Январ 17, 2018 14:19 Asia/Tashkent
  • Тарихнинг ӯчмас кунлари

Бугун пайшанба  ҳижрий -шамсий 1396 йил дай ойининг  28- чиси Ҳижрий қамарий 1439 йил рабиус-сони  ойининг  30-чиси ва милодий ҳисоб билан 2018 йил январ ойининг 18- кунидир.

Бундан 328 йил муқаддам, 1689 йилнинг 18 январ куни  франсиялик машҳур мутафаккир ва ёзувчи Шарл де Монтескьё дунёга келди. Унинг ақидалари Франсуз инқилоби жараёнларини тезлаштиришга жиддий таъсир кӯрсатди.

Мутафаккирнинг энг машҳур асари "Қонунлар руҳи ҳақида"  бӯлиб, 1748 йили Женевада чоп этилди. У бу китобида инсоният тарихи давомида вужудга келган ҳукуматлар ҳақида баҳс юритиб, улардаги табиий ва инсоний қонунлар, шунингдек, улар орасидаги муносабатлар ҳақида фикр юритади.

"Форс мактублари", " Ҳақиқий тарих" китоблари ҳам    Шарл де Монтескьёнинг энг яхши асарларидир. Машҳур мутафаккир 1755 йили оламдан ӯтди.

Ххххххххххххххххх

1919 йилнинг 18 январ куни, яъни бундан 99 йил аввал Биринчи Жаҳон Уруши сӯнгида Версал тарихий конференсияси бӯлиб ӯтди. Парижнинг Версал  қасрида ӯтказилган бу йиғилишда дунёнинг 5 қитъасидан 27 мамлакат вакиллари қатнашди.

Бринчи Жаҳон Урушида мағлуб бӯлган беш мамлакат: Германия, Австрия, Венгрия, Болгария ва Усмонли Турк давлатлари бу конференсияда қатнашишмади.

Бу тарихий конференсияда имзоланган тинчлик шартномасига асосан Германия  уруш учун оғир тӯлов тӯлашга ва ӯз ҳудудининг айрим қисмларини шерикларига қайтариб беришга мажбур бӯлди.

Бу конференсияда шунингдек, БМТни таъсис этиш заминалари вужудга келтирилди.

Хххххххххххххххххх

Бундан 3 йил муқаддам, ҳижрий-шамсий 1393 йил дай ойининг 28 куни ҳозирги замон Эрон адабиётининг машҳур намояндаси шоир Мушфиқ Кошоний вафот этди.

Мушфиқ Кошоний 1925 йил Кошон шаҳрида туғилди. У бошланғич ва ӯрта таълимни туғилиб-ӯсган шаҳрида эгаллагач, Теҳрон университетига ӯқишга кириб, уни муваффақиятли тамомлади.

"Ҳаёт қӯшиғи", "Қуёш сароби", "Хаёл кӯзгуси", "Тун манзаралари", "Қуёшнинг юзига очилган дераза" каби китоблар улуғ шоирнинг қаламига мансуб.

Мушфиқ Кошоний 2015 йил оламдан ӯтди.