Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил дей ойининг 29-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюл-аввал ойининг 1-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил январ ойининг 19-чи кунидир.
Бундан 282 йил муқаддам милодий 1736 йил январ ойининг 19-чисида:
Англиянинг инжинери ва ихтирочиси Жеймс Ватт таваллуд топди. У илмий масалалар ҳақида тадқиқот олиб бориш ва мутолаа этишга катта қизиқиш зоҳир этарди. У ўз тадқиоқтлари жараёнида буғ кучини кашф этишга муваффақ бўлди. Шу тартиб билан саноатда, айниқса денгиз ва ер транспорт алоқаларида бир инқилоб вужудга келди. Буғ кучи билан ҳаракатланадиган локомотивлар ва кемалар Ватт кашфиётининг самарасидир. У милодий 1819 йилда вафот этди.
Бундан 220 йил олдин милодий 1798 йил январ ойининг 19-чисида:
Франциялик математик, файласуф ва позитивизм фалсафаси мактабининг асосчиси Август Кант таваллуд топди. Кант 18 ёшлигида математика соҳасида устодлик даражасига етди ва таьлим -тарбия бериш билан шуғулланди. У фалсафада франциялик файласуф Сен Симоннинг ақидаларидан кенг фойдаланди ва ӯзи эса позитивизм фалсафасига асос солди.
Кант ақидаларининг кенг ривожланиши ва тарқалиши натижасида илм ва фалсафа теория шаклидан тажриба ва мушоҳида этиш илмига айланди. Фалсафа заминасида Кант ёзган муҳим асар “Позитивизм фалсафасининг даври” деб номланади. Кант милодий 1857 йилда вафот этди.
Бундан 130 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 1309 йил жумодиюл-аввал ойининг 1-чи кунида Англия мустамлакачилиги ғоратгарчиликларини олдини олиш учун мусалмонларнинг тақлид маржаи ва кўрашувчи руҳонийси Оятуллоҳ Мирзо Муҳаммад Ҳасан Ҳусейний Шерозий ўз фатвосини содир этиши билан тамакига жорий этилган имтиёз бекор қилиш заминасини яратди.
Носириддиншоҳ Қожорнинг Англияга қилган учинчи сафар жараёнида Англия бош вазири маслаҳатчиларидан бири билан Толбут номли шартнома имзоланди. Бу шартномага асосан
Эрон тамакисини экспорт қилиш, сотиш ва ишлаб чиқариш имтиёзи 50 йил давомида Англиянинг Реже кампаниясига топширилди. Бу имтиёз Англия мустамлакачилигининг кенгайиши ва Эрон бойликларини ва манбаларини ғорат қилиш учун янги бир қадам эди. Тамаки маҳсулотларини сотишни Англияга бериш бўйича ушбу шартноманинг имзоланиши Эрон мусалмон халқи ва огоҳ руҳонийларининг жиддий мухолифатига юзмаюз бўлди.
Тамаки маҳсулотлари истеъмол этишига қарши санкция жорий этишга тегишли бўлган Оятуллоҳ Мирзои Шерозийнинг содир этган фатвосидан сўнг Эрон бўйлаб мусалмон халқ тамакидан фойдаланиш, уни сотиш ва харид қилишдан қўл тортишди. Натижада Насриддиншоҳ Қожор тамаки имтиёзини бекор қилишга мажбур бўлди.
Бу воқеа яна бир маротаба Эрон мусалмон миллатининг эркинлиги ва ҳамжиҳат эканлиги шунингдек диний уламолар уларнинг ўртасида нуфуз ва катта ҳурмат-эҳтиромга эга бўлишларини исботлади.