Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Баҳрайнда юзага келган қўзғолонлар
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бугунги суҳбатимизда Баҳрайндаги ўзгаришлар ва оммавий эътирозлар борасида сўз юритамиз. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Азизлар, олдинги эшиттиришимизда Баҳрайн юрти ва ундаги сиёсий ҳаракатлар борасида сизга маълумот берган эдик. Таъкидлаб ўгганимиздек, Баҳрайн аҳолисининг таркиби турли бўлиб, аммо аҳолининг кўплаб қисмини шиалар ташкил этишади.Ҳолбуки, ҳукмрон бўлган тузум шиа
бўлмаган кишилар орқали бошқарилади. Кам миқдорни ташкил этувчи ва суннат аҳлидан бўлган Оли Халифа хонадони ҳокимиятни бошқаришади. Шиаларга эса ушбу тузумда чекланган миқдорда вазифалар берилган. Арабистонга Оли Халифанинг катта боғлиқлиги бор ва шиаларнинг кучли бўлишидан хавфсирайди. Шу сабабдан Баҳрайн ҳукумати ўтган йиллар давомида аҳоли таркибини ўзгартириш учун қатор сиёсатларни амалга оширмоқда. Ушбу сиёсатларга мутобиқ мамлакатга Иордания, Фаластин, Ливан, Саудия Арабистони ва Мисрдан келувчи муҳожирлар учун замина яратилган. Бу каби тадбирлар эса шиа мазҳабига тегишли кишиларнинг зарарига бўлиши мумкин.Ушбу сиёсатларнинг ижросига қарамай, ҳануз ҳам Баҳрайн аҳолисининг кўплаб қисмини шиалар ташкил этишади. Оли Халифанинг бу каби сиёсатлари ушбу юртда яшовчи шиа аҳли норозилигини оширган. Ҳукмрон тузумнинг ислоҳталаблик ваъдалари ва ушбу норозиликлар 21 асрнинг бошларида авж олади ва Баҳрайннинг муҳим муаммосига айланади.Исломий бедорлик ўзгаришлари Баҳрайнда 2011 йилнинг 14 февралида бошланади. Ушбу ўзгаришларга, албатта, Тунис, Миср, Иордания, Яман ва Ливияда юзага келган сиёсий эътирозлар таъсир етказган эди. Ўша кундан бери ҳозиргача Баҳрайнда Оли Халифага қарши эътирозлар давом этмқода. Ҳукмрон режим эътирозчиларга қарши доимо зўравонлик усулларидан фойдаланиб келмоқда ва эътирозчиларни куч билан бостириб келмоқда. Нафақат Оли Халифа кучлари томонидан Баҳрайн халқи бостириб ташланмоқда, балки ишғолгар саудийлар ҳам ҳукмдор тузум ва АҚШнинг яшил чироғи остида мазкур мамлакатда эътирозчиларга қарши босқинчилик амалиётлар ўтказишмоқда.Шу тартибда Оли Халифа режимига қарши қўзғолон ҳаракати ҳомийларининг биринчи эътирозлари “қўзғолон тўфони” номи билан 2013 йилнинг 14-августида Баҳрайннинг турли минтақаларида бошланади. “Қўзғолон” ҳаракатининг ҳомийлари Баҳрайн юртининг мустақиллик кунида тузумнинг бекор қилиниши ва халқ тақдирини ўзи белгилаши лозимлиги шиорлари билан кўчаларга чиқишади. Ушбу эътирозли ҳаракатлар бошланганидан кейин Оли Халифа режимининг ҳарбий кучлари мазкур юртнинг барча жойларида хавфсизлик чораларини кучайтиришади ва эътирозчиларни бостириш учун улар сочмали ўқлар ва заҳарли газлардан фойдаланишади. Мазкур қўзғолонлар Мисрда Мурсий ҳукуматини бартараф этилган ҳаракатларган илҳомланиб, оммавий тус олган эди. Эътирозчилар бўйсунмаслик амаллари ҳамда озодлик ва демократия талабларини ўртага ташлаб, Оли Халифа режимига қарши ҳаракатларини кучайтиришади. Баҳрайндаги сиёсий партиялар ва жамиятларнинг эълон қилишича, осойишталик йўли билан ташкил этилган ушбу оммавий эътирозлар давомида Баҳрайнда 135 киши шаҳид ва ўн минг нафар киши ярадор бўлади ҳамда 2900 киши қўлга олинади. Тинч йўллар билан ташкил этилган ушбу эътирозларда иштирок этишгани учун 800 киши ишдан ҳайдалади.Баҳрайн парламенти ҳам 29 июлда қарор чиқариб, эътирозлар ва тўпланишларга доир қонунни ҳам ўзгартиради. Ушбу янги қонунга асосан Баҳрайн пойтахти Манома шаҳрида ҳар қанақа намоишлар ўтказиш ва тўпланишлар ташкил этиш ман қилинади ва эътирозга чиққанлар эса фуқароликдан маҳрум этилиши назарда тутилган эди. Ҳозир эса ваҳдатга оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз. Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.Баҳрайндаги инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш марказининг маълум қилишича, 2012 йилдан ҳозиргача ушбу мамлакатда 280 киши фуқароликдан маҳрум этилган. Баҳрайннинг Вифоқ исломий жамияти раисининг ўринбосари Халил Марзуқ Баҳрайн Оли халифа режими кучларининг зўравонликларига халқ учраганлигига ишора қилиб, Баҳрайнда жиноятларнинг давом этиши халқнинг чекинишига сабаб бўлмаслигини, балки Баҳрайн халқининг ўз истаклари сари рағбатлантирилишига сабаб бўлишини айтганди.
Шу билан бирга, Баҳрайндаги айрим сиёсий гуруҳларнинг Оли Халифа режими билан натижасиз музокараларининг давом этаётганлиги ҳақида хабар берилмоқда.Таъкидлаб ўтганимиздек, Оли Халифа режимининг Баҳрайн халқи инқилобини бостиришда ожизлигидан сўнг босқинчи Оли Сауд режими ҳарбийлари 2011 йил 14 мартда АҚШ ва Оли Халифа режимининг розилиги билан Баҳрайнга бостириб кирдилар ва халқни бостиришда Оли Халифа режимига ёрдамлашдилар.
Аммо босқинчи Оли Сауд режимининг Баҳрайндаги ҳарбий мавжудлиги Оли Халифа режимининг аянчли вазиятини яхшилашга ёрдам бера олмаслиги билан бирга Баҳрайн халқи инқилобининг кучайишига сабаб бўлди ва Арабистон халқининг Оли Сауд режимининг босқинчилик моҳиятини Арабистон халқи учун янада кўпроқ намоён этди.
Қадрли тингловчилар, “Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.