Январ 29, 2018 12:03 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил баҳман ойининг 9-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюл-аввал ойининг 11-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил январ ойининг 29-чи кунидир.

Бундан 842 йил олдин, ҳижрий-қамарий 597 йил жумодиюл-аввал ойининг ўн бириинчи кунида Эроннинг буюк олимларидан бири, мунажжим, математик ва файласуф Хожа Насириддин Тусий Эроннинг шимол-шарқида жойлашган Тусда таваллуд топди. У таниқли ва Эрон тарихига таъсир етказган шахсиятлардан бири бўлиб, фиқх ва ҳадис илмларини отасидан ҳамда мантиқ ва ҳикмат илмларини тоғасидан ўрганди. Сўнгра,  Хожа Насириддин Тусий Эрон шимоли-шарқидаги Нишопур шаҳрига бориб, бу шаҳарнинг буюк устозларидан ўз замонининг турли илмлари, жумладан математика ва нужум илмларини мукаммал равишда ўрганди. У муғул хони Ҳалокухон ва унинг фарзанди ҳукумат қилган даврда, буюк илмий марказ ва биринчи фанлар академияси, яъни Мароғанинг буюк обсерваториясини ташкил этди. Эроннинг шимол-ғарбида Мароға обсерваторияси ташкил этилиши ҳақида ҳижрий-қамарий 657- чи йилнинг ҳужжатларида маълумотлар берилган. Хожа Насириддин қуёш соатидан фойдаланишнинг янги услубини ўз расадхонасида кашф этди. Унинг ҳиммат ва сайъ-ҳаракатлари билан Мароға обсерваторияси энг замонавий ва энг яхши тажҳизотлар билан жиҳозлантирилди. Ва ҳатто 300 йилдан сўнг ҳам Ғарбда бундай шаклдаги тажҳизотлар мушоҳада этилмади. Хожа Насириддин Тусий шунингдек, Мароға обсерваторияси ёнида 4000 минг жилд китобдан иборат китобхонани ташкил этди. У 16 йил давомида ушбу абсерваторияда юлдузлар ҳақида илмий изланишлар олиб борди. Бу буюк донишманддан  80 жилддан ортиқ китоб ва илмий мақолалар араб ва форс тилларида боқий қолган. "Асосул-Иқтибос", "Ахлоқи Носирий", "Авсофул-Ашроф" ва "Шарҳи Ишороти Ибн Сино" унинг асарлари жумласидандир. Бу буюк донишманд ҳижрий-қамарий 672 йилда вафот этди ва Ироқнинг Козимайн шаҳрида дафн этилди.

92 йил бундан илгари милодий 1926 йил  январ ойининг 29 -чисида:

Покистонлик физика илмининг билимдони профессор Муҳаммад Абдуссалом ушбу мамлакатнинг шарқида жойлашган Панжоб шаҳрида мазҳабий оилада дунёга келди. Унинг истеъдоди зудлик билан намоён бўлди. У 14 ёшида Панжоб университетига кирди ва 20 ёшида эса Англиянинг Кембриж университетига кирди. Абдуссалом у ерда физика ва математика йўналишида диплом олиб, физика йўналишида ўзининг докторлик даражасини милодий 1951 йилдаолди. Ва Адамс мукофотини олишга муяссар бўлди. Бу донишманд уша йили ўз ватанига қайтиб келди ва таълим бериш билан шуғулланди. Аммо тадқиқот олиб бориш учун имкониятнинг йўқлиги сабабли Англияга қайтди. У милодий 1964 йилда ривожланаётган мамлакатларнинг тадқиқотчиларини қўллаб қувватлаш мақсадида Италияда “Назариявий физика тадқиқот марказини” таъсис этди ва бу марказни 1993 йилгача бошқарди. Профессор Абдуссалом милодий 1979 йилда бошқа тадқиқотчилар билан бирга ислом оламида биринчи донишманд унвонида физика йўналишда Нобел мукофотини олишга муяссар бўлди.  Муҳаммад Абдуссалом ўз умри давомида турли кашфиётларни қўлга киритди ва охири милодий 1996 йилда оламдан ўтди.    

 Бундан 76 йил олдин ҳижрий-шамсий 1320 йил баҳман ойининг 9-чисида:

Шўролар Иттифоқи ва Англия томонидан Эронга қилган ҳужумларидан сўнг, ҳижрий-шамсий 1320 йил шаҳривар ойида  ушбу мамлакатнинг иккинчи жаҳон урушида бетарафлигини поймол этиш билан ушбу уч мамлакат ўртасида учтомонлама шартнома имзоланди. Бу шартнома асосида, Эроннинг уша вақтдаги давлати бу мамлакатлар Эрон орқали ўз ҳарбий тажҳизотларини Шўролар Иттифоқи мамлакатига жўнатиш учун ўзининг сув, ер ва ҳаво орқали йўлларини иттифоқчилар ихтиёрларига қолдириш учун мажбур бўлди. Бу амалларга қарши Англия ва Шўролар Иттифоқи Эрон ер ҳудудларининг яклихтлигини расмий равишда тан олишди. Ва уруш тамом бўлганидан лоақал  олти ой ўтишидан сўнг, Эрон территориясини тарк этишни ўз зиммаларига олишди. Англия ва Совет Иттифоқи Эронни ишғол этиш билан нафақат ушбу мамлакатга жиддий зарарлар етказишди, балки урушдан сўнг Совет Иттифоқи Эрондан чиқиб кетишни хоҳламади ва Эроннинг шимо-ғарбида ўзига боғлиқ бўлган давлатни вужудга келтириш билан Эроннинг бу қисмини тақсимлаш учун заминаларни яратишга сайъ-ҳаракат қилди.  Аммо ушбу фитна-найранглар мағлубиятга дуч келди ва Совет Иттифоқининг армияси Эрон ҳудудини тарк этишга мажбур бўлди.