Маънавий соғломлик
Инсоний каромат ва қадр-қимати.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Маънавий соғлиқнинг бошқа бир хусусиятларидан бири бу ўз-ўзига ишонишни қўлга киритиш ҳамда инсоний каромат ва қадр-қиматини сақлаш ҳисобланади.
Азизлар, ўтган дастуримизда айтдикки ўз-ўзига ишониш, яъни ўзининг қобилиятларига бир қадрият ва бойлик унвонида қараш, ҳамда Аллоҳ таоло унга қудрат, қобилият ва чексиз ривожланиш имкониятини берганлигини ва Аллоҳга таяниб дунёнинг бахт-саодати, соғлиғига ва охират учун дадил қадам ташлаши мумкинлигини англаш маъносидадир. Ўз-ўзига ишонадиган шахс Аллоҳга таяниб ва унга имон келтириб иллоҳий неъматлардан тўғри фойдаланади ва ҳеч қандай худписандлик ва ўзбошимчаликка берилмайди. Ўз-ўзини ҳурмат қилиш, ўзини бошқаларга қараганда афзалроқ деб билиш ва ўзига ишонмаслик инсон учун хавфлидир.
Ўзини бошқаларга қараганда афзал кўришга ҳаддан ташқари эътибор бериш ҳамда нафсоний ҳою-ҳавасларга берилиб кетиш мағрурлик ва такаббурлик каби ёмон хусусиятларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Ўз-ўзига ишонмаслик ҳам инсоннинг табиий ва руҳий депрессия ва зарар кўришларига сабаб бўлади. Шунинг учун оқилона ўз-ўзига ишониш, бу икки нарсанинг ҳад-ҳудудини мувозанатга етказиш билан маънавий саломатликнинг юксак даражаларига етиш сабабига айланади.
Маънавий саломатлиикнинг хусусиятларидан бири бу ўз-ўзини ҳурмат қилиш ва ўзининг инсоний қадр-қийматига етиш ҳисобланади. Ислом нуқтаи назаридан Аллоҳ таоло инсонни махсус ва маълум мақсад учун яратди ва бу мақсадга эришиш учун унга барча имкониятларни яратиб берди. Аллоҳ таолога яқинлашиш ва мақсадга етиши учун инсон зарур бўлган барча имкониятларга эҳтиёж сезади.
Айни пайтда, жамиятда инсоннинг қадр-қийматга эга бўлиши жуда муҳимдир. Қадр-қиймат ва кароматдан мақсад шундан иборатким, инсон ҳурмат-эҳтиромга сазовордир ва жамият орасида ҳурмат-эҳтиром ҳақ-ҳуқуқига эга бўлиб ҳеч ким уни ўз сўзи ва хатти-ҳаракати билан ҳақорат қилиш ҳақ-ҳуқуқига эга эмас.
Шу билан бирга комил инсон бўлиши учун унга муносиб замина яратиш ва маънавий саломатликни юксалтириши учун унга нафратланмаслик ва ҳақорат қилмаслик ва унга нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш лозим. Ҳақ-ҳуқуқи поймол бўлган ва таҳқирланган шахс руҳий ва психологик жиҳатдан тушкунлик ва ноумидликка тушади.
Бир асл унвонида жамиятда инсонни ҳурмат-эҳтиром қилиш ислом динининг қабул қилинган кўрсатмаларидан саналади.
Ислом дини бошқа мактаблар билан қиёслаганда инсоннинг ижтимоий ҳурмат-эҳтироми ва каромат ҳақ-ҳуқуқига эга бўлишини муътабар ва зарурий деб билади. Барча инсонлар инсоний қадр-қиймат ва фитрий ҳуқуқларга эгалар. Инсон бошқа махлуқотларга қараганда афзаллик берилган имтиёзларга эгадир. Бу имтиёзлардан бири инсоннинг ақл ва идрокка эга бўлиши саналади. Ер куррасидаги мавжудотлар орасида фақат инсон ақлнинг кучи ва огоҳ бўлиш хусусиятига эгадир.
Инсоннинг каромат ва қадр-қийматга эга бўлиши туфайли Худо фаришталарга инсон олдида сажда қилишни буюрди ва Одамга ўлкан мартабани ато этди. Инсоннинг зотий каромати деб аталмиш махсус бу ўрин барча инсонларга тегишлидир. Чунки улар инсон ҳисобланишади ва ҳеч қандай эътиқод, ирқ, дин ва бунга ўхшаган нарсалар билан алоқаси йўқ.
Бир куни Расулуллоҳ (с) ўз ёронлари билан бир жойда утирган эдилар . Ул ҳазрат ва ёронлари олдиларидан бир жанозани олиб ўтишди. Шунда у зот ўринларидан турдилар. Одамлар: “Ё Расулуллоҳ, бу яҳудийнинг жанозаси”, -дейишди. У киши: “У жон эмасми?!”- дедилар”. Ҳа, исломда ҳар бир жоннинг ҳурмати ва ўрни бор. У зотнинг муносабатлари ва берган изоҳлари қандай гўзал!
Аллоҳ таоло Ҳужурот муборак сурасининг 13 ояти каримасида шундай марҳамат этади : “Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир. (Ушбу ояти каримада «Эй одамлар !» деб барча инсониятга қарата нидо қилинмоқда, шу билан бирга уларнинг асли бир эканлиги эслатилмоқда. Демак, одамларнинг асли бир-ҳаммалари Одам Ато ва Момо Ҳаводан таралганлар. Айни чоғда Аллоҳ таоло уларни турли халқлар ва қабилаларга ажратиб ҳам қўйганини таъкидламоқда. Инсонларнинг турли халқ ва қабилаларга бўлинишини сабаби эса, ўзаро танишиш, маърифат ҳосил қилиш эканлиги уқтирилмоқда.)”