Америкада исломбадбинликнинг кенгайиши ва Британиядаги масжидларга ҳужум
Ислом дини адолат, тинчлик , инсонпарвар ва меҳрубонлик динидир. Расули Акрам ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саламнинг муҳим хусусиятларидан бири бу эзгў хулқ-атворга эга бўлишлари эди.
Жазирутул-Арабда ислом динининг кенг кўламда араблар орасида кенгайганининг муҳим далилларидан бири бу пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг эзгў ахлоқ ва меҳрубонликка эга бўлишлари эди. Пайғамбар салалоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва ул ҳазратнинг аҳли байтлари алайҳимсаломларнинг мусалмонлар ва ислом динига эргашганларга берган тавсиялари ҳам эзгў ахлоққа эга бўлиш ва халқ билан яхши муносабатда бўлишдан иборат эди. Бу тавсия фақат мусалмонларга хитоб этилмаган эди. Ислом дини пайғамбари салалоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳатто ислом динини қабул қилмаган шахсларга ҳам инсонпарварлик ва меҳр-муҳаббатга эга бўлишни таъкидлаган эдилар. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва ул ҳазрат аҳли байтлари алайҳимсаломларнинг мусалмон бўлмаган одамлар билан меҳр-муҳаббат билан муносабат қилишлари ва Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва ул ҳазрат айҳли байтлари алайҳимсаломларнинг бундай руҳияга эга бўлишлари сабабли кўп одамларнинг ислом динини қабул қилишлари ҳақидаги маълумотлар ислом дини тарихида мувжуддир. Бироқ ислом динининг зуҳур топшидан 1400 йил ўтганидан кейин Ғарб мамлакатларида бир гуруҳ одамлар пайдо бўлишганким, ислом динини терроризм ва ифротгарчиликни ривожлантирувчи дин унвонида таништириб, дунё бўйлаб исломдан қурқитиш ва исломбадбинлик жараёнларини ривожлантиришмоқчи бўлишмоқда. Афсўски, исломий мамлакатлардаги айрим жараёнлар, айниқса Саъудия Арабистонида ҳукмрон бўлган ваҳобизм оқими исломий таълимотлардан хато хулоса чиқариш ва ифротгарчилик сайъ-ҳаракатлар билан Ғарбдаги исломбадбинлар эҳтиёжларини қониқтирадиган қуполлик ва душманликни уларнинг ихтиёрига қарор беришмоқда.
Улар ИШИД террористик гуруҳи каби террористик ва такфирий гуруҳларни ҳимоят этиш ва ташкил этиш билан ислом динининг чеҳрасини бўзиш мақсадида Ғарбда исломбадбинлик жараёнлари хизматида фаолият олиб боришмоқда. Бу шундай ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Муҳаммадий (с) пок ислом дини Арабистонда ҳоким бўлган ваҳобизм ва ИШИД террористик гуруҳи билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аҳамиятга молик бўлган нарса шундан иборатким, Ғарб мамлакатлари, айниқса Америка ва Англия Саъудия Арабистонининг стратегик иттифоқчиларидан ҳисобланади. Ҳақиқатан ҳам Ғарб давлатлари Саъудия Арабистонини ҳимоят этишлари билан исломбадбинлик ва исломдан қурқитиш жараёнларига кўмак беришади. Улар бу ишлари билан адолат, тинчлик ва меҳрубонликка асосланган ва барчаларни яктопарастлик, зулмга қарши буй сунмаслик ҳамда тинчлик ва адолат асосида жамиятни ижод этишга даъват этадиган ислом динининг ҳақиқий чеҳрасига путур етказишга инитилишади.
Натижада Саъудия Арабистони ва Ғарб мамлакатларининг ўртасидаги бундай алоқада бўлиши Ғарб мамлакатларида мусалмонларга қарши мазҳабий ва ирқий камситиш ҳамда душманлик билан муносибат қилиш ҳолатлари кенгаймоқда. Американинг исломий алоқалар кенгаши ўзининг ҳисоботида милодий 2016 йилнинг дастлабки олти ойи давомида мусалмонлардан нафратланишга тегишли бўлган жиноятларнинг мизони уша йилнинг иккинчи яримига қиёслаганда шиддат билан кучайган. Бу ҳисоботда милодий 2013 йилдан бошлаб бу маданий ҳуқуқ ташкилоти ҳужжатлар ва далиллар тайёрлаш системасини бошлаганида, мазкур йил мусалмонларга қарши содир этилган ҳодисалар заминасида энг ёмон йил эди деб келтирилади. Америка исломий алоқалар кенгашининг берган ҳисоботига асосан мутаассибликдан келиб чиққан ҳодисаларнинг мизони милодий 2017 йилнинг биринчи ярмида ҳам 24 фоизга ошган. Америка исломий алоқалар кенгашининг исломдан қурқитиш билан қарши кўраш олиб бориш ва назорат ўтказиш бўлимининг координатори Зайнаб Орин шундай деб фикр билдиради: “Президентлик сайловолди рақобатлар кампанияси ва Америка президенти Дональд Трамнинг давлати таассуб ва нафратни вужудга келтиришдиким, унинг натижаси Америка мусалмонлари ва ушбу ўлкада аққалиятни ташкил этувчи бошқа гуруҳларни нишонга олиш эди.” Америкада яшовчи мусалмон бу аёл шундай қўшимча қилади: “Агар Америка мусалмонлари жамиятига қарши мутаассиблик билан амалга оширадиган сайъ-ҳаракатлар яна давом этса, милодий 2017 йили бундай ҳодисаларнинг юз бериш заминасида энг ёмон йил бўлиши мумкин.” Европада, айниқса Британияда исломдан қурқитиш ва исломбадбинлик жараёни кенг кўламда кенгаймоқда. Британиянинг “Тел Мама” номли исломбадбинлик бўйича кўзатув ташкилоти ўзининг охирги статистик маълумотида, Англияда исломий маконлар ва мусалмонларга қарши амалга оширган душманлик маълумоти шуни кўрсатадиким, Британиянинг масжидлари ҳафтада бир маротаба исломбадбинларнинг ҳужумига юзмаюз бўлади. Британия полицияси томонидан нашр этилган маълумотларга кўра, “Бергзит, яъни Европа Иттифоқидан Британиянинг чиқиши” ижтимоий сўровини ўтказишдан кейин мусалмонларга қарши нафратланишдан келиб чиққан жиноятларнинг мизони 23 фоизга ошган. Тел Мама ташкилотининг масъули Фаёз Муқол нима учун масжидлар исломбадбинлик жараёнларининг ҳужумларига қарор олади деган саволни таҳлил этиб шундай жавоб беради: “Масжидлар ислом динининг рамзи ва мусалмонларнинг тўпланадиган макони бўлиши сабабли кўпинча исломбадбинлик жараёнларининг ҳужумлари ва таҳдидларига юзмаюз бўлади.”
|