Январ 02, 2018 13:49 Asia/Tashkent
  • тарихий саналар
    тарихий саналар

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил дей ойининг 12-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиус-сони ойининг 14-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил январ ойининг 2-чи кунидир.

Бундан 1373 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 66 йил рабиус-сони ойининг 14 -чисида:

Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг навераларидан бўлмиш Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг қони учун қассос олиш учун Мухтор Бин Аби Сақафий қиём қилди. Ҳижрий-қамарий 61 йилда Имом Ҳусейн алайҳиссалом ўзининг фидокор ёронлари билан бирга Язид Бин Муовия омиллари томонидан уюштирилган тенгсиз тўқнашувда шаҳодатга етказилди. Мухтопрп ўз қиёмини Куфо шаҳрида бошлади. Ундан олдин ҳам “Тавобин” гуруҳи Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг қонига қассос олиш учун Уммавийлар ҳукуматига қарши бошқа бир қиёмни бошлаган эдилар. Мухтор ўз қиёми жараёнида давлат кучларини мағлуб этди ва кейин Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг қотилларидан қассос олишга кирди. Мухтор Бин Сақафий бир йил давомида Куфада ҳукумат қилди ва бу муддат давомида ўз ҳукуматининг кўламини кенгайтирди. Аммо охири Муъсаб Ибн Зубайр қушунларидан мағлуб бўлди ва шаҳодатга етди.       

Бундан 98 йил олдин милодий 1920 йил январ ойининг 2-чисида:

Рус миллатидан бўлмиш америкалик химик ва ёзувчи Исаак Осимов таваллуд топди. У химия илмига катта қизиқиш зоҳир этарди ва ушбу йўналишда докторлик даражасини олишга муяссар бўлди. Осимов химия ва бошқа илмларда кўп тадқиқот ва изланишлар олиб борди. Аммо уни шўҳратга етказган нарса бу халқ , айниқса ёшлар ва ўспиринлар учун оддий тилда илмий масалаларни шарҳ-изоҳ бериши эди. Осимов Инжил, инсоний илмлар, математика, илмий-фантастик мавзўларда 270-та асар ёзди. У ёзган китоблардан “Сафари хаёли”, “Ситораи маҳкум ба нобуди”, “Раҳнамоии осмони шаб” ва “Чашм андози илм барои навжавонон” асарларига ишора этиш мумкин. Бу ёзувчи милодий 1992 йилда дунёдан ўтди.    

Бундан 2 йил олдин милодий 2016 йил январ ойининг 2-чисида:

Ол-Саъуд режими шиа мусалмонларининг олими Шайх Немир Боқир Ал-Немирни ўлимга маҳкум этишди. Немир Боқир Ал-Немир арабистонлик шиа мазҳабининг фақеҳшуносларидан эди ва милодий 1959 йил 21 июн ойида Арабистоннинг шарқида жойлашган Ал-Авомия шаҳрида таваллуд топди. Шайх ўзининг бошланғич маълумотини Ал-Авомия шаҳрида охирга етказди ва ҳижрий-қамарий 1400 йилда милодий ҳисоб билан 1979 йилда Оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Тақий Мударрисий томонидан таъсис этилган “Ҳазрат Қоим” номи билан танилган илмия ҳавзасига ҳузур топиш учун Теҳронга сафар қилди.  У 10 йил ушбу ҳавзада таълим олганидан кейин Сурия илмия ҳавзасига қайтиб келди ва “Ҳазрат Зайнаб”  илмия ҳавзасида ўз таҳсилотини давом эттирди. Шайх Арабистонга қайтиб келганидан кейин “Ал-Имом Ал-Қоим” мазҳабий марказни Ал-Авомия шаҳрида ташкил этди. Кейинчалик бу марказ ҳижрий-қамарий 1422 йилда “Исломий марказ”-нинг таъсис этилишига сабаб бўлди. Шайх Немир Ол-Саъуд режимининг сиёсатларини танқид остига оларди. Шунинг учун бир неча маротаба қўлга олинди ва қамоққа ташланди.  Милодий 2012 йил 8 январ ойида Арабистон шиа мусалмонларининг эътирозлари оқибатида олтинчи маротаба ва охирги марта қўлга олинди ва милодий 2015 йил октябр ойининг 15-чисида Саъудия Арабистони жиноят суди миллий хавфсизликка қарши сайъ-ҳаракат қилгани сабабли “Одамларнинг кўз олдида бошини қилич билан кесиб танасини хочга осиш”-га маҳкум этди.  Бу ҳукм милодий 2016 йил январ ойининг 2-чисида ижро этилди. Унинг ўлими халқаро мустақил ташкилотлар ва минтақада салбий кенг эътирозларни вужудга келтирди.              

Ёрлиқ