Январ 10, 2018 11:53 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил дей ойининг 20-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиус-сони ойининг 22-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил январ ойининг 10-чи кунидир.

Бундан 166 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1230-чи  йил дей ойининг 20-чисида:

Қожор сулоласининг даврида самарали фаолият олиб борган бош вазир ва сиёсатчи Мирзо Тақихон Амир Кабир Носириддиншоҳ дастури билан қатл этилди. У ўзининг фаровон қобилияти ва истеъдодига эга бўлиши туфайли Носириддиншоҳ Қожор салтанати замонида садри аъзамлик мансабига эришди. Амир Кабир мустақил, иймонли, ватанпарвар, билим ва маданиятни яхши кўрувчи шахс эди. Ҳамда Эронда таълим-тарбия ва маданият заминасида ривожланган замонавий андешалар ва ислоҳотлар киритиш тарафдори эди. У Эрон халқига хизмат кўрсатишда ҳеч қайси тўсиқликдан қурқмас эди ва ўзининг қисқа бир муддат давомида бош вазирлик лавозимида ишлаган вақтида кўп хизмат ва ислоҳотларни амалга оширди. Амир Кабир зўравонлар ва ашрофлар томонидан мамлакатни ғорат қилишлари ва Эрон ички ишларига бегоналарнинг аралашувидан мамлакатни сақлаш учун кўп сайъ-ҳаракатларни амалга оширди. Амир Кабир томонидан амалга оширган ислоҳотлардан энг муҳими бу Дорул-Фунун мадрасасини таъсис этиши, фойдали китобларни таржима этиш ҳамда маданий ва илмий газеталарни нашр этишига ишора этиш мумкин. Амир Кабирнинг истиқлолталаблик позицияси, унинг дарбордаги фасодликка қарши кўраш олиб бориши ҳамда Эронни ривожлантириш йўлида унинг сайъ-ҳаракат қилиши хорижий қудратлар ва ички омилларнинг кина-кудуратлари ва ғазабларини келтирди. Охири хорижий ва ички омилларнинг босимлари сабабли Қожор шоҳи уни ўз вазифаларидан озод этиб, Кошонга сўргун қилди ва охири ушбу кунда Фин ҳаммомида қатл этилди.

Бундан 98 йил олдин, милодий 1920 йил январ ойининг ўнинчи кунида Женева шаҳрида “Миллатлар Лигаси” ташкил этилди. Бу халқаро жамоатчилик биринчи жаҳон урушидан сўнг Варшава тинчлик келишувининг имзоланиши билан АҚШ-нинг ўша замондаги президенти Вудров Вилсоннинг 14 моддадан иборат принциплари асосида ташкил этилди. Бошида Шўро Иттифоқи ва Африка мамлакатлари ва бу каби ташкилотнинг ғоясини олға сурган АҚШ ҳам ушбу ташкилотга аъзо бўлишмади. Фақат Англия ва Франция ушбу ташкилотни қўллаб-қувватладилар. Халқаро жамоатчиликнинг резолюцияси аъзоларни бирлаштирарди ва ўз алоқаларини мустаҳкамлаш учун томонлар бирбирига ҳурмат билан муомила қилишни ва томонларнинг мустақиллигига қарши тажовуз қилмаслик ва ер-ҳудудларнинг яклихтлигини сақлаш учун сайъ-ҳаракат қилишлари зарур эди.  Ушбу резолюцияни бўзган мамлакатлар учун махсус жазолар ҳам белгиланган эди. Халқаро жамоатчилик ижроия кафолатининг йўқлиги  ушбу ташкилотнинг муҳим камчиликларидан эди. Шунинг учун Германия ва Италия каби мамлакатлар ушбу ташкилотни тан олишмади. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, уни ўрнига БМТ ташкилоти вужудга келди, аммо Миллатлар Лигасининг камчиликлари БМТ-да ҳам учраб туради.

Бундан 91 йил илгари милодий 1927 йил январ ойнинг 10-чисида:

Кино санъати академиясининг Оскар  мукофоти таъсис этилди. Кино санъати Академиясининг Оскар мукофоти  фойда кӯрмайдиган муассиса ҳисобланади ва касб-ҳунарга тегишли санъатни ривожлантиришни фикр алмашиш ва турли йўналишларда қийматли ютуқларни қӯлга киритганларга мукофот тақдим этиш орқали ташвиқ этади. Оскар номи билан танилган бу академия ҳар йили кино санъати арсасида ва филм яратиш соҳасида фаъолият олиб борадиган ҳунармандлар ӯртасидан энг афзалларини танлайди.  Академияда совриндорнинг танлаш шакли тӯрт минг нафардан иборат бӯлган академия аъзоларининг ҳар бири йилнинг энг яхши филми учун беш номзадни ӯз йӯналишларида сайлашлари мумкин. Актёрларни актёрлар,  режиссёрларни режиссёрлар,  филм операторларини операторлар сайлашади. Ҳар бир йӯналишнинг номзадлари  академиянинг аъзоси бӯлишлари шарт эмас.Телевизион орқали  Оскар мукофотини тақдим этиш 1953-чи йилдан бошланди ва Оскар мукофотининг совриндорларини таништиради. Оскар мукофотининг ҳайкалчаси  қулида қилич ушлаган ва кинолентаси уралган ғалтак устида турган рыцарни намойиш этади. Агарчи бу ҳайкалча моддий қийматга эга бӯлмасада, аммо совриндорлар учун халқаро эътибор ва шӯҳрат келтиради. Бугунги кунда Оскар мукофоти дунё кино мукофотларининг энг машҳур совринларидан бири ҳисобланади. Қанчаки халқаро энг муҳим ушбу кинофестивалнинг умри ӯтса шу даражада энг афзал ҳунармандларни танлаш ӯз аҳамиятини юқотмоқда. Ҳамда Америкада яҳудийлар лобийлари каби айрим лобийларнинг тавсияларига қарор олган маданий ва сиёсий мавзӯлар аҳамият касб этмоқда.

Ёрлиқ