декабр 11, 2017 14:01 Asia/Tashkent

Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида  форс, ўзбек ва афғон дилрабо қўшиқлар ўрин олган

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар.

Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг      ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони   ила хонадонингиз меҳмонимиз.

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида  форс, ўзбек ва афғон дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизлар кунглида жой олади деган умиддамиз!

Мусиқий дастуримизнинг аввалида шуни қайд этиш жойизким, инсон ҳаётида қўшиқнинг ҳамиша ўз ўрни, ўз вазифаси бўлган. Қўшиқ кишиларни яшашга, курашга чорлаган, меҳнатга, муҳаббатга руҳлантирган, уларнинг дарду қайғусига малҳам, бахту қувончига шерик бўлган.

Қўшиқ дунёда ана шундай муқаддас, илоҳий бир мўъжиза саналади. Ундан том маънода завқланиш учун мумтоз ва замонавий ашулачиликда уч муҳим жиҳат-теран маъноли ва таъсирчан шеър, гўзал ва оромбахш мусиқа, ёқимли ва жарангдор овоз ўзаро мувофиқ келиши керак.

Бас, шундай экан келинг биргаликда  Эрон санъаткорларидан бўлмиш  Муҳсини Човуший ижросидаги "Чамадон" деб номланган қўшиғини тинглайлик. Марҳамат тингланг.

 Азиз мухлислар!  Қўшиқсевар кўп мухлисларимиз почтамизга мактуб ёзиб биздан Комилжон Отаниёзов ижросида "Хуршид каби" номли қўшиқини тинглаш истагини илтимос қилишган. Азиз мухлислар бизнинг радиомизга эътибор қаратишингиз учун миннатдорчилик билдириб, истайдиган қўшингизни эътиборингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг!                                                     

 Азизлар, дастуримиз якунида сиз азизларга тақдим этиладиган қўшиқ Афғонистон санъаткорларидан бўлмиш Фарҳоди Дарё ижросидаги "Салом Афғонистон ” номли қўшиқдир. Бу чиройли қўшиқ мухлислар кўнглидан жой олади деган умиддамиз. Марҳамат тингланг.