феврал 01, 2018 14:06 Asia/Tashkent

Мавлоно Салоҳиддин вужудида Шамсни топди. Бундан кейин Мавлоно ӯғли ва ёронларидан Салоҳиддинни ӯз пиридек қабул қилишга даъват этди. Салоҳиддин 10 йил Мавлоно ёронлари учун муршид ва Мавлоно учун икки жисмдаги бир руҳ бӯлиб қолган эди. Салоҳиддин Заркӯб бир касалликка чалиниб, ҳижрий-қамарий 657 йили оламдан ӯтди.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда ҳам Мавлоно ҳаёти қиссаси ҳақида суҳбатлашамиз.

Азизлар! Ӯтган дастуримизда Шамснинг нопадид бӯлиши ҳақида суҳбатлашдик. Мавлоно Шамснинг пайида Димишқгача қидириб борди. Аммо ундан ҳеч бир асар топмади.

Мавлоно Шамснинг узоққа чӯзилган ғайбатидан сӯнг шунга англаб етдики Шамс унинг вужудида барқарордир. У эса Шамсни беҳуда ташқари дунёда излаб юрибди.

Шамс ишқи фақиҳ Мавлонони шоир ва орифга айлантирди. Бундан кейин унинг мадрасага қайтиши қийин эди. Шунинг учун Мавлоно мадрасада дарс бериш ва ваъз ӯқишни ӯғли Алоуддин Муҳаммад зиммасига қӯйди. Мавлоно кӯп вақтини катта ӯғли Султон Валад ва ёронлари билан ӯтказарди. Улар Салоҳиддин Заркӯб ва Ҳусомиддин Чалабий эдилар.

Мавлоно Салоҳиддин вужудида Шамсни топди. Бундан кейин Мавлоно ӯғли ва ёронларидан Салоҳиддинни ӯз пиридек қабул қилишга даъват этди. Салоҳиддин 10 йил Мавлоно ёронлари учун муршид ва Мавлоно учун икки жисмдаги бир руҳ бӯлиб қолган эди. Салоҳиддин Заркӯб бир касалликка чалиниб, ҳижрий-қамарий 657 йили оламдан ӯтди.

Мавлоно Салоҳиддин Заркӯб ӯлимидан сӯнг ҳеч кимни унинг ӯрнига қӯймади ва ӯзи шогирдларни тарбия этиш билан шуғулланишга киришди.

Аммо у шогирдлари орасида Ҳусомуддин Чалабийга алоҳида эътибор қаратган эди. Мавлоно Ҳусомиддинга шу даражада боғланиб қолган эдики бундан кейин ҳеч бир маросимда усиз ҳозир бӯлмасди.

Бу орада Мавлоно ёши 50 дан ошган эди. Шу замондан бошлаб Ҳусомиддин Мавлоно яқин ёронларидан бӯлиб, шунингдек унинг котиби ва маҳрами розига айланган эди. Маҳз Ҳусомиддин Чалабий Мавлонодан Аттор  ва Саноий усулида Маснавийни назмга киритишга даъват этди. Мавлоно “Маснавий” асарининг биринчи 18 байтини илгаридан ёзган бӯлиб, уни Ҳусомиддин Чалабийга тутди. Ҳусомиддин бу байтларни эшитиб, ҳаяжонланиб, Мавлонодан уни идома беришга даъват этди.

Жалолиддин Румийни ўрганишлари натижасида инсоннинг иймон гавҳари, буюклиги баробарида нуқсонлари-нафси, ҳирси оқибатида келиб чиқадиган ёвузликларни таҳлил қилиб, улардан қутулиш йўлларини, покланиш имкониятининг фазилатларини баён этади.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Тасаввуф оламининг султони Жалолиддин Румий кузатишларида одамлар бир-биридан бойлиги, ирқи, дини, насли-насаби билан эмас, балки инсонни комилга нечоғлик интилишлари билан фарқ қилади. Комилликка интилаётган ҳар бир инсон ўз меҳнат самараси, қобилиятига яраша эриша олади.Мавлононинг тасаввуфий қарашлари инсоннинг тақдири, ҳаётдаги мақсади, асли ва аслиятига қайтишлик, Аллоҳни танишга бўлган интилишларга йўналтирилган эди. Мавлоно инсоннинг қалб дунёсидаги хазинани кашф этди. Инсонийлик хамирини пиширди ва инсонийлик жавҳарига ишлов берди6.

Шу билан бирга ислом тасаввуфи моҳиятини башариятга ўзининг илоҳий ишққа йўғрилган сатрлари билан англатишга ҳаракат қилди ва бу борада беқиёс муваффақиятлар қозонди. У тасаввуфни ишқ йўли эканлигини ўзига хос мажозий маъноларга бой ирфоний шеърияти билан тушунтирди.Бундан кўринадики, Мавлононинг мақсади инсонни ғофилликдан уйғотиб, ўз моҳиятини теран англашга ундаш, унинг фақат моддият асири бўлиб қолмаслиги ва ҳақиқий илм ва ҳикматнинг боши бўлган Аллоҳни танишга, Унинг жамолига мушарраф бўлишга чақиришдир. Бунинг учун инсон вужудидаги ҳайвонийлик сифати мағлуб бўлиб, инсонийлик сифати зуҳур этилиши керак бўлади.Маълумки, тасаввуфда илоҳий ишқ масаласи муҳим аҳамият касб этади. Ислом маданиятининг маънавий хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган тасаввуф шеърияти асосида ҳам айнан илоҳий ишқ ётади. Мавлоно Румий ҳам ўз ижоди билан илоҳий ишқ масаласига эътибор бериб, унинг диний-тасаввуфий маъноларини очиб берди. Мавлоно дунёвий ишқни эмас, ҳақиқий ишқни англатганлар.

Ҳурматли тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.