декабр 18, 2017 10:23 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил озар ойининг 27-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил раби-ул-аввал ойининг 29-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил декабр ойининг 18-чи кунидир.

Бундан 115 йил илгари милодий 1902 йил декабр ойининг 18-чисида:

Италиялик кашфиётчи Гуглелмо Марконий томонидан дунёнинг биринчи радио станцияси таъсис этилди. Шу тартиб билан иккита қитъа Европа ва Америка ўртасида алоқа ўрнатиш ва гапириш имкони вужудга келди. Уша замонда радиодан ҳордиқ чиқариш ва таълим бериш воситаси сифатида фойдаланилмасди ва кўпинча хабар етказиб бериш вазифасини бажарарди. 

Бундан 79 йил олдин милодий 1938 йил декабр ойининг 18-чисида:

Германиялик химик Отто Хан атом ядросини ажратишни кашф этиши билан атом асри бошланди. Германиялик ушбу химик милодий 1879 йилда Франкфурт шаҳрида таваллуд топди ва докторлик даражасини олгунига қадар химия йўналишида ўз таҳсилотини давом эттирди. Бундан кейин физика заминасида ўрганиш ва тадқиқот олиб бориш билан шуғулланди. Отто Хан ўзининг турли синов ва тадқиқотларидан кейин ана шу кунда уран атомининг  ядросини  ажратишга муяссар бўлди. Бу амал катта энергиянинг ҳосил бўлиши сабабига айланди ва бу энергия кейинчалик реакторлар ва ядровий бомбаларда ишлатилди. Отто Хан милодий 1944 йилда химия йўналишида Нобел мукофотини олишга мувафақ бўлди ва милодий 1968 йилда дунёдан ўтди.  

Бундан 38 йил олдин ҳижрий-шамсий 1358 йил озар ойининг 27-чисида:

Эроннинг кўрашувчи руҳонийси ва олими доктор Муҳаммад Муфаттеҳ йўлдан адашган террористлар томонидан шаҳодатга етказилди. У ҳижрий-шамсий 1307 йилда таваллуд топди ва бошланғич маълумотларини олганидан кейин Қум илмия ҳавзасига борди. У бу диний  ҳавзада таҳсил олиши билан бирга Теҳрон университетида ҳам ўз ўқишини давом эттириб, фалсафа йўналишида докторлик унвонини олишга муваффақ бўлди. У кейинчалик университетда таълим бериш билан шуғулланди ва дарс бериш қаторида шоҳ режими билан қарши кўраш олиб боришни давом эттирди. Шаҳид Муфаттеҳ Исломий Инқилоб даврида Эроннинг мусалмон халқи билан бирга шоҳ режимига қарши кўраш олиб бориш саҳналарида фаол ва тасирчан ҳузур топди ва Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан кейин Теҳрон университети иллоҳиёт факултетининг раҳбарлигини ўз зиммасига олди ва охири ана шу кунда шаҳодатга етди. Шаҳид Муфаттеҳ университет ва илмия ҳавзаси ўртасида ваҳдатни ижод этиш асосчиларидан эди. Шу сабабдан у шаҳодат топган кун Эронда университет ва илмия ҳавзасининг ваҳдат куни унвонида ном қуйилган.

Бундан 38 йил олдин милодий 1979 йил декабр ойининг 18-чисида:

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош ассамблеяси “Аёлларга қарши камситишнинг барча шаклларини бартараф этиш” конвенциясини тасдиқлади. Олти фасл ва 30 моддадан ташкил топган бу конвенция дунёда аёлларга қарши амалга оширадиган адолатсизликларни ўртадан йўқ қилиб ташлашни мақсад қилган. Аёлларга қарши камситишни баратараф этиш конвенциясида халқаро бошқа шартномаларга ўхшаб Ғарбнинг моддийлашган қарашлари ҳукмрондир ва унга асосан барча арсаларда аёл ва эркаклар ўртасида тенг ҳақ-ҳуқуқ ижод этилиши лозим.  Ҳолбуки, аёл ва эркак руҳий ва жисмоний нуқтаи назардан бир-биридан фарқ қилади. Шу сабабдан иллоҳий динлар, айниқса ислом дини аёлларнинг нажот топиш йўлини уларнинг руҳий ва жисмоний қудратларига қараб улар учун одилона шароитни ижод этишдадир деб билади. Бу конвенциянинг тасдиқланиши ва ижрога киришидан йиллар ўтган бўлсада, аммо аёллар ҳалигача муносибсиз вазъиятда қолишган ва аёлларга қарши қуполлик ва уларни жинсий суистеъмол қилиш турли шаклларда давом этмоқда. Чунончи, ўтган йиллар давомида Ғарбга “аёлларни сотиш” муаммоси ва улардан жинсий эксплуататсия қилиш ҳолатлари шаддат билан кучайган.