Американинг Эронга қарши иқтисодий санкциялар жорий этилишининг жараёнига бағишланган махсус эшиттириш
Эронга қарши иқтисодий санкциялар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Американинг Эронга қарши иқтисодий санкциялар жорий этилишининг жараёнига бағишланган махсус эшиттиришни Эрон ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Қадрли тингловчилар, ўтган дастуримизда айтган эдикки америкаликларнинг йиллар давомида Эроннинг ички ишларига аралашуви ва бу мамлакатнинг паҳлавийлар режимидан ҳимоят этишлари сабабига айланган Американинг Теҳрондаги элчихонасини Эронликларнинг ишғол этганлари баҳонаси билан милодий 1980 йилда, яьне Исломий инқилоб ғалаба қозонишидан бир йил утгач Эрон исломий жумҳуриятига қарши иқтисодий санкцияларни жорий этди. Бу иқтисодий санкциялар Эрон билан Америкалик фуқароларнинг савдо сотиқ қилишларини манъ этиш, эроннинг Америкадаги мол -мулкларни музлатиш ва собиқ ҳукумат даврида Эрон халқининг пули билан сотиб олинган қурол -яроқларни олиб келишга тусиқлик яратиш каби масалаларни ӯзига қамраб оларди.
Кейинчалик Эрон ички ишларига дахолат этишни охирга етказиш масаласига тегишли Американинг ӯз зиммасига олган мажбурияти ва Алжазоир баённомасининг содир этилиши билан гаровга олган можаро охирга етганида Вашингтон терроризмни ҳимоят қилиш каби баҳоналар билан Теҳронга қарши ӯзининг санкциялар жорий этиш сиёсатини давом этирди. Бироқ Ироқ Баас режими ҳужумлари баробарида муҳофазат этиш учун Эрон армиясининг Америкада ишлаб чиқарилган қурол яроқларнинг эҳтиёт қисмларига, эҳтиёт сезган бир пайтда ҳам ушбу сиёсатларни давом эттиришди. Шу ҳол билан Америка Эрон халқини буйсиндириш мақсади билан ҳар қандай мудофаа этиш воситаларини Эронга сотишнинг монеаси бӯлди. Улар ҳатто форс кӯрфазида жойлашган Эроннинг нефт таъсисотларига ҳужум қилиш, ҳамда 290 кишиларнинг шаҳид бӯлиши билан тугалган Эроннинг мусофир ташувчи самалётини уриб тушуришдан қӯл тортишмади.
Ҳатто милодий 1990 йилда Ироқнинг Қувайтга қарши уюштирилган ҳужумидан кейин ҳам Эрон баробарида Американинг душманликча муносабатларини ӯзгартирмади. Эрон ҳар қандай тажовузлардан ӯзини тийиб принципиал сиёсатларни қабул қилиши билан бу душманлик можароларига қӯшилмади. Аммо шунга қарамасдан Ироқнинг мағлубиятга юзмаюз бӯлишидан сӯнг Билл Клинтоннинг президентлик давридаги янги давлат Эронга қарши икки томонлама қуршовга олиш унвонли янги сиёсатни жорий этди. Албатта Америка давлати Эронга қарши ӯзининг иқтисодий санкцияларни жорий этишдан олдин биринчи навбатда нефт саноати қайта тикланишини мақсад қилган эди.
Эрон давлати Ироқнинг саккиз йиллик йӯклатилган урушидан келиб чиққан вайроналарни айниқса нефт ва газ саноатини қайта тиклаш учун хорижий ширкатларни бу арсада сармоя киритиш учун таклиф қилди. Бу таклиф эрон нефт саноатининг имкониятлардан хабардор бӯлган Ғарб компанияларнинг кенг истиқбол этишларига юзмаюз бӯлди. Бу ӯртада американинг "Канако " номли нефт ишлаб чиқариш компанияси Эрон нефт саноатида сармоя киритишга муваффақ бӯлди.
Ғарб нефт кампанияларнинг ҳужуми, айниқса АҚШ компаниясининг Эронга сармоя киритиш учун қилган ҳаракати Вашингтонгда сионистик сиёсий доираларга тегишли бӯлган Эронга қарши жараёнлар учун бир хавф -хатарни вужудга келтирди. Бу жараён нефт саноатини қайта қуриш ва юклатилган урушдан келиб чиққан вайроналарни қайта тиклашдан сӯнг Эроннинг куч -қудратга эга бӯлишини иддао қилиб Эронга Америкалик кампанияларнинг киришларига тусиқлик ижод этиш учун уша даврдаги Американинг давлатини босим остига қарор берди. Бу босим ва тазйиқлар охири натижа берди ва Билл Клинтон милодий 1995 йилнинг март ойида Эрон нефт саноатига инвестисия киритишни манъ этди. Бу қарорга келиш баҳонаси ҳам Эроннинг терроризмдан ҳимоя этиши ва Ӯрта шарқнинг тинчлик жараёнига мухолифат этиши деб талқин этилди.
Шундай назарга ташланадиким Эроннинг жаззоб бозорига киришдан нефт ширкатларини қайтариш учун Америка президентининг нуқтаи назари ишга ярамайдигани сабабли охири Клинтон икки ойдан сӯнг май ойида 12 минг 957 чи ижроия дастуруламалини содир этдиким тахминан ушбу мамлакатдаги инвеститсия киритиш ва Эрон билан савдо -сотиқ қилишнинг барча муносабатларини манъ этди. Бу қарорни қабул қилиш билан Каноко кампанияси Эроннинг нефт бозоридан четлантирилди ва европалик кампаниялар тез орада Америка компанияларининг буш қолган жойларини тӯлдирдилар.
Эрон нефт саноатида инвеститсия киритиш учун европалик компанияларнинг ҳужуми баробарида Эронга қарши бӯлган жараёнларнинг муваффақиятсизликка юзмаюз бӯлиши Эронга қарши янги санкцияларни жорий этиш фазасининг вужудга келишига сабаб бӯлдиким иккинчи иқтисодий санкциялар деб номланди.
Уша вақтгача Эроннинг иқтисодий санкциялари ҳақида Америка конгрессининг қабул қилган қарорлари ёки Америка президентининг содир этган ижроия дастуруламаллари фақат Американинг компаниялари ва фуқароларини ӯзига қамраб оларди. Аммо Билл Клинтоннинг давлати замонидан бошлаб ва Дементо қонуни номи унвонли "Эрон ва Ливияга қарши иқтисодий санкцияларининг қонуни” кучга киришидан кейин хорижий компаниялар ва мамлакатлар ҳам Америка санкцияларининг қонунларини бузишдан келиб чиққан жиноятларни ҳам ӯзига қамраб олди. Бу қарор Халқаро қонун қоидалар ва мамлакатларнинг миллий ҳокимиятининг асосий қонунларига биткул зид эди.