Биз ва тингловчи
Янги эшиттириш билан таништириш
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Унда “Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришлар бобида сўз юритамиз. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Ёдингизда бўлса, “Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришларни 2016 йилнинг 11-апрелидан бошлаб радиомизнинг оқшомги эшиттиришлари орқали эфирга узтишни бошлаган эдик. Ташкилотимизнинг “Маориф ва маданият” бўлимида ёзилган матнларнинг таржимони ва эшиттириш бошловчиси мен Кўҳёр Аршадниё ушбу вақтлар давомида ҳамкорим режиссёр Умид Сафоиниё билан мазкур радиомақолаларни эфирга узатиш учун тайёрладик. Яна икки- уч эшиттиришлардан кейин “Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги эшиттиришлар поёнига етади.
Ушбу суҳбатлар давомида маълум бўлишича, бугунги кунда исломий мамлакатлар ўртасида мисли кўринмаган ихтилоф ва тарқалишлар мавжуд. Шу боисдан ҳозирги шароитда ҳар замондан ҳам кўпроқ Ислом таълимотлари ва буюк пайғамбар (с) сиратларига эътибор қаратиш зарурати кўзга ташланмоқда. Зеро Ислом умматларининг душманлари Ислом оламининг тарқоқ ва парокандалик фазосидан фойдаланган ҳолда Ислом оламини заифлаштириш учун ҳеч нарсадан тойишмайди. “ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги эшиттиришларда мусулмонлар ваҳдати Ислом ҳамда исломий муслиҳ ва мутафаккирларнинг фикрий геометриясида қандай мавқега эга бўлгани ва ушбу орзу-ормонларга эришиш учун нима қилиш лозим бобидаги мавзуларни ёритиб боришга ҳаракат қилдик..
Берилган ҳозирги статистик маълумотларга кўра, 1 миллиард 200 миллиондан кўпроқ мусулмон дунёнинг турли жойларида яшашади. Жумладан улар дунёдаги қарийб 57 мамлакатнинг аксарият аҳолисини ташкил этишади. Мусулмонлар, шунингдек, айрим мамлакатларда сон жиҳатидан кам бўлсаларда, нуфузли диний гуруҳлардан ҳисобланишади. Исломий мамлакатлар БМТ Бош Ассамблеясида учдан бир қисм ўринларни қўлга киритишлари билан бирга бой энергетика, нефт ва газ захиралари ҳамда дунёнинг кўплаб стратегик минтақаларига ҳам эгалар. Айнан шу нарсалар исломий мамлакатларни иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий потенциалларга айлантирган. Ушбу бой захиралар ва бошқа иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий имкониялардан тўғри ва самарали фойдаланилса, исломий мамлакатлар дунёнинг марказий иқтидорига айланишлари мумкин. Бироқ афсуски, уларнинг ўртасида мувофиқлаштириш ва иттифоқ бўлмагани боис мазкур мамлакатлар халқаро майдонда муносиб ўринга эга эмаслар. Бунга илова улар ўз ҳудудларида ички низо ва иқтисодий қашшоқлик муаммолари билан юзмаюз бўлишган.
Исломий ўлкаларнинг орқада қолишларига асосий омил бўлган мусулмонлар ўртасидаги низо ва ихтилофлар масаласи Ислом оламидаги кўплаб мутафаккирлар, муслиҳлар ва сиёсатчиларнинг фикрларини доимо ўзига банд этган.Ислом оламидаги кўплаб муслиҳларга кўра, Исломнинг асил қадриятларидан мусулмонларнинг узоқлашганликлари ҳамда жоҳилият давридагидек, ирқчилик, қавмий ва қабилавий таассубликни қайтадан жонлаштириш ислом оламидаги низо ва узоқланишларга сабаб бўлган. Шу билан бирга улар исломий мамлакатларнинг бирлаштириш заминасида қатор стратегияларни таклиф қилишган.Ушбу муслиҳларнинг кўплаб саъй-ҳаракатлари, айниқса, Саййид Жамолиддин Асадободий, Иқбол Лоҳурий ва Имом Хумайний (р) каби етук мутафаккирларнинг Ислом олами бедорлиги ва исломий мамлакатлар бирлиги заруратига асосланган мустаҳкам диний ақидага эга бўлиш, Парвардигор бирлиги, Расули Акрам (с)нинг нубуввати, Қуръони Мажиднинг муқаддаслиги, муштарак қибла ва бошқа умумийлик бобидаги андешаларига қарамай, афсуски, Ислом олами ҳозиргача ваҳдат ва бирдамлик йўлида жиддий одимларни кўтарганича йўқ.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Амалга оширилган таҳлиллар кўрсатмоқдаки, исломий мамлакатларда иқтисодий қашшоқлик мусулмонлар иймонининг сусайиши ва ваҳёний қадриятлардан узоқланишларга сабаб бўлган. Иқтисодий ночорлик мазкур мамлакатлар раҳбарларини бегоналар ҳукмронликларини қабул қилишга ундаган. Афсуски, бугунги кунда исломий мамлакатлар энг кўп моддий ва инсоний имкониятлар ҳамда йирик ер ости манбаларга эга бўлсаларда, дунёнинг иқтисодий ҳаракатларида оғир юкни елкаларида ташишмоқда.
Исломий мамлакатлар дунёдаги нефт ва газнинг асосий қисмига эгалар ва чиндан ҳам жаҳон иқтисодий ҳаракатининг мотори ҳисобланишади. Исломий мамлакатларга, жумладан, қишлоқ хўжалигининг маҳсулотлари бўлган буғдой, гуруч, пахта ҳамда саноат учун керак бўлган хом ашёнинг катта қисми тўғри келади. Шундай бўлсада ушбу мамлакатлар жаҳон миқёсида муносиб иқтисодий мавқега эга эмаслар. Уларнинг иқтисодий фаолиятлари қудратли давлатлар, хусусан, Ғарб томонидан ғорат қилинади.
Исломий мамлакатлар экватор чизиғидан 20 даражали ғарбий, 140 даражали шарқий, 10 даражали жанубий ва 50 даражали шимолий узунликдаги ерларда жойлашишган.
Дунёдаги нефт ва газ захираларининг бирдан уч қисми, яъни қарийб 70 фоизи, жумладан, фосфатнинг 40 фоизи, қалъа металининг 38 фоизи, ураннинг 15 фоизи, хром, мис, қўрғошим ва айрим бошқа металлар ва қурилиш тошларининг 12 фоизи исломий мамлакатларда жойлашган.
Ҳозир эса бухоролик мухлисларимиздан бири Адҳамжоннинг радио эшиттиришлари борасидаги суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз. Тингловчимиз Адҳамжоннинг суҳбати эди.
Радиомизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.