанубида жойлашган Қум муқаддас шаҳрида таваллуд топди ва диний бошланғич маълумотларини шу шаҳарда олди. Оятуллоҳ Таботабоий Қумий дастлаб Ироқнинг Нажаф ва кейин Сомиро шаҳрига сафар қилди. Бу буюк олим Машҳад халқининг истак-хоҳиши билан таблиғот ва ҳидоят этиш учун бу шаҳарга борди. Аммо бир неча муддатдан кейин Паҳлавийлар сулоласининг диктатори Ризошоҳнинг динга қарши амалга оширган сиёсатларига нисбатан жиддий позиция олиши сабабли Ироққа сургун қилинди. У Ироқда китоб ёзиш ва таълим тарбия бериш билан шуғулланди. У ёзган асарлардан «Маносики Ҳаж», «Захиратул-Ибод» ва «Тариқун-Нажот» китобларига ишора этиш мумкин.
Декабр ойининг 3 куни ногиронлар куни билан туғри келади.
Башарият жамиятида ногирон шахсларнинг мавқеларини юксалтириш ва яхшилаш шамсий 1362 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош ассамблеясининг 37-чи йиғилишида БМТ ташкилоти томонидан 3 декабр куни халқаро ногиронлар куни деб эълон қилинди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг берган маълумотларига кўра, дунё жамиятининг ярим миллиард нафари сезги, зеҳний ва жисмоний камчиликларга мубтало бўлганлари сабабли ногирон деб ҳисобланишади. Ногирон шахслар кўп мамлакатларнинг 10-дан бир қисмини ташкил этишади. Тахмин қилинадиким, ногиронларнинг 80 фоизи ривожланиш ҳолатида бўлган мамлакатларда ҳаёт кечиришади. Чунки ногиронликнинг аксарияти тўйиб овқатланмаслик, соғлиқни сақлаш ва таълим-тарбия олиш имкониятларининг йўқлиги ва ривожланмаслик натижасидан келиб чиққан омиллар ҳисобланади. Ногиронликнинг аксариятини ваксина қилиш, муносиб овқатлантириш каби соғлиқни сақлаш ёрдамлари шунингдек тиббий хизмат кўрсатиш, руҳий даволаш каби профессионал хизмат кўрсатиш орқали бартараф этиш мумкин. Бугунги кунда ногиронларнинг ўзлари реабилитация дастурларини ижро этиш ва лойиҳалаштиришда сайъ-ҳаракат қилишлари зарур. Бу йўл билан жиддий ногирон бўлган шахслар ҳам катта истиқлолни қулга киритиш қобилиятига эга бўлишади.