декабр 07, 2017 17:02 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил озар ойининг 17-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиул-аввал ойининг 19-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил декабр ойининг 8-чи кунидир.

Бундан 114 йил олдин милодий 1903 йил декабр ойининг 8-чисида:

Англиялик файласуф ва мутафаккир Герберт Спенсер вафот этди. У милодий 1820 йилда таваллуд топди ва ўз отасининг наздида турли илмларни ўрганиш билан шуғулланди. У сўнгра, шахсий интилиши ва мутолаа этиши билан ўз маълумотини кенгайтирди. Спенсернинг эътиқодига кўра, илмни мушоҳада этиш ва тажриба этиш орқали қулга киритиш мумкин. Англиялик бу мутафаккир башарият ақлининг чекланганлигини эътироф этиши зимнида, руҳ каби ҳақиқатни инкор этарди. Айни ҳолда у оламни эволюцияга юзмаюз бўлишини биларди. Спенсер ахлоқда адолат ва дўстлик бўлишини таъкидларди. У ёзган асарлар “Руҳшуносликнинг усули”, уч жилдан иборат “Ижтимоий илмлар усули” ва икки жилддан иборат “ Биология усули ” деб номланади.   

 

Бундан 103 йил олдин милодий 1914 йил декабр ойининг 8-чисида :

Аргентина мамлакатининг яқинида ва Атлантика океанида шу ном билан аталган оролнинг атрофида Фолкланд денгизининг уруши Англия ва Германия ўртасида вужудга келди. Бу тўқнашувда Германиянинг ҳарбий кемалари Англия кемаларидан мағлубиятга юзмаюз бўлди. Бу ороллар яна бир маротаба Англиянинг тасарруфига кирди. Шуни таъкидлаш жоизки, бу ороллар милодий 16-чи асрнинг охирларида кашф этилди ва Франция армияси милодий 1764 йилда уларни ўз тасарруфига киритди. Аммо Фолкланд оролида нефтнинг бой манбалари кашф этилганидан кейин бу минтақа Англиянинг эътиборини ўзига жалб этди ва ушбу мамлакатнинг армияси бу минтақани ишғол этди. Аргентина истиқлолга эришганидан кейин Фолкланд оролини ўзининг тереторияси деб эълон қилган бўлса ва ҳатто милодий 1982 йилда бу орол учун урушган бўлсада, аммо ҳалигача Англиянинг ишғолида боқий қолган. Фолкланд ёки Малвинас ороли Атлантика океани ва Аргентинанинг жануб-шарқида жойлашган.  

 

Бундан 18 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1378 йил озар ойининг 17-чисида:

Эроннинг ҳозирги замон ёзувчиси, тарихчиси ва сиёсий шахсиятларидан бири Ҳусейн Макий вафот этди. Ҳусейн Макий шамсий 1290 йилда дунёга келди. У бошланғич маълумотларини олганидан кейин Теҳронга борди ва давлат ишларида фаолият олиб борди. Макий шамсий 1320 йил шаҳривар ойи ва сиёсий очиқ фазонинг вужудга келишидан кейин ўзининг расмий фаолиятларини матбуотда бошлади. У ёзган тарихий, тадқиқотий ва дабий мақолалари Теҳрон газеталарининг биринчи саҳифаларида нашр этилди. У бу замонда “Эроннинг 20 йиллик тарихи”-нинг биринчи жилдини таълиф этди ва катта шўҳрат қозонди. Макий кейинги йилларда Эроннинг демократлар партияси ва Эрон партиясининг аъзолигига кирди ва бу эса 15,16 ва 17-чи парламентда унинг сиёсий фаолиятларининг бошланиши эди. У Мусаддиқнинг жиддий тарафдорларидан эди ва нефт саноатини миллийлаштириш учун кўп кўраш олиб борди. У шамсий 1332 йил 28 мурдод ойида вужудга келган давлат тунтарувларидан кейин ҳошияга қарор олди. У шамсий 1339 йилда сиёсий фаолиятларга юз қаратганида паҳлавий режими Макийнинг фаолиятларига монеа яратди. Ҳусейн Макий бундан кейин илмий ва адабий ишлар билан шуғулланиб турли асарларни ёзди. Саккиз жилддан иборат “Эроннинг 20 йиллик тарихи”, саккиз жилдли “Қора китоб”, икки жилдан иборат “Сиёсий хотиралар”, икки жилддан иборат “Сайид Ҳасан Мударриснинг ҳаёти”, “Ўттизинчи тир ҳодисалари” у ёзган асарлардан ҳисобланади. Ҳусенй Макий охири шамсий 1378 йил озар ойининг ўрталарида 88 ёшида Теҳронда вафот этди.