Январ 25, 2018 18:42 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба            Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил баҳман ойининг 4-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи  йил жумодиюл-аввал ойининг 6-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил январ ойининг 24-чи кунидир.

     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз ва ҳурматли тингловчилар.

  Бугунги кундан 502 йил аввал, яъни ҳижрий- қамарий 937 йилнинг  6-чи жамодиул-аввал ойида Ҳиндистоннинг кўрагонийлар сулоласи подшоси Заҳириддин Бобур оламдан ўтган. Заҳириддин Муҳаммад бин Мирзо Умар Амир Темур Кўрагонийнинг невараси бўлиб, ҳижрий-қамарий 899 йилда отаси вафотидан кейин 11-12 ёшида  Мовароуннаҳриннг Фарғона ҳукуматига ворис бўлади. У ўнбир йил давомида ўзбек ва тотор ҳукмдорлари билан урушади ва мағлубиятни сезганидан кейин Кобул ва Қандаҳорга боради. Афғонистонни ишғол этгач, 22 йил у ерда ҳукм суради. Ҳижрий-қамарий 932 йилда Ҳиндистонга юриш қилиб, Деҳлини қўлга киритади. Ушбу даврда  у муғул ҳукумати номи билан машҳур бўлган кўрагоний ёхуд бобурийлар салтанатини таъсис этади. Ушбу давлат 332 йил Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган. Бобур Ҳиндистон ва Афғонистонда йирик ободончилик ишларини амалга оширган. “Бобурий” масжиди унинг ҳукмронлик даврида қурилган машҳур бино ҳисобланади. Бобуршоҳ беш йил Деҳлида ҳукмронлик қилганидан кейин 49 ёшида ушбу шаҳарда вафот этади. Бобур аввалида Жамна шаҳрида дафн этилди. Аммо бир неча йилдан кейин унинг суякларини Кобул шаҳрига олиб келиб дафн этишди.    

     Бундан 491 йил илгари ҳижрий -қамарий 948 йил  жумодиюл-аввал ойнинг 6-чисида:

Эронлик ҳаким ва математик олим Ғиёсуддин Мансур  вафот эти ва Широз шаҳрида дафн қилинди. У отаси ва буюк олимлар олдида турли илмларни ўрганган. Ғиёсиддин Мансур Исмоил Сафавий шоҳи дастури билан Мароға обсерваториясини таъмирлаш учун маъмур этиб тайинланди ва Таҳмосб Сафавий шоҳи асрида ҳам бош вазир этиб сайланди. Аммо бир оз вақт ўтгач  бу мансабдан қул тортди ва қолган ўз умрини Широз шаҳрида таълим бериш, китоб ёзиш ва тадқиқот ишлари билан ўтказди. "Ҳужжатул калом", "Машориқ ва миръот" ва "Ал-Ҳақоиқ" асарлари бу олимнинг қаламига мансубдир.                                        

Бундан 88 йил олдин ҳижрий шамсий 1308 йил баҳман ойнинг 4-чисида:

Эроннинг ҳозирги замон рассоми устод Маҳмуд Фаршчиён таваллуд топди. Маҳмуди Фаршчиён, санъат ва маданият соҳасида машҳур шахслардан бири ҳисобланади. Бу қадимий сарзаминнинг машҳур   рассоми санъат дунёсида ўзининг бетакрор ва жозибали санъати билан чиройли расмларни чизиб барчаларни лол қолдирди. Унинг отаси Ҳож Ғулом Мирзо Фаршчиён гиламни тижорат қилувчи савдогарларидан бўлиб Исфаҳоннинг гилам намояндаларидан эди. Маҳмуд Фаршчиён рассомлик соҳасида болалигидан бошлаб  ўзининг маҳорат ва қизиқишини намоён этди. Унинг отаси шу боис мазкур санъат соҳасида лозим бўлган заминасини яратиш учун уни Ҳож Мирзо Оқо Имоми ишхонасига олиб борди . Маҳмуд Фаршчиён кўп сайъ-ҳаракатлар қилиши билан Исфаҳоннинг тасвирий санъат мактабининг дипломини олишга мушарраф бўлди. Устоз ўз маҳоратини ошириш учун Европага сафар қилди ва бир неча йил давомида музейларда Ғарб санъаткорларининг асарларини ўрганиш билан шуғулланди.

Устоз Маҳмуд Фаршчиён ажойиб асарларни яратиши билан кўп мукофотларни  касб этди, жумладан 21 аср мутафаккирлар рўйхатига киритилди ва санъат соҳасининг биринчи ўрнида Италиянинг Оскар олтин мукофоти, Италия олтин пальма мукофотининг совриндори, Италия санъатининнг олтин мукофоти,  Европа академиясининг дипломи, Италия санъат университетининг лаёқат дипломи, Италия ҳунармандчилиги акдемиясининг олтин медали, Эрон санъат ва маданият вазирлигининг биринчи совриндори, Белгия халқаро фестевалининг олтин медали ва Эрон  ҳарбий санъатининг олтин медал совриндори каби мукофотларига ишора этиш мумкин.