декабр 24, 2017 13:39 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил дей ойининг 3-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиус-сони ойининг 5-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил декабр ойининг 24-чи кунидир.

Бундан 493 йил олдин милодий 1524 йил 24 декабр куни португалиялик машҳур кашфиётчи ва денгизчи Васко До Гама оламдан кўз юмади. У милодий 1460 йилда таваллуд топган эди. Унинг энг муҳим ишларидан бири милодий 1498 йилда Европадан Осиё ва Ҳиндистонга борадиган сув йўлини кашф этиши эди. Унинг кашфиётининг аҳамиятли томони шунда эдики, милодий 1453 йилда Усмоний императорлиги Европанинг Осиёга борадиган қуруқликдаги йўлини тўсиб қўйган эди. Васко До Гама сув орқали Африка қитъасини айланиб ўтиб Ҳиндистон юртига етиб боради. Шундан сўнг португалияликлар Ҳиндистонни мустамлакага айлантириб ҳиндистонликларнинг кўпини қатл этишади.

    

Бундан 172 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 1267 йил рабеус-соний ойининг 5-куни форс тилидаги биринчи рузнома "Вақоеъ Иттифоқия" унвони остида Теҳронда нашр этилди. Ӯшанда Носируддиншоҳ Қожор салтанат қилишининг учинчи йили эди. Газетани чоп этиш иши уша даврнинг буюк вазири Мирзо Тақихон Амир Кабир буйруғи билан амалга ошди.  Унинг бош муҳаррири Ҳож Мирзо Тазкирачи бӯлиб, газета хабарлари Амир Кабир назорати остида тайёрланарди. Чоп этиладиган нарсалар Эрон ҳукумати, дунё хабарлари, Европа матбуотидан таржима қилинган илмий мақолалар ва эълонлар эди.

Амир Кабир бош вазирлик қилган даврда газетанинг 41-та  сони нашр этилди. 49-чи сонида эса бу ватанпарвар ва инсонпарвар шахснинг қатл қилинганлиги ҳақидаги мудҳиш хабар чоп қилинди. Бу газета 472-чи сонигача чоп этилди. Кейинчалик бошқа номлар билан нашр қилина бошлади.

Бундан 111 йил ҳижрий-қамарий 1328 йил рабиус-сони ойнинг 5-чисида:

Табрездан Теҳронга йўл олган машрута ҳаракатининг раҳбарлари Сатторхон ва Боқирхон Теҳронда ғалаба қозонишди. Истиқлол ва эркинсеварлик йўлида кураш олиб борадиган бу курашувчилар Муҳаммад Алишоҳ замонида Табрез шаҳрини муҳосира қилиш вақтида шаҳар аҳолисининг ёрдами билан ун бир ой мобайнида ўз шаҳридан мудофаа қилишди. Бир неча вақтдан сўнг Теҳронга киришди. Миллий қумондон сифатида танилган Сатторхон ва миллий раҳбар номи билан танилган Боқирхон  жасорат ва шужоат кўрсатиб Эрон халқи тарихининг олтин саҳифаларида ўз номларини абадий қолдиришди.