декабр 04, 2017 15:20 Asia/Tashkent

Америкаликлар милодий 1979 йилда Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан бир оз муддат ўтишидан сўнг турли баҳоналар билан Эронга қарши иқтисодий санкциялар жорий этишди.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Американинг Эронга қарши иқтисодий санкциялар жорий этишининг жараёнига бағишланган махсус эшиттиришни Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

  Азиз тингловчилар ўтган дастуримизда таъкилаб ўтган эдикки, америкаликлар милодий 1979 йилда Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан бир оз муддат ўтишидан сўнг турли баҳоналар билан Эронга қарши иқтисодий санкциялар жорий этишди.

Дастлаб, бу санкциялар инсон ҳуқуқларини поймол этиш ёки терроризмдан ҳимоят этиш баҳонаси билан Эрон билан муомала қилиш учун америкалик кампаниялар ва шахсларга монеа яратишди. Сўнгра, милодий 1990 йилнинг ўрталарида  санкцияларнинг иккинчи босқичи бошландиким, америкаликлар халқаро ҳуқуқларга зид равишда Америкага тегишли бўлмаган ширкатлар ва хорижий мамлакатларга  Эроннинг нефт саноатида сармоя киритиш ва Эрон билан ҳамкорлик қилишдан қул тортишлари учун жарима солишди.  Милодий 2003 йилда Ироқ сарзаминини ишғол этиш ва Саддом ҳукуматини ағдариш билан Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши янги лойиҳа амалга оширилди. Бу лойиҳада Эрон ядровий қурол-яроқларни ишлаб чиқариш учун сайъ-ҳаракат қилгани ва дунё хавфсизлиги ва тинчлигига хатар солишга айбланиб Эронга қарши оғир санкцияларни жорий этиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хавфсизлик кенгашининг бир нечита резолюциялари тасдиқланди. Бу иқтисодий санциялар Эрон нефтини экспорт қилишни ва нефтни сотишдан қулга киритиладиган валютани жўнатиш жараёнини  оғир вазъиятга юзмаюз этди. Шунингдек Эрон билан банк системасидаги ҳамкорликлар ҳам минимал даражага тушиб қолди. Ҳамда айрим товарлар, жумладан қоғаз, дору, бензин каби маҳсулотларни импорт қилиш мушкулотларга дуч келди. Бундай ҳол билан Эрон Ислом Жумҳурияти халқаро келишувлар доирасида ўзининг тинчлик йўлидаги ядровий фаолиятларини давом эттирди ва бу жараённи ғарбликлар ноҳарбий мақсадлар томон чалғиниш унвонида эслатишарди.  

Ўтган дастурда таъкидлаб ўтганимиздек, ниҳоят вужудга келган боши берк кўчадан чиқиш мақсадида икки томон Швецариянинг Женева шаҳрида конструктив ва жиддий музокара қилиш келишувига келишди. Эронга қарши Ғарб мамлакатларининг жорий этган иқтисодий санкциялари мавзўсига кўзга ташланадиган тасир етказган бу музокаралар олтилик гуруҳи ва Эрон ўртасидаги ядровий муносибатларда янги босқични очиб берди. Хорижий томонлар билан Эроннинг ядровий музокараларининг собиқаси милодий 2003 йилга бориб тарқалади. Аммо милодий 2013 йилдан бошлаб олтилик  гуруҳи билан музокаралар янги марҳалага кирди. Америка Қўшма Штатларининг президенти Барак АбамаЭрон Ислом Жумҳурияти тизимининг раҳбарлари билан нома ёзиш, Эроннинг ядровий ҳақ-ҳуқуқларини тан олиш ва шунингдек Эронда янги давлатни ташкил этиш учун ўзаро манфаатларга таянган келишувга келиш имконини вужудга келтирди. Бу ҳодиса доирасида Европа Иттифоқининг хорижий сиёсатларининг масъули Кетрин Эштоннинг раҳбарлиги билан олтилик гуруҳи ва Эрон ўртасидаги музокаралар милодий 2013 йил ноябр ойининг 20-чисида Женеванинг Интерконтинентал меҳмонхонасида ўз ишини бошлади ва тўрт кундан кейин “Муштарак сайъ-ҳаракатлар дастури” унвонли ҳужжатни тасдиқлашлари билан ўз якунига етди. Икки томоннинг мувофиқати билан узоқ муддатли комплекс ҳал этиш йўлига эришиш ва Эрон ядровий фаолиятлар дастурининг тинч йўлида эканлигига кафолат бериш мақсади билан келишилган бу шартномага асосан икки томон ўз ихтиёрлари билан комплекс ҳал этиш йўлини топиш учун биринчи қадам унвонида ўзаро сайъ-ҳаракатларни ижро этиш мажбуриятларини ўз зиммаларига олишди.

  Эрон ўз зиммасига олган асосий мажбуриятлари 5 фоиздан ортиқ уранни бойитиш мизонини  олти ойга муаллақ ҳолат келтириш, Арок реакторини Натанз ва Фурду ядровий таъсисотлари билан бирга кенгайтиришни тўхтатиш, 20 фоизлик ураннинг ярмини оксид шаклида Теҳрон тадқиқотий реакторининг ёқилғисини таъминлаш ва бошқа яримини эса уран гексафлороиди шаклида 5 фоизгача суюлтиришни ва 5 фоизгача янгитдан бойитилган уран гексафлороидини ураннинг диоксидига айлантиришни олти ой муддатга муаллақ ҳолатда қолдириш каби мажбурияларни ўзига қамраб олган эди.  Бунга қарши олтилик гуруҳи ҳам янги иқтисодий санкцияларни жорий этишни тасдиқлашдан қул тортиш Эронга қарши жорий этилган айрим чекловлар, жумладан Европа Иттифоқи ва хавфсизлик кенгаши томонидан янги санкцияларни жорий этмаслик, Америка томонидан янги бир томонлама санкцияларни жорий этмаслик каби  чекловларни камайтиришни ўз зиммасига олди. Шунингдек Эроннинг нефто-химия саноати маҳсулотларини экспорт қилиш билан бирга қийматли металлар ва олтинларига қарши Америка ва Европа Иттифоқининг жорий этган санкциялари ҳамда Эроннинг автомобил ишлаб чиқариш саноатига қарши Американинг жорий этган санкциясини муаллақ ҳолатда қарор бериш қарорига келинди. Шунингдек Эроннинг хом нефтини сотиш тўхтатилди.