Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил дей ойининг 1-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиул-соний ойининг 3-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил декабр ойининг 22-чи кунидир.
Бундан 378 йил олдин, яъни милодий 1639 йилнинг 22 декабрида:
Франциянинг етук шоир ва драматурги Жан Расин таваллуд топган. У болалигида ўз отаси ва онасидан ажралди. У бир муддат таҳсил олганидан кейин 18 ёшлигидан бошлаб драмма асарлар ёзишни бошлайди. Бир неча муддатдан кейин ушбу касбни танқид қилишни бошлайди ва трагедия асарларини ёзишга киради. У ёшлигида "Андромаха" трагедиясини ёзиб, катта шуҳрат қозонади. Жан Расин бир муддат Франция подшосининг тарихнависи эди. "Ифигения", "Фадра" ва"Афалия" унинг энг машҳур асарлари ҳисобланади. Жан Расин 1699 йили вафот этган.
Бугунги кундан 324 йил муқаддам, яъни 1693 йилнинг 22 декабрида Италия жанубида жойлашган Сицилия шаҳрида қаттиқ зилзила юз беради. Натижада ушбу оролнинг учта йирик шаҳри бутунлай вайрон бўлади.Ушбу даҳшатли ер қимирлаш атрофдаги шаҳарлар, жумладан Сицилия пойтахти Палермога ҳам катта зарарлар етказади. Ушбу зилзила Италия тарихида энг йирик табиий офатлардан ҳисобланади.Чунки унинг оқибатида 80 минг киши ўз жонларини қўлдан бой беришган.
Бундан 147 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1292-чи йил рабиус-соний ойининг 3-чисида:
Ислом динининг уламоларидан бири Оятуллоҳ Мирзо Абулқосим Калонтар Теҳроний Теҳронда вафот этди. У рационал ва анъанавий илмларида машҳур фақеҳ ва олим эди. Оятуллоҳ Калонтарий маълумот олишининг бошланишида бир неча муддатлар давомида Нажаф илмия ҳазасидаги устодларнинг илмларидан баҳраманд бўлди.
Кейин Шайх Муртазо Ансорий олдида илмнинг файзини касб этиб, ижтиҳод мақомига эришди. Калонтарий Теҳроннинг машҳур уламолари жумласидан эди. Шу сабабдан халқнинг ўртасида ўзига хос нуфуз ва эҳтиромга эга эди. У иллоҳий аҳкомларни ривожлантиришда кўп сайъ-ҳаракат қилди ва ушбу заминада кўп китоблар ёзиб мерос қолдирди. Бу китоблардан "Маториҳул- Анзор" ҳамда "Қазо ва шаҳодат" номли китобларга ишора этиш мумкин.
Бундан 28 йил олдин милодий 1989 йили 22 декабрда Руминия президенти ва собиқ коммунистик партиясининг раҳбари Николай Чаушеский ҳукумати таназзул топди ва унинг хотини билан жазога тортилди.
Чаушеский Европадаги социалистик мамлакатларнинг бошқа раҳбарларидек Руминияда коммунистик партиянинг диктаторлигини барқарор этди. Чаушескийнинг иқтисодий дастурлари милодий 1980 йилнинг бошларида Руминияда иқтисодий мушкулотларнинг кучайиши сабабига айланди ва аста-секинлик билан халқнинг эътирозлари ва кўча-намойишлар барпо этишларига сабаб бўлди.
Руминияда иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар киритиш учун дунё жамоатчилиги ва халқнинг умидлари баробарида Чаушескийнинг муқовимат қилиши уни милодий 1980 йилнинг охирларида яккалантириб қўйди. Охири мамлакатда нотинчликларнинг кучайиши, ҳамда эътирозчиларни армия томонидан ҳимоят этиши оқибатида Чаушевский ва унинг турмуш ўртоғи мамлакатдан қочишни мақсад қилганида қўлга олиниб отиб ташланди.