Январ 30, 2018 12:26 Asia/Tashkent

Наркотерроризм

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Гиёҳвандлик моддаларнинг дунё аҳлига таҳдид солиши мавзўсига бағишланган махсус эшиттиришининг давомини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Терорризм бугунги кунда портлашлар, одамларни ўлдириш ёки қуролли ҳужумлар ва террор қилиш каби ваҳшатларни ижод этишга  асосланади. Гиёҳвандлик терроризми эса вужудга келган янги ҳодиса ҳисобланадиким, сўнгги бир неча ун йилликлар мобайнида террористик гуруҳларнинг мақсадига хизмат қилади ва терроризмнинг янги хил ва шаклларини вужудга келтирган.

Гиёҳванд моддаларнинг терроризми ёки  наркотерроризм гиёҳванд моддаларни тайёрлаш, ишлаб чиқариш, етказиб бериш  ва тақсимлаш билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган ва гиёҳванд моддаларнинг мафиясига йўналтирилган террористик гуруҳларнинг фаъолиятлари ҳисобланади. Наркотик моддаларни ноқонуний айланиши билан мафия гуруҳлари ва террористик гурўҳлар ўртасидаги алоқа шу даражада мураккаблашиб бордиким  БМТ ташкилоти уни уюшган жиноят деб тавсиф берди ва бу масала билан шуғулланиш учун бир неча конвенция ва протоколларни содир этди. Милодий 1961-1971 йилларда қабул қилинган конвенциялар, 1972  йилнинг протоколи ва 1978 йилдаги конвенция ушбу конвенциялар жумласидандир.

Терроризм ва гиёҳванд моддаларг ўртасидаги алоқа ва боғлиқлик кичик ва чекланган масала эмас,  чунки гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний кантрабандасидан келадиган даромад шу қадар каттаки террорчилик гуруҳларининг фаъолиятини молиялаштиришнинг асосий манбаларидан бирига айланиб қолган. Энди гиёҳванд моддаларнинг иқтисоди ва терроризм бир-бири билан чамбарчасб боғлиқ бўлиб гиёҳванд моддаларнинг кантрабандасидан келиб чиқадиган молиявий даромад террористик гуруҳларнинг ихтиёрига қарор олган.

Гарчи террористик барча гуруҳлар гиёҳванд моддаларнинг даромади билан боғлиқ бўлиб қолмаган бўлсаларда, аммо кенг кўламда унга боғлиқ бўлиб қолишган. Бу террористик гуруҳлар гиёҳванд моддаларнинг тижоратидан келиб чиққан молиявий манбаларни муҳофазат этиб бу манбалар қаердаки хавф-хатарда бўлмасин, ҳарбий амалиётлар ҳатто кичик армияларни ташкил этишади ва уларнинг намуналарини кўпроқ Лотин Америкаси ва Европанинг айрим мамлакатларида, айниқса Шарқий Европа ва Тайланд, Миянмар ва Афғонистон каби Осиё мамлакатларида ҳам мушоҳада этиш мумкин. Эҳтимол гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилиш ИШИД террористик гуруҳининг энг муҳим даромад манбаларидан бири эканлиги кўпчилик учун ажабланарли бўлса керак. Аммо такфирий террорчилик гуруҳининг мавжудлиги   эълон қилганидан олти йил ўтгач бу жиноий гуруҳ гиёҳванд моддаларнинг кантрабандасидан кўп фойдани қўлга киритди.

Америкалик ёзувчи ва журналист Жесси Розенфелд бу ҳақда шундай ёзади:”Гашиш” номли гиёҳванд моддаси ИШИД террористик гуруҳининг энг муҳим манбаларидан биридир.

ИШИД террорчи гуруҳ гиёҳванд моддаларни истеъмол этишга қарши эканлигини зоҳиран намойиш этарди.  ИШИД  такфирий ва еррористик гуруҳи фаъолият олиб борган ўз ҳудудларида, ҳатто сигарет чекишни тақиқлаган эди ва одамларни жазога тортган эди.

 ИШИД террорчи гуруҳ ишғол этган Мосул шаҳрида тарқалган хабарларга кўра, ИШИД террорчи гурўҳ на фақат сигарет чекиш, балки гиёҳванд моддаси унвонида “Гашиш”-ни чекишга ҳам ижозат берган эди.

Туркиянинг қора бозорларида катта нарх билан сотиш учун ИШИД террорчи гурўҳ Риққа шаҳрининг атрофидаги экинзорларида гашиш ва бошқа гиёҳванд моддаларни эккан эди.

Англиянинг “Интернейшенал бизнес таймс” интернет маркази бир неча вақт олдин берган ўз ҳисоботида ИШИД террорчи гурўҳи  гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилиш, жумладан кокаин моддасини сотишини ошкор этди ва гиёҳванд моддалар бу террорчи гурўҳининг асосий даромад манбаи эканлигини эслатиб ўтди.

Террористик гурўҳлар ва гиёҳванд моддалар фаъолиятининг жиноий характерга эга бўлиши туфайли ҳукумат маълумотларига ва разведка идораларига гиёҳванд моддаларнинг савдоси ва   кантрабандасининг аниқ ҳажми ҳақида маълумот бериши жуда қийин. Бироқ БМТ қошидаги гиёҳванд моддалар билан қарши кураш олиб бориш идорасининг ҳисоботига кўра, террористик гурўҳлар кантрабандасининг мизони ва гиёҳвандлик моддалар мафияси билан бир йилда 400 миллиард доллардан 500 долларгача, жаҳон савдосининг олти фоизидан 9 фоизгача тенгдир.

Ушбу гурўҳлар турли ноқонуний тижорат ва савдо-сотиқига шерик бўлишади. Қурол-аслаҳа ва кантрабанда тажҳизотларини бир-бирига етказиш билан улар гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилиш йўллари хавфсизлигини таъминлашади, шунингдек турли хил жиноий ва террористик тажрибалар билан ўзаро алмашади.