декабр 13, 2017 15:19 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил озар ойининг 22-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиул-аввал ойининг 24-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил декабрь ойининг 13-чи кунидир.

Бундан 123 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1273 йил озар ойининг 22-чисида:

Буюк фақеҳшунос ва тақлиднинг буюк маржаи Мирзо Ҳабибуллоҳ Раштий вафот этди. Мирзо Ҳабибуллоҳ Раштий шамсий 1198 йилда Эрон шимолида жойлашган Гелоннинг Амлаш шаҳрида таваллуд топди. У исломий илмларни чуқур ўрганиш ва ўткир ақлга эга бўлиши сабабли 25 ёшлигида ижтиҳод даражасига етди. У кейин диний маърифатдан фойдаланиш учун Ироқнинг Нажаф шаҳрига борди ва Шайх Муҳаммад Ҳасан Нажафий, Соҳиб Жавоҳир ва Шайх Муртазо Ансорий каби буюк фақеҳшуносларнинг билимларидан кенг фойдаланди. Мирзо Ҳабибуллоҳ Раштий Шайх Ансорийнинг риҳлат қилишидан кейин маржаият арконларидан бири жумласидан бўлсада ҳеч қачон илмия ҳавзанинг раҳбарлиги учун ўзининг номзадлигини қуймади.

Бу олимдан кўп асарлар мерос қолган уларнинг жумласидан “Бадоеъул-Афкор”, “Ал-Илтиқот”, “Ал-Имома вал-Ижтимоъул-Амри ван-Наҳий” каби китобларни тилга олиш мумкин. Охири Мирзо Ҳабибуллоҳ Раштий шамсий 1273 йил озар ойининг 22- чисида 75 ёшида Нажафда оламдан ўтди ва уша ерда дафн этилди.

Бундан 92 йил илгари ҳижрий-шамсий 1304 йил озар ойининг 23-чисида:

Қожор сулоласидан салтанатни Паҳлавийлар сулоласининг хонадонига бериш учун  ташкил этилган Эроннинг муассислар кенгаши  асосий қонуннинг усулини ўзгартириш билан ўз маъмуриятини ижро этди. Шу тартиб билан Эронда Қожор сулоласи подшоларининг 153 йиллик ҳукумати охирга етди ва паҳлавийлар режимининг 53 йиллик ҳукумати бошланди. Паҳлавийлар ва Қожор сулоласининг муштарак хусусиятларидан бири бу ички мустабидлик, лоқайдсизлик ва бегона давлатларга буй сунишлари ҳисобланади.  Ризохон армиянинг зобитларидан эди ва ҳижрий-шамсий 1299 йилда Англиянинг кўмаки ва фитна-найранглари билан давлат тунтарувига қўл ўрди ва аста-секинлик билан давлат бошқарувини ўз қўлига олди ва ушбу кунда расмий равишда Эроннинг подшоси бўлди. Паҳлавийларнинг диктатор режими ҳам бегона қудратларга боғлиқ бўлгани ва Эрон халқига нисбатан зулм ва мустабидликни раво кўргани сабабли шамсий 1357 йил баҳман ойида Исломий Инқилоб ғалаба қозониши оқибатида давлат бошидан ағдарилди.

 Бундан 29 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1367 йил озар ойининг 23-чисида:

Эроннинг тадқиқотчиси, таржимони ва ёзувчиси устод Ғулом Ризо Саъидий исломий маданиятнинг асил меросини таништириш йўлида бир умр сайъ-ҳаракат қилишидан кейин вафот этди. У инглиз, француз, араб тиллари, астрономия, математика ва табиий илмларни ўрганганидан кейин таълим-тарбия бериш билан шуғулланди. Устод Саъидий Ҳиндустон ва Покистонга кўп сафар қилди. У бу сафарларда Иқбол Лоҳурийнинг андешалари ва афкори тасири остида қолди ва ана шу мавзў сабаб исломий мутафаккирларнинг асарларини форс тилига таржима қилди. “Ҳазрат Муҳаммад (с) ҳаёти” ва “Аммор Ёсир”  номли китоблар бу ёзувчи ёзган асарлардан жумласидандир.  

Бундан 14 йил олдин милодий 2003 йил декабр ойининг 13-чисида:

Ироқнинг собиқ диктатори Саддом Ҳусейн Бағдоднинг шимолида жойлашган Тикрит яқинидаги ўзининг махфийгоҳида қўлга олинди.  У милодий 2003 йил март ойида Ироққа қарши Англия ва Американинг қилган ҳужумидан кейин бу махфийгоҳда яширинган эди. Бағдоднинг золим диктаторини қўлга олиш Ироқ халқи, Кувейт ва Эрон каби мамлакатларнинг хурсанд бўлиши сабабига айланди. Бошқа томондан дунё аҳли Ироқнинг собиқ ушбу диктатори ўз ҳукмронлиги вақтида фош этилмаган жиноятларини билиш учун умид қилган бўлсаларда, аммо америкаликлар Саддомни қўлга олишларидан кейин Ғарб мамлакатлари, айниқса Оқ Уй билан унинг яқин ҳамкорликлари фош бўлмаслиги учун зудлик билан уни назорат остига олишди. Саддом милодий 1968 йилда баъс партиясининг давлат тунраувлари билан Ироқнинг ҳокимиятига йўл топди ва милодий 1979 йилда эса ушбу мамлакатнинг тўлиқ қудратини қўлга олди. У ўзининг мустабид раҳбарлиги даврида Ироқ халқини бостириш ва қатл этишига қўшимча, Эрон ва Кувейт мамлакатларига ҳужум қилди ва даҳшатли жиноятларни содир этди. Золим ушбу диктатор охири 2006 йилнинг охирги кунларида ўлим жазосига  маҳкум этилди.

Ёрлиқ