декабр 05, 2017 12:22 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил озар ойининг 14-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиул-аввал ойининг 16-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил декабр ойининг 5-чи кунидир.

Бундан 1438 йил муқаддам ҳижрий-қамарий биринчи йил рабиул-аввал ойининг 16-чисида:

Айрим ривоятларга кўра,  Маккадан ҳижрат қилишларидан кейин ислом динининг суюкли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад саллалоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам томонидан биринчи жума намози бажо келтирилди. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам Мадина шаҳрига яқинлашганларида Қабо деб  номланган Бани Солим Бин Ауф қабиласи маҳаллида жума кунининг пешин вақтида хутба ўқидилар ва жума намозини ўтказдилар. Тарихнинг ривоятчиларига кўра, бу бажо келтирилган биринчи жума намози эди. Бу мавзў жума намозининг тоат-ибодати ва сиёсий фарзининг аҳамиятга эга бўлишидан далолат берадиким, Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам вужудга келган дастлабки имкониятда уни ўтказдилар.

Шуни таъкидлаш жоизким, Расули Акрам салаллоуҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам биринчи жума намозини ўтказган маҳалда кейинги йилларда бир масжид қурилдиким, ҳозирги кунда ҳам мавжуддир.    

 

Бундан 27 йил олдин ҳижрий- шамсий 1369 йил озар ойнинг 14-чисида:

Эрон форс тили ва адабиёти академиясининг аъзоси, тадқиқотчи ва устод доктор Ғулом Мўҳсин Юсуфий вафот этди. У ҳижрий-шамсий 1306 йилда Эроннинг муқаддас шаҳарларидан бўлмиш Машҳад шаҳрида таваллуд топди ва докторлик унвонини олганидан кейин университетда дарс бериш билан шуғулланди. Доктор Юсуфий ёзган асарлардан “Дийдор бо аҳли қалам”, яъни “Қалам аҳли билан дийдор кўриш”, “Баргҳое дар оғуши бод”, яъни “ Шамол бағридаги барглар” ва  “Чашмаи равшан”, яъни “Ёрқин бўлоқлар”  китобларига ишора этиш мумкин. Шунингдек Қобуснома, Саъдий Шерозийнинг Бўстон ва Гулистон асарларига ҳамда Эроннинг қадимий матнларига  тасҳеҳ ёзиш эронлик ушбу тадқиқочининг асарлари жумласидандир.

 

Бешинчи декабр куни ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш заминасида халқаро хайрия ва кўнгиллилар куни билан туғри келади. Бошқаларга яхшилик қилиш, мўҳтожларнинг мушкулотларини бартараф этиш миллий масаладан ҳам кенгроқ масала ҳисобланади.  Чегаралардан ташқарида бу эзгў иш ўзига хос юксак мавқеини эгаллайди. Ислом динида мусалмонлар бирбирларига биродар ва тенг ҳақ-ҳуқуққа эга бўлишади ва бу иш эса махсус ўринни касб этади. Хайрия ишлар билан шуғулланадиган мусалмон шахслар пок имомлар алайҳиссаломнинг содоқатли издошлари ҳисобланишади. Халқаро хайрия куни дунё бўйлаб меҳр-муҳаббатни тарқатиш учун муҳим бир фурсатдир.