Январ 17, 2018 17:47 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил дей ойининг 27-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиус-сони ойининг 29-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил январ ойининг 17-чи кунидир.

Бундан 766 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 673-чи  йил рабиус-сони ойида:

Машҳур тарихчи ва ҳадисшунос Шамсиддин номи билан танилган Муҳаммад Бин Аҳмад Заҳабий таваллуд топди. У ҳадисларнинг тўплашда катта қизиқиш зоҳир этарди. Ва ушбу илмни мукаммаллаштириш учун кўп сафар қилди. У бу сафарларда буюк ва машҳур уламолардан ҳадис эшитди. Заҳабий ислом дини тарихида юзага келган воқеалар ва ислом дини зуҳур топишидан бошлаб ҳижрий-қамарий 704 йилгача  бўлган ушбу даврдаги машҳур шахсиятларни ўрганиб, воқеа-ҳодисалар ва маълумотларни “Ислом тарихи” унвони остида китоб шаклида тартибга келтирди. Заҳабий ёзган асарларни илм аҳли катта қизиқиш билан фойдаланишди. Кўп вақтларда илм билан қизиқадиган шогирдлар ҳадис эшитиш учун унинг олдига келишарди. У ёзгар асарлар ўртасидан “Ал-Кошиф”, “Табақотул-Қуро”, “Ал-Муъжамус-Сағир” ва “Ал-Муъжамул-Кабир” китобларига ишора этиш мумкин. Заҳабий ҳижрий-қамарий 748 йили Сурия пойтахти Димишқда вафот этди.

Бундан 158 йил олдин, милодий 1860 йил январ ойининг 17-чисида:

Рус халқининг машҳур ёзувчиси Антон Чехов таваллуд топди. У камдаромадли оилада тарбияланди. У болалик ва ўспиринлик даврини катта қийинчилик билан ўтказди. Бунга қарамай Чехов қунт билан ишлаш орқали Москва университетининг тиббиёт йўналишинида ўз таҳсилотини охирга етказди. Чехов ёшлигидан бошлаб ёзувчиликка катта қизиқиш зоҳир этарди ва уша вақтнинг газета ва журналларида фаолият олиб борарди. У қисқа асарлар ёзишга катта маҳорат соҳиби эди. Чехов ижод этган асарлардан “Денгиз қуши” ва “Олуча боғи” асарларига ишора этиш мумкин. У милодий 1902 йилда Германияда вафот этди.      

Бундан 62 йил илгари ҳижрий-шамсий 1334 йил дей ойининг 27-чисида:

Эрон халқининг кўрашувчи руҳонийларидан бири Сайид Мужтабо Наввоб Сафавий ва уч нафар унинг ёронлари шоҳ режимининг ҳарбий суд маҳкамасида буюртма муҳокима этилганидан кейин ўлим жазосига маҳкум этилди ва шаҳодатга етди. Наввоб Сафавий ислом фидоийлари жамиятининг раҳбари эди ва ҳижрий-шамсий 1305 йилда мазҳабий оилада таваллуд топди. Ўспиринлик даврида ўз таҳсилотини давом эттириш учун Ироқдаги Нажаф илмия ҳавзасига борди ва ўз маълумотини олганидан кейин Эронга қайтиб келди. Наввоб Сафавий қарам бўлган шоҳ режимининг жиноятларинидан огоҳ эди. Шунинг учун шоҳ режимига қарши кўраш олиб борди. Охири шоҳ режими омиллари томонидан қулга олинди ва ана шу кунда Таҳмосбий, Зулқадр ва Воҳидий номли уч нафар ёронлари билан бирга қатл этилди.