Тарихий саналар
Бугун якшанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил мурдод ойининг 31- чиси Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 18-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 21-чи кунидир.
Бугун якшанба
Ҳижрий -шамсий 1395 йил мурдод ойининг 31- чиси
Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 18-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 21-чи кунидир.
Милодий 21 август ойи билан тенг келадиган 31 мурдод ойи халқаро масжид куни деб ном қўйилган. Ҳижрий шамсий 1382 йилдан бошлаб Теҳрон йиғилишида исломий мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг тасдиқлашлари ва Эрон исломий маданият ва алоқалар ташкилотининг таклифи билан Исроилнинг сионистик режими томонидан Масжид-ул-Ақсога ўт қуйишнинг йиллиги билан ҳамзамон 21 август ойи билан тенг келадиган 30-чи мурдод ойидан бошлаб халқаро масжидлар ҳафталиги ўтказилади. Бу йиғилишда аъзо мамлакатлардан масжидларнинг ролига нисбатан ҳурмат эҳтиром зоҳир этиш ва муқаддас маконлар унвонида уларни ҳимоялаш мақсади билан ушбу кунни кўтиб олишга сайъ-ҳаракат қилишлари талаб қилинди. Масжидлар ҳафталигини улуғлаш учун муносиб намунани тақдим этиш, масжидларнинг эҳтиёжлари ва талабларини баён этиш, масжидларнинг ҳозирги ва ўтмишдаги вазъиятини таҳлил этиш, давлат ва дин ўртасидаги алоқаларда масжидларнинг ролини кўриб чиқиш, мувафақ жамоат имомларидан қадрдонлик қилиш ва уларни таништириш ушбу ҳафталикда кўриб чиқадиган мавзўлар жумласидандир. Масжиднинг азамати ва муқаддаслигини баён этиш, масжидда фаол кучларни қадрлаш , масжидларнинг жисмоний ва маънавий ободончиликлари ва фаровонлигига эътибор қаратиш, масжидларнинг маданий дастурларининг мазмун-мундарижасини яхшилаш ва ушбу муқаддас маконларнинг ишончли вакиллари ўртасида ҳамжиҳатликни ижод этиш ҳам ушбу ҳафта давомида диққат-эътиборга қарор олиши лозим.
Бундан 57 йил олдин шу куни, милодий 1959 йил 21 августда Анкарада Бағдод шартномаси ўрнига СЕНТО деб номланган Марказий Шартнома Ташкилоти Эрон, Туркия, Покистон ва Англия иштирокида ташкил этилди. АҚШ СЕНТО ташкилотининг расмий аъзоси бўлмасада ва ташкилотнинг йиғилишларида назоратчи сифатида иштирок этсада, амалда бу ташкилотнинг барча қарорларида дахолат қиларди ва катта таъсирга эга эди. Ҳақиқатда СЕНТО ташкилоти Ғарб ҳарбий системасининг собиқ Шўролар Иттифоқига қарши марказий доираси эди ва Ғарбдаги НАТО ҳамда Шарқдаги СЕАТО ҳарбий блокларини бир-бирига боғларди. Исломий Инқилобнинг бошланиши ва 1979 йилда Эроннинг СЕНТО блокидан чиқишидан сўнг милодий 1979 йилда бу ташкилотнинг фаолияти тўхтатилди.
Бундан 47 йил олдин шу куни, милодий 1969 йил 21 августда мусулмонларнинг илк қибласи бўлган Масжидул Ақсо сионистлар томонидан ўт қўйилди. Ёнғин натижасида бу муқаддас маконга катта зарар етказилди. Сионистик режим ёнғинга бир австралиялик саёҳатчи сабаб бўлганлигини иддао қилди ва уни қўлга олди. Аммо Тел-Авивда ўтказилган саҳналаштирилган суд муҳокамаси уни руҳий касалликка йўлиққан деб эълон қилиб, озод этди. Шу билан бирга исломий мамлакатлар халқлари сионистик режим ва унинг Ғарб томонидан қувватланишига аҳамият бермаган ҳолда бу босқинчи режимга қарши кенг қамровли эътирозли намойиш ўтказдилар. Бундан ташқари Масжидул Ақсонинг сионистлар томонидан ёндирилиши Ислом олами ва Исломий қадриятларга таҳдид қиладиган хатарларга қарши чиқиш учун исломий давлатлар Исломий Конференсия ташкилотини ташкил этишларига сабаб бўлди.