Оят ва белгилар
Тоғлар бағридан оқиб ӯтадиган зилол булоқлар табиат садосини бизнинг қулоғимизга чалишади. Бу мусиқанингн тоғли қушлар садоси билан уйғунлашиб кетиши тасвирга сиғмас бир қувончни вужудга келтириб, инсонларни ҳаётдаги мушкулотга бардош беришлари учун тайёрлайди. Киши бир баланд тоғ чӯққисига чиқиб, бор вужуди қувонч-шодликка лиммо-лим бӯлади.
Албатта сизларнинг ҳар бирингиз табиатда, очиқ ҳавода сайр-саёҳат қилиб, тоғлар бағрида дам олгансиз. Табиат қӯйнига бориб, шаҳарнинг шов-шувидан қутилмоқчи бӯламиз. Бор вужудимиз билан тинчлик ва сокитликни ҳис этамиз. Бу ерда фақат табиат садоси қулоғимизга чалинади.
Тоғлар бағридан оқиб ӯтадиган зилол булоқлар табиат садосини бизнинг қулоғимизга чалишади. Бу мусиқанингн тоғли қушлар садоси билан уйғунлашиб кетиши тасвирга сиғмас бир қувончни вужудга келтириб, инсонларни ҳаётдаги мушкулотга бардош беришлари учун тайёрлайди. Киши бир баланд тоғ чӯққисига чиқиб, бор вужуди қувонч-шодликка лиммо-лим бӯлади.
Тоғлар ажойиб манзараларга эга бӯлиб, у ерда турли-туман ӯсимликларни учратиш мумкин. Тоғларда ҳалигача инсон қӯл тегмаган жойларни учратиш мумкин. Шаршаралар, тоғлар бағридан оқиб чиқадиган зилол сувли булоқлар кишига ажойиб бир лаззат бахшида этади. Бугунги дастуримизда тоғлар ҳақида суҳбатлашамиз.
Аллоҳ таоло Қуръони карим 39 жойида “жибал” сӯзи ва 9 маротаба “равасий” сӯзлари билан тоғларни эслаган.Тоғлар ўзининг бетакрор табиати билан йилнинг тўрт фаслида ҳам кишини мафтун этади. Баҳор ва ёз ойларида тоғларга чиққанингизда узоқ-узоқлардан хониш қилаётган какликларнинг овозлари билан тонгни қаршилайсиз. Фира-шира ёришаётган тонг пайтида унинг ёқимли сайрашидан дилингиз яйраб, чор-атрофга боққанингизда сукунат босган тоғлар янада улуғвор кўриниб, мўъжизали бўлиб туюлади.
Ернинг сиртги қобиғи ё тоғ жинслари ва тупроқдан иборат қаттиқ геологик қобиғи, организмларнинг асосий қисми литосферанинг сиртқи ғовак қатлами-тупроқда ҳаёт кечиради. Тупроқнинг қалинлиги бир неча метрдан ошмайди. Тупроқ тоғ жинслари емирилиши натижасида ҳосил бўладиган минерал моддалар ҳамда организмлар ҳаёт фаолиятида ҳосил бўладиган органик моддалардан иборат. Тупроқнинг ҳосил бўлиши ва унумдорлиги тирик организмларнинг фаолияти билан бевосита боғлиқ. Шунинг учун тупроқ биокос модда ҳисобланади. Бу қатламнинг қалинлиги 50-100 километрни ташкил этади.
Қуръони карим «Наҳл» муборак сураси 15 ояти каримасида бу мвзуда ӯқиймиз:У зот ер сизларни тебратиб юбормаслиги учун унинг устига баланд тоғларни ташлаб қўйди. Анҳорлару йўлларни ҳам. Шоядки, тўғри йўл топсангиз.
Ернинг сиртги қобиғидаги ҳар бир баландликлар тӯғрисида чуқурликлар ҳам мавжуд. Шаҳарлар одатда тоғлар атрофида вужудга келиб, уларнинг бағрида қиматбаҳо тошлар ва минераллар мавжуд. Агар ернинг ҳама жойи текис бӯлганида тӯфонлар пайида ҳама барбод бӯлиб, барча тирик мавжудот табиат ҳодисалари қӯлида ӯйинчоқ бӯлиб қоларди.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Оят ва белгилар” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom
Фандан маълумки, тоғлар ер қобиғининг мустаҳкам туришида ҳам муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари, Ер силкиниши, яъни зилзила содир бўлишини қийинлаштиришда ана шу тоғларнинг ҳиссаси каттадир.
Шунингдек тоғлар чучук сувнинг асосий манбаи ҳисбланади.
Қор ёғиб тоғлар бу қорни ӯз чӯққиларида сақлашади ва бу сувлар эриб, дараларга оқади ва дарёлар ва булоқларни вужудга келтиради.
Томаша қилишга арзийдиган ушбу табиат манзаралари сайёҳларга олам-олам қувонч бағишлайди.
Қуръони карим «Наба» муборак сураси 7 ояти каримасида келган:
У зот ер сизларни тебратиб юбормаслиги учун унинг устига баланд тоғларни ташлаб қўйди. Анҳорлару йўлларни ҳам. Шоядки, тўғри йўл топсангиз.
Табиат борлиғимиз, ҳаётимиз асоси ҳамда инсон яшаши учун муҳим бўлган шарт-шароит. Уни фақат шу сўзлар билан чеклаб бўлмайди. Чунки у ҳар томонлама мукаммалдир. Табиатда инсон тасаввурига сиғмайдиган сир-синоат кўп, ундаги мўъжизаларнинг чек-чегараси йўқ. У шундай жилвакор, мафтункор, нафис ва шу билан бирга бетакрордир. Бинобарин, табиатдаги барча жонли ва жонсиз нарсалар бир-бири билан узвий боғлиқ. Жумладан, ўсимликлар, ҳайвонлар, қушлар, ҳашоратлар ҳамда ер билан осмон, шу қатори инсон ҳам ўзаро чамбарчас боғлиқ.