декабр 03, 2017 15:35 Asia/Tashkent
  • Қалбга яқин қўшиқлар
    Қалбга яқин қўшиқлар

Мусиқа санъати инсонни ҳамиша эзгўликка чорлайдиган,ҳар қайси одамнинг қалбидаги энг нозик, энг гўзал туйғуларини уйғотадиган буюк иллоҳий куч, десак хато қилган бўлмаймиз.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар!

Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз.

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

Азизлар, бугунги  сиз  учун  аталган   куй-қўшиқларимиз ҳам    буюк шарқ  санъати  дурдоналари   форс  ўзбек,   ва  тожик халқларининг    ёқимли   куй-қўшиқлари асосидадир Мусиқий дастуримиз сиз азизлар кунглида жой олади   деган умиддамиз!

Мусиқали дастуримиз давом этади.

Мусиқа санъати инсонни ҳамиша эзгўликка чорлайдиган,ҳар қайси одамнинг қалбидаги энг нозик, энг гўзал туйғуларини уйғотадиган буюк иллоҳий куч, десак хато қилган бўлмаймиз ва ҳеч ким бу фикрни инкор этолмайди.

Чиндан ҳам дунёдаги турли миллат, тил ва эътиқодга мансуб одамларни, элу элатларни ҳеч қандай таржимонсиз бир-бирига боғлайдиган, муштарак мақсадлар  йўлида  бирлаштирадиган мусиқа санъати каби қудратли воситани топишнинг ўзи қийин.

Бу гапимизни тасдиқлаш учун  Эроннинг таниқли ва севимли санъаткори Рузбеҳи Неъматуллоҳини мисол келтириш мумкин.

Қасам бар бейт-бейти Шоҳноме

Бе устоди ғазал шоҳи чакоме

Бе номи Курушу хуни Сиёваш

Бе ғейрат дар камону тири Ораш

Бе хокат чангалат куҳат кавират

Қасам бар суннату оину имон

Ки чонам борҳо тақдимат Эрон

Ки то ман зиндаам дунё бидонад

Халижи форс, халижи форс монад.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Мусиқа оғир меҳнатдан кейин дам олишнинг энг яхши воситасидир. Мусиқанинг таъсир кучини ҳатто шундан ҳам билса бўладики, йиғлаб турган бола онанинг алласини эшитиб, тинчланади ва ухлаб қолади. Мусиқа ана шундай бадиий -эстетик ва тариябивий аҳамиятга эга санъат туридир ва бу дастуримиз ана шу аҳамиятлардан мустасно эмас.  
Азиз мухлислар!  Сурхондарё ва Намангон вилоятларидан қўшиқсевар кўп мухлисларимиз   почтамизга мактуб ёзиб биздан Ўзбекистоннинг машҳур санъаткорларидан бири бўлмиш Озодбек Назарбеков  ижросида  “Йигит қасам ичмайди”  чиройли қўшиғини тинглаш истагини билдиришган.
 Азиз мухлислар бизнинг радиомизга эътибор қаратишингиз учун миннатдорчилик билдириб, сиз истаган қўшиқни эътиборингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг.

Ижодкорнинг шифобахш сўзи, бастакорнинг дилтортар оҳанги ва қўшиқчининг соҳир овози билан яралган ашула мухлис қалбидан жой олади. Шундай соҳир овози эгаси ҳисобланмиш Ўзбекистоннинг  машҳур ва севимли  хонандаси Салимжон Ғиёсов саналади.

Азизлар,  Самарқанд шаҳридан Паймонбек ва Аслиддин мухлисларимиз почтамизга мактуб ёзиб биздан   Узбекистоннинг  машҳур ва севимли  хонандаларидан бўлмиш Салимжон Ғиёсов ижросида "Самарқанд"  номли қўшиғини тинглаш истагини билдиришган. Дастуримиз якунида мухлисларимизнинг истак-хоҳишини инобатга олиб танлаган қўшиғини манзурингизга тақдим этамиз. Марҳамат тингланг.