декабр 17, 2017 11:46 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил озар ойининг 26-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиул-аввал ойининг 28-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил декабр ойининг 17-чи кунидир.

Бундан 247 йил олдин милодий 1770-чи йил декабрь ойининг 17-чисида:

 Германиялик компазитор Людвиг Ван Бетховен Бонн шаҳрида таваллуд топди. Бетховеннинг отаси Юган қушиқчи эди. Бетховен тўрт яшлигидан бошлаб пианинода уйнаш билан ошно бўлди ва 9 ёшга кирганида мусиқанинг барча қонунларини ўрганди. У 12 ёшга кирганида Моцартнинг шогирдлари сафига қушилди. Моцартнинг ўлимидан кейин Гайденга шогирдлик қилди. Людвиг ёшлик айёмларида бир неча маротабалар ишқ-муҳаббатнинг можароларига дуч келди. Аммо ҳеч қачон турмуш қурмади. У 32 ёшга кирганида қулоғи заифланиб қолди ва эшитиши  оғирлашиб қолди. Ва 33 ёшлигида эса ўзининг эшитиш қобилиятини тахминан барчасини қулдан бой бериб қуйди. Бетховеннинг машҳур асари бўлмиш учинчи симфония  милодий 1804 йилда ижод этилди. Шунингдек Бетховеннинг Фид Лю номланган биринчи операси катта мувафаққият қозонди. Бетховен тўртинчи, бешинчи ва олтинчи симфонияларни шу йиллар давомида ёзди. Охири милодий 1819 йилда унинг қулоқлари бутунлай ожизланиб қолди. Милодий 1823 йилда Бетховен (Карол) номли  тўққизинчи ва Мисосаламисис номли ўзининг икки буюк симфония асарини ижод этдиким, ушбу асарлар унга ўнитилмас шон-шўҳратларни келтирди. Бетховен ўзининг иқтисодий қийинчиликлари туфайли ўзининг тўққизинчи симфониясини 50 лир пул ивазига Лондоннинг филармониясига сотишни мақсад қилган эди. У касаллик туфайли милодий 1824 йил март ойининг 26-чисида дунёдан кўз юмди.    

 Бундан 114 йил олдин милодий 1903 йил декабр ойининг 17-чисида:

Дунёда биринчи марта моторли самолёт осмонга учиб бир дақиқа парвоз қилди. Бу самолёт ака-укалар Велбер ва Орвил Райт томонидан ихтироъ этилди ва Каролино штатида синовдан ўтказилди. Ака ука Райт велосипед ишлаб чиқаришга машғул эдилар. Кейинчалик улар қунт билан ишлашлари сабабли биринчи моторли самолётни ясашга муваффақ бўлдилар.

Бундан 26 йил олдин ҳижрий-шамсий 1370 йил озар ойининг 26-чисида:

Эрон Ислом Жумҳурияти нефт саноатининг вазири шаҳид Тундгўённинг жасади 11 йилдан кейин Ироқдан Эронга олиб келинди. Муҳаммад Жавод Тундгўён 1329 йилда Теҳронда таваллуд топди. У ўз маълумотларини олганидан кейин сиёсий кўраш арсасига кирди ва Инқилоб ғалаба қозониши билан шаҳид Ражоийнинг давлатида нефт саноатининг вазири этиб тайинланди. Икки ойдан камроқ вақтдан кейин мамлакатнинг жанубида мажуд бўлган нефт саноатини кўздан кечириш вақтида нефт саноатида ишлайдиган бошқа масъуллар билан бирга Ироқ баъс режими тажовузкор кучларининг асоратига тушиб қолди. Шаҳид Тундгўён асоратда бўлган вақтида баъс режими омиллари томонидан оғир қийноқларга солишларидан кейин шаҳодатга етди. Охири 11 йил вақт ўтганидан кейин унинг пок жасади Эронга қайтарилди.    

Бундан 7 йил олдин милодий 2010 йил 17 декабрда ёш тунислик Ториқ Тайиб Муҳаммад бин Буазизий ўзини ёндириб ярим асрлик Ҳабиб Бурқиба ва Зайнулобидин диктаторлик тизимига нуқта қўйди. Тунис халқининг инқилоби Миср, Либия, Яман, Баҳрайн ва бошқа айрим минтақа мамлакатларига тасир қилди ва инқилобий ҳаракатлар золим тизимларга қарши бошланди. Буазизий 24 ёшда бўлиб чакана савдога шуғулланарди. Аёл полиция маъмурининг таҳқирига чидолмай шаҳар ҳокимияти олдида ўзига ўт қўйди. Бу хабар тарқалганидан кейин ўн минглаб тунисликлар мамлакатнинг Ички ишлар вазирлигининг олдида тўпланиб, ишсизлик, иқтисодий вазъиятнинг оғирлигидан норозилик билдирдилар. Қисқа бир муддат ичида 23 йил давом этган Тунис диктатори Зайнул-Обидин бин Алийнинг тизими барҳам топди.