декабр 16, 2017 15:10 Asia/Tashkent

Жалолиддин 33 ёшида Шомдан Қонияга қайтганидан сӯнг муфтийдек танилди. У ӯз замонининг илмларида шу даражага етгандики барчанинг иззат-эҳтиромига сазовор бӯлди. Унинг қариган устози Сайид Бурҳониддин ӯлимидан олдин ӯзидан шундай таниқли шогирд қолдиришидан хурсанд эди.

Жалолиддин 33 ёшида Шомдан Қонияга қайтганидан сӯнг муфтийдек танилди. У ӯз замонининг илмларида шу даражага етгандики барчанинг иззат-эҳтиромига сазовор бӯлди. Унинг қариган устози Сайид Бурҳониддин ӯлимидан олдин ӯзидан  шундай таниқли шогирд қолдиришидан хурсанд эди.

Агарчи Жалолиддин ёш бӯлса ҳам, аммо Қония машҳур шахсиятлари унга бир комил олимдек қарашарди. Жалолиддин Муҳаммад йиллар ӯтгандан сӯнг устози ёнида бӯлишидан хурсанд эди. Аммо устози қариган бӯлиб, 78 ёшга кирган эди.  Сайид Бурҳониддин умрининг охирида Жалолиддиндан Қайсарияга сафар қилишига ижозат беришини сӯради. Мавлоно устозига қаттиқ боғланиб қолган эди, шунинг учун ҳам устозига кетишга ижозат бериш жуда мушкул эди. Сайид Бурҳониддин Қайсарияга борди ва бир муддат у ерда трганидан сӯнг оламдан ӯтди.

Сайид Бурҳониддин ӯлими Мавлоно учун отасининг яна бир бор ӯлиши эди. Мавлоно Қайсарияга бориб устози учун азадорлик маросими барпо этди. Устозидан қолган барча молни муҳтожлар орасида тақсимлаб берди ва Қонияга қайтди. Мавлоно умрининг охиригача устози Сайид Бурҳониддин Термизий ӯгитларини эслаб уларга амал қилиб юрарди.

Мавлоно Қонияга қайтганидан сӯнг оилавий юмушлар, фарзанд тарбияси ва дарс бериш билан машғул бӯлди.   

Мавлоно катта бӯлиб, балоғат ёшига киришган эди. Катта ӯғли Султон Валад 17 ёшга кирган бӯлиб, отаси барпо этадиган дарс ва йиғилишларда иштирок этарди. Шу пайтда кичик ука катта акасининг ёнида юргандай туюларди гӯё.

Агарчи Мавлоно катта бӯлиб қолган ӯғилларини ёнида юриши уни қувонтирса ҳам уларнинг дар ӯқишлари ва илм олишларига ҳам аҳамият берарди. Мавлоно бошқа ӯғли Алоуддин 15 ёшда эди.   

Баҳоуддин Валад мадрасаси энди Мавлоно ӯзининг мадрасаси эди. Мавлоно у ерда ҳузур топиши билан мадраса аҳлига бошқача бир қуволнч бағишлади. Мавлононинг ташқарида вақти дарс ӯтиш ва фатво бериш билан ӯтарди.

Отасининг мадрасасидан ташқари Мавлоно Қониянинг бир неча катта мадрасаларда ҳам дарс ӯтарди.

Мавлоно ҳар ерда суҳбат қилса кӯплаб жамият йиғилиб, унинг суҳбатларига қулоқ тутишарди. Агар Қуръони карим тафсири ва фиқҳ дарси фақат махсус бир тоифа учун бӯлса, аммо унинг ваъз ва насиҳатларини эшитиш учун жамиятнинг турли қатламларидан одамлар йиғилишиб эшитишарди.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Мавлоно Жалолиддин Румийнинг таржимаи ҳолида инсон-нинг шахсиятига таъсир қила оладиган кўпгина омилларни кузатишимиз мумкин.

Мавлоно мушкул бир замонда яшаган.

Ўша пайтларда ислом оламида ҳаётга муҳаббат, кучли ий-мон ва хотиржамлик ҳамда қалб сокинлиги каби тушунчалар заифлашиб қолган эди. Ислом олами пок қалби ва виждони билан жамиятга янги руҳ бағишлай оладиган инсонга муҳтож эди.

Бу инсон фалсафа ва унга ўхшаш ақлгагина суянади- ган илмларнинг хатоларини тўғрилаб, улар фикрларда пай- до қилган тугунларни усталик билан ечадиган ва қалбларга иймон қувватини кирита оладиган бўлиши керак эди.

Ана ўша инсон, устоз Мавлоно Жалолиддин Румий сиймоларида пайдо бўлди. Жалолиддин Румий “инсоннинг инсонлигини рад қилган ва бу оламдаги қадр-қимматини таҳқирлаган за-мон фарзанди ўлароқ майдонга чиққан эди ва Мавлоно шун-дай замон, шундай жамиятда ўзининг оламшумул шеъриятибилан умидсиз адабиёт харобалари ичида қолган ҳамда та-наззулга юз тутган шеър ила кўмилган инсон кароматини ҳаракатлантира олганди.

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                           

 

 

 

Ёрлиқ