декабр 09, 2017 09:02 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил озар ойининг 18-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил рабиъул-аввал ойининг 20-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 9-декабрь.

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил  озар    ойининг 18-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил  рабиъул-аввал ойининг 20-си ва милодий ҳисоб билан 2017  йил  9-декабрь.

Бундан 275 йил олдин, милодий 1742 йилнинг 9-декабрида  швециялик машҳур химик ва янги химиянинг асосчиси  Карл Вилҳелм Шил  Стокгольмда таваллуд топди.  У оиласи камбағал бўлишига қарамай, таҳсил олишни  катта қизиқиш билан давом эттиради. Химия илмининг ривожланган асрида яшаган Шил беш йиллик тадқиқот ва саъй-ҳаракатлардан  кейин 1772 йилнинг октябр ойида хлор газини кашф этишга эришади. Бу кашфиёт  химиянинг муҳим унсурларидан  бири ҳисобланади ва саноатда ҳам кенг фойдаланади. Швециялик донишманд Шил кейинчалик  марганец ва глисеринни ҳам кашф этган. Карл Вилҳелм Шил милодий 1786 йилда вафот этган.

Бугунги  кундан 259 йил олдин, яъни милодий 1758 йилнинг 9-декабрида  “Мадрас” номи билан танилган ва  13 ой давом этган мустамлакачиликнинг энг кескин уруши Ҳиндистонда Англия ва Франция ўртасида бошланади. Ушбу уруш Ҳиндистон жанубида жойлашган ва инглислар ишғолида бўлган Мадрас бандаргоҳига Франция ҳарбий кучларининг ҳужумлари билан бошланади. Франция кучлари 3 минг аскар билан 22 мингдан иборат Англия кучларига қарши ҳужум бошлашади. Мустамлакачи икки йирик давлат ўртасида  бошланган ушбу урушда  қўшимча кучлар  етиб келмагани боис Франция кучлари 1761 йилнинг январ ойида мағлуб бўлишади  ва Англия Ҳиндистонда ўзининг ҳукмронлигини янада  мустаҳкамлайди.

Бундан 26 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1370 йилнинг 18-озар ойида  БМТ бир ҳисобот чиқариб, Ироқ баъс режимини Эронга қарши 8 йиллик урушнинг бошловчиси  эканлигини эълон қилди.Ўша кунда БМТнинг собиқ бош котиби Хавиер Перез де Куэллар 1980 йилнинг 22 сентябрида Ироқ  Эрон тупроғига босиб кирганини  очиқ-ойдин ўзининг ҳисоботида  эълон қилади. У мазкур  ҳисоботда  БМТ низомномаси ҳамда  қабул қилинган халқаро қонун ва ахлоқларга мувофиқ Эронга қарши Ироқнинг ҳарбий  ҳужуми оқлаб бўлмайдиган ҳол эканлигини ва ушбу босқинчилик ҳаракатнинг масъулиятини  ҳужум қилган томон зиммасига олишини таъкидлайди.

Айтиш лозимки, ҳижрий-қамарий 1359 йилнинг 31 шаҳривар ойида  Ироқ армияси  Исломий Эронга ердан ва ҳаводан ҳарбий  ҳужумлар уюштириб, расман уруш бошлайди. Ғарб давлатлари ёрдамларида бошланган ушбу уруш натижасида Эрон чегара ҳудудларидаги айрим шаҳар ва қишлоқлар ишғол этилиб, кўплаб инсонлар Саддом режими жиноятларининг қурбонларига айланишади.

БМТ эълон қилган ушбу ҳисоботда Ироқ босқинчи ва уруш бошловчи режим сифатида таништирилади ҳамда БМТ Хавфсизлик  Кенгашининг 598 –резолюциясида  Ироқни Эронга товон тўлаши таъкидланади.

 Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.