Январ 29, 2018 15:00 Asia/Tashkent

Ваҳдат учун айрим мутафаккирларнинг таклифлари

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бугунги суҳбатимизда Баҳрайндаги ўзгаришлар ва оммавий эътирозлар борасида сўз юритамиз. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек,  ваҳдат масалаласи бугунги кунда мусулмонларни ташвишга солган муҳим муаммолардан биридир. Айнан мазкур масала Ислом оламида кўплаб мутафаккирлар, сиёсатчилар ва муслиҳларнинг фикрини доимо банд қилиб келган. Ислом оламида кўплаб муслиҳлар мусулмонларнинг ислом қадриятларидан узоқланишлари ҳамда  қавмий , миллий ва ирқчилик  таассубларни қайтадан жонлаштиришгани мусулмонлар ўртасидаги узоқланишларга сабаб бўлганини баён этишган. Улар ушбу асосий муаммоларни бартараф этиш ва мусулмонларни бирлаштириш  учун қатор  стратегия ва йўлларни ҳам  таклиф қилишган. Ислом оламидаги етук муслиҳ ва мутафаккирлар, жумладан, Саййид Жамолиддин Асадободий, Иқбол Лоҳурий ва Имом Хумайний (р)  мусулмонлар учун муштарак ва умумий бўлган Аллоҳнинг ваҳдонияти ва  Расули Акрам (с)нинг нубувватига эътиқод, улар учун илоҳий китоб бўлган Қуръони Каримнинг ўзгартириб бўлмаслиги ва ягона қибла асосида бирлашиш ва ҳамда мусулмонлар ўртасида бедорликни яратиш бобида қилган саъйҳаракатлари ва чорлашларига қарамай, ҳозиргача ваҳдат ва бирлашиш йўлида муҳим қадамлар қўйилган эмас.

Ислом оламида ваҳдатга чорловчи ақидаларга эга ҳамда ушбу  заминада илғор ва байроқдор  мутафаккирлардан бири  Жамолиддин  Асадободий  эди. Саййид  Жамолиддин Асадободий ўтган охирги асрларда биринчи ва энг муҳим диний ислоҳотчи ҳамда  ислом иттифоқининг нидо берувчиси эди. У XIX асрнинг охирлари ва XX асрнинг бошларида диний ақидаларни  хурофот ва чалғинишлардан  тозалаб, уларни  асил Исломга қайтариш учун ҳаракат қилган диний ислоҳотчилардан бири эди.

Саййид Жамол мусулмон халқлари ва давлатлари ўртасидаги мазҳабий  низоларни бартараф этиш ва исломий ваҳдатга эришиш йўли билан Ғарбнинг мустамлакачилига қарши тура олишни англаб етади.

Оятуллоҳилузмо Буружердий ҳам етук диний пешво ва уламолардан эди. У ҳам мусулмонлар ваҳдати ва Исломий мазҳабларни яқинлаштиришни доимо диққат марказида қўйган эди. Ул ҳазрат шамсий 1325 йилда вафот этган Оятуллоҳ Исфаҳоний пешволигидан кейин  шиалар оммасининг пешвоси бўлишга ноил бўлади. Ул  ҳазрат шиа ва  аҳли суннанинг рижол ва ҳадис фанларида етук олимлардан бири  ҳисобланарди.

Оятуллоҳилузмо Буружердий  пешволик даврида ҳам ва кейинги фаолиятларда  ҳам мусулмонлар масалаларига эътибор қаратади. У хусусан, ваҳдат муаммоларини ҳал этиш ва   низоларни камайтириш ҳам Ислом байроғи остида фирқа ва уларнинг эргашувчиларини ўзаро яқинлаштиришга ҳаракат қилади.

Мусулмонларнинг   ёмон вазиятлари, Исломий мамлакатларда бегоналарнинг ҳукмронлиги, мусулмонлар ўртасидаги адоват ва бадбинлик каби муаммолар уни мусулмонлар  ваҳдати ва бирдамлиги учун бўлган ҳаракатини янада оширган эди.

Шайх Шалтут ва Оятуллоҳилузмо Буружердийнинг  яқин ёндашувлари ақида ва ҳаракатлари мусулмонларнинг бирлашишлари ҳамда исломий ваҳдат  ва унинг назариявий  асосларини яратишда ижобий таъсирга эга эди. Ушбу ёндашувлар  асосида Шайх Шалтут  ўзининг маъруф ва муҳим фатвосини чиқаради.

Шайх Маҳмуд Шалтут берган ушбу фатвосида эслатиб қўядики, аҳли суннанинг  тўрт мазҳабига эргашувчилари  бошқа мазҳабларга, жумладан имомия мазҳабининг  фиқҳларига  таяниб, дин  аҳкомларига эргашишлари  мумкин.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Имом Хумайний (р)нинг  ваҳдатга бўлган вафодорлик ва садоқатлари нафақат ул ҳазратни Ислом оламида энг етук инқилобчи шахсиятларнинг бирига айлантирди, балки Исломнинг турли мазҳаб ва фирқалари ўртасида ҳам  ул ҳазрат олий мақомга эга бўладилар.Имом Хумайний тафаккурларида ваҳдат бир нав оммавий келишувчанлик ва қадриятдирки, илоҳий ва маънавий асосга эгадир ҳамда  Китоб ва Суннатда унинг меъёрий ва ахлоқий намуналари назарий ва амалий кўламларда ифода этилган.Бу  шундай ваҳдатки,  шахслар ва гуруҳларнинг ўзаро ҳиссий энергиялари, ҳимматлари ва эътиқодларидан сарчашма олади ҳамда шариат мақсади, қудрат сабаби, ислоҳ ва тараққиёт омили бўлиб,  жамиятдаги фасодга тўсқинлик қилади.Имом Хумайний Ислом оламида ўзаро узоқлашишларнинг сабабларини аниқлашда  икки муҳим ва асосий омилга ишора этадилар: уларнинг бири  ҳукуматнинг халқдан узоқда бўлиши ва исломий  мамлакатлар ҳукмдорларининг ихтилофлари ва бу борада шундай буюрадилар: “Биз биламиз, мусулмонлар ҳам, балки ҳам  исломий юртлар, барча билишадики, бизга етадиган нарса  ва етган нарса икки муаммодандир; ушбу муаммолардан бири ҳукуматларнинг ўрталаридадир ва афсуски, ҳозиргача ҳал бўлган эмас ва иккинчи муаммо ҳукуматларнинг халқлари билан муаммолари.

Улар ўз халқларига шундай муносабат қилишганки, халқ уларни қўллаб-қувватламайди.Имом Хумайний ҳазратлари назарида ваҳдат тушунчаси жуда кенг қамровли бўлиб, шиа аҳлидан бошлаб, бутун дунё мусулмонлари ва ҳатто ер юзидаги барча инсонларни қамраб олади. Шу боис, уларга Эрон Исломий Инқилобидан ибрат олиб, ўзлигингизни англанг ва қадрланг, - дея тавсия бердилар.Эрон Исломий Инқилоби хўрлик ва маҳрумият исканжасида азият чекаётган мусулмонларнинг уйғонишларига сабаб бўлди ва кўпгина хайроту баракотлар келтирди. Ушбу инқилоб жаҳоннинг мазлум мусулмонларига бирлик, эрксеварлик ва истиқлолдан дарак берди. Эрон мусулмон халқидан сўнг ваҳдат ва бирликни асраб-авайлаш барча мусулмон умматининг вазифасидир: "Умматларнинг ўзлари ўзларининг фикрида бўлишлари лозим."Мусулмонлар бир тану бир жон ва иттифоқ бўлишлари керак. Жуғрофий ҳудудлар ва чегаралар уларнинг бир-бирларидан айрилишларига сабаб бўлмаслиги лозим. "Ҳудудлар-мамлакатлар айро – қалблар битта." Агарчи дунё мусулмонлари бугун 50 дан ортиқ кичик ва катта давлатларга бўлинган бўлсалар ҳам, лекин Аллоҳ амри ва замона талабидан келиб чиқиб, муштарак исломий ва инсоний қадриятлар байроғи остида ўзаро ҳамжиҳатликларини янада мустаҳкамлашлари даркорким, Аллоҳ лутфи ила ушбу уфуқнинг ёруғ нурлари кўринмоқда. Бугун Исломий Инқилобнинг шарпаси ва руҳи мусулмон минтақаларда мазлум ва гирифтор мусулмонларнинг зўравон ва золим кучларга қарши қаратилган қўзғолони  авж олмоқда.

Қадрли тингловчилар, “Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.