Миянмар армияси томонидан мусулмонларни қатл этишнинг янги даври
Бугунги дастуримизда мусулмон ифротий террористлар билан қарши кўраш олиб бориш номи остида Миянмар армияси томонидан ушбу мамлакатдаги мусулмонларни қатл этишнинг янги даври ҳақида сўҳбатлашамиз.
Бугунги дастуримизда мусулмон ифротий террористлар билан қарши кўраш олиб бориш номи остида Миянмар армияси томонидан ушбу мамлакатдаги мусулмонларни қатл этишнинг янги даври ҳақида сўҳбатлашамиз.
Исломга нисбатадан бадбинлик жараёнининг кўлами фақат Ғарб мамлакатлари билан чегараланиб қолмайди, балки охирги йиллар давомида Ғарб мамлакатларининг оммавий ахборот воситалари ва давлатлари исломбадбинлик ва исломдан қурқитиш жараёнини дунё бўйлаб кенгайтиришга сайъ-ҳаракат қилишмоқда. Бугунги кунда энг аччиқ ҳодисалардан бири бу Миянмар мусулмонларини оммавий қирғин қилиш масаласида инсон ҳуқуқларини муҳофазат этиш ташкилотлари ва дунё бўйлаб инсонпарварликка иддао қилувчи Ғарб мамлакатларининг сукут сақлашлари ҳисобланади. Рухингия номи билан маълум бўлган ақаллиятни ташкил этувчи Миянмар мусулмонлари бир неча йилдан бери ирқпарастлик ва ирқий камситиш мамсаласи юзасидан ранж-азоб чекишади. Миянмарнинг буддоийлари Миянмар мусулмонларини ҳатто ушбу мамлакатнинг фуқаролари унвонида расмий тан олишмайди ва Рухингия мусалмонларига қарши хоҳлаган ирқпарастлик ва камситиш хатти-ҳаракатларини амалга оширишади. Ҳар замонда ифротий буддистлар томонидан мусулмонларни қатл этиш ва ирқпарастлик зўравонликларининг тўлқини ўз авжига чиқарди. Ифротий буддоийларнинг Рухингия мусулмонларига қарши содир этган янги жиноятларида юзлаб нафар мусулмонларни қатл этишди ва ўнлаб минг нафарнинг уйларига эса ўт қуйиш билан оворагарчиликка юзмаюз этишди. Қочқинликка юз қаратганлар ҳам Бангладешнинг кириб келиш учун тўсиқлик яратиши сабабли фожиали ва оворачилик вазъиятига дуч келган. Бу қочқинлар соғлом ичимлик суви ва озиқ-овқат маҳсулотларига эга эмаслар. Бу оворалардан олинган ва нашр этилган тасвирлар уларнинг фожеали вазъиятда тушиб қолганларини яққол намойиш этади.
Миянмар армияси ифротий террористлар билан қарши кўрашиш баҳонаси билан бу гал туғридан туғри Рухингия мусулмонларини қатл этишни ишчи ўз дастурида қарор берган. Табиий бой манбаларга эга бўлмаган аммо инсонпарварлик ва инсон ҳуқуқларини муҳофазат этишга иддао қилувчи Ғарб мамлакатларининг диққат-эътиборига қарор олган ушбу мамлакат стратегик мавқе ва қадриятга эгадир. Аув Сан Су Чжи Миянмарнинг сиёсий машҳур шахсиятларидан ҳисобланадиким, йиллар давомида ҳарбийлар ҳукумати билан қарши кўраш олиб бориши сабабли ғарбликлар томонидан тинчлик йўлидаги Нобел мукофотини олишга мушарраф бўлди. Аммо афсўски, Нобел мукофотини олишга муяссар бўлган бу дунёга танилган шахс ўз мартабаси ва шон-шўҳратидан Рухингия мусулмонларига нисбатан ирқпарастлик ва ирқий камситиш хатти-ҳаракатларига қарши кўраш олиб бориш учун фойдаланмади ва фойдаланмайди ҳам. Ўтган бир неча йил давомида Миянмар ва Бангладеш чегара ҳудудларида юз бераётган ҳодисалар шакл жиҳатидан Сурия ва Ироқ халқининг бошига тушган фожеалар билан мунча ҳам фарқ қилмайди. Фарқли томони шундаки, Миянмар мусулмонлари дунёда уларни террорист деб билмайдиган терроризм билан гирифтор бўлиб қолишган. Европанинг чегара ҳудудлари билан қиёслаганда Бангладеш чегара ҳудудларида минглаб нафар Миянмар мусулмонларининг бошпанаҳ излашлари ва овора бўлишлари Ғарб оммавий ахборот воситалари ва давлатлари учун аҳамиятли эмас. Бугунги кунда Миянмар мусулмон қочқинлари ва овораларининг оммавий ахборот воситаларида нашр этилган тасвирлари ўтган икки йил давомида Европага кириб келган қочқинлар билан қиёслаганда европаликлар учун ҳеч қандай аҳамият ва қадр-қийматга эга эмас. Албатта ироқлик ва суриялик бошпанаҳ изловчи муҳожирлар ва қочқинларнинг ҳаёти европаликлар учун ҳеч қандай қийматга арзимайди. Ўрта Шарқ мамлакатларида бошпанаҳ изловчи қочқинларга нисбатан аксуламал кўрсатиш учун европалик давлатларнинг ташвишга тушишлари сабабига айланган нарса бу уларнинг инсон ҳуқуқларини муҳофазат этишда қилган иддаолари эди. Улар бир томондан бошпанаҳ изловчи муҳожирларга ўз чегараларини ёпиш пайига тушганлар ва бошқа томондан эса бу сиёсат европалик мамлакатларнинг инсонпарварлик қонунлари ва иддаоларига хилофдир. Аммо Европадан минг километр узоқлигида ифротий буддистлар ҳам ва Миянмар зулми ва мустабидлигига юзмаюз бўлган мусалмонлар ҳам Европа учун таҳдид ёки хатар ҳисобланишмайди, балки инсонпарварликка иддао қилувчи Ғарб давлатларининг инсонпарварлик иддаоларини кескинликларга юзмаюз этади. Миянмарда ифротий буддистларнинг мусулмонларга қарши содир этган жиноятлари ҳарбийлар ҳукумат билан кўраш олиб бориш ва эркинлик йўлида Аув Сан Су Чжининг берган ранж-азоби билан қиёслаб бўлмайди. Эндиликда шарофатли ҳаёт кечириш ва эркинликни қўлга келтириш учун миянмарлик минглаб аёллар Аув Сан Су Чжининг берган азобларидан ҳам юз баробарини ўз бошидан ўтказишмоқда. Аммо Ғарбда ва коммуникация дунёсида ҳеч ким миянмарлик аёллар, болалар ва эркакларнинг расмларига қарашмайди ва ҳатто Ғарб оммавий ахборот воситалари даражасида ушбу инсоний фожеаларга эътироз қилишмайди.
|