декабр 10, 2017 11:03 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил озар ойининг 19-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиул-аввал ойининг 21-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил декабр ойининг 10-чи кунидир.

Бундан 196 йил бурун , яъни ҳижрий-қамарий 1243 йил рабиул- аввал ойининг 21-куни  Эрон ва Россиянинг иккинчи уруши  жараёнида Ереван шаҳри Россия тасарруфига  киритилди. Бу шаҳар Фатҳалихон қожор даврида инқирозга юзмаюз бўлди ва русларнинг тасарруфига кирди. Бу мағлубиятнинг натижаси Россия билан тузилган шармандали "Туркманчой" шартномаси  эдиким, унга асосан Қожор сулоласининг лоқайдсизлиги сабабли Шимолий Озарбайжон ва Кавказнинг кӯп қисми Россияга қўшилди.

                                         

Бундан 121 йил илгари милодий 1896 йил декабрь ойининг 10-чисида:

Химия фанининг билимдони швециялик Алфред Бернард Нобел вафот этди. У милодий 1833 йилда таваллуд топди. Ва ёшлигида Россияга муҳожират этди. Нобель химия илмида кўп йиллар давомида тадқиқот ва изланишлар олиб боришидан сўнг, милодий 1867 йилда динамитни ихтироъ этишга муяссар бўлди. Аммо ушбу моддадан тинчлик йўлида фойдаланмасдан уруш воситаси сифатида фойдаланилди. Шу далил билан Нобель таклифига биноан тинчлик ва хавфсизлик борасида сайъ-ҳаракат қилган шахсларга  ҳар йили ушбу  мукофотни тақдим этишади. Бу мукофот унинг асосчиси Нобель номи билан маълумдир. Бу мукофот беш заминада,  физика, химия, медицина, адабиёт ва дунё тинчлиги заминаларида, муҳим ихтироъ, илмнинг ривожланиши ва тинчликни ўрнатишлари учун машҳур олимларга ҳадя этилади.

Бундан 53 йил олдин ҳижрий-шамсий 1343 йил озар ойининг 19-чисида:

Эътимодий номи билан танилган Қуръони каримнинг  тафсирчиси Сайид Ҳусейн Исна Ашарий вафот этди. Қуръоннинг олий мартабали тафсирчиси Ҳож Оқо Ҳусейн исна Ашарий Оятуллоҳ Шайх Абдулкарим Ҳоирийнинг дарсларида қатнашди ва кейин Оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Ҳужжат ва Оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Тақий Хонсорий илмларидан баҳраманд бўлди. 1362 йилда Рай шаҳрига қайтиб келди ҳазрат Сайидулкарим Абдулазим алайҳиссаломнинг муқаддас ҳарамида жамоат намозини ўтказиш ва Қуръонни тафсир этиш билан шуғулланди. Бу олим охири қамарий 1384 йилда 66 ёшида минбар устида юрак хуружига гирифтор бўлиб ҳаётдан кўз юмди. Ва Сайидулкарим Абдулазим Ҳасаний алайҳиссаломнинг ҳарамида дафн этилди. Унинг энг муҳим тафсири “Исна Ашара тафсири” деб номланади.

Бундан 33 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1363 йил озар ойнинг 19-чисида:

Ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг буйруқи билан “Маданий инқилоб олий кенгаши” ташкил этилди. Университетларда таътил эълон қилинганидан кейин олий ўқув юртлар ва мактабларда маданий ишларни тартибга келтириш мақсадида Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ фармони билан

Маданий инқилоб штаби унвони остида маданий инқилоб кенгашининг дастлабки таркиби шаклланди. Бу штабни ташкил этишдан кейин Ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ шамсий 1360 йилда ушбу штабдан университетларнинг эшикларини  очиш учун сайъ-ҳаракат ва шошилишларини сўрадилар.  Олий ўқув юртларининг фаолиятлари бошланиши билан бу штабнинг ишини чуқурлаштириш ва ривожлантириш зарурати шамсий 1363 йил озар ойининг 19-чисида Ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг қонунчилик ижроия ва суд раҳбарлари ва мамлакатнинг маданий бошқа донишмандларини бу штабга қўшишларига олиб келди.   

Ёрлиқ