феврал 01, 2018 16:48 Asia/Tashkent

Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ва вилояти фақиҳ асослари

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум қадрли тингловчилар.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ таъолога чексиз ҳамду санолар айтиб, азиз ва севимли пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Исломий инқилоб, Ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ва вилояти фақиҳ асослари» мавзўсига бағишланган махсус эшиттиришимизни   сизга тақдим этамиз. 

 Радио тўлқинларида бизга ҳамроҳлик қилинг.

     Эрон халқи учун 1357 йил баҳман ойининг 12 куни катта умидворлик туғдиришига қӯшимча хавотирланишни ҳам вужудга келтирган эди. Улар 14 йил давомида сургунда бӯлган севимли ва инқилобий ӯз раҳбари Ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг ӯз юртига қайтишини муштоқлик билан кутаётган эдилар. Аммо паҳлавий режимининг жинояткорлик моҳияти ва ул ҳазратни келтираётган самолётни уриб тушуриш таҳдиди халқни хавотирга туширган эди. Албатта паҳлавий режими халқнинг ғазабидан қурқиб бу ишни амалга оширишга журъат қилмади ва самолёт Эрон халқининг қизғин истиқбол этишлари билан ерга қунди. Имом Хумайни (р.а) -нинг Эронга қайтиши Эрон бӯйлаб халқнинг хурсандчилигига сабаб бӯлди. Шу тартиб билан Эрон тарихида муҳим  бир ҳодиса юзага келдиким  қарам ва мустабид паҳлавий режимининг инқирозга юзмаюз бӯлиш муқаддимасини икки ҳафтадан камроқ муддат ичида муҳайё этди.

Имом Хумайни (р.а)  ӯзлари билан исломий ва инсоний юксак ормонларни армуғон келтирдиларким Эрон халқи бу ормонларни амалда татбиқ этиш учун кӯп интилган эди. Бу ормонлар эркинлик,  истиқлол, адолат,  зулм билан курашиш,  биродарлик  ва бунга ӯхшаш орзу ормонларни ӯзига қамраб олган эди. Аммо шуни зикр этиб ӯтиш жойизким Эрон халқи ва бутун дунё мусулмонлари учун ул ҳазратнинг армуғон келтирган  энг муҳим орзу "вилояти фақеҳ "  аслига таяниш билан исломий ҳукумат лойиҳасини келтиришлари  эди.

Албатта исломий ҳукумат лойиҳаси ва ундаги ҳоким бӯлган шарт -шароит бундан  асрлар олдин шиа ва аҳли суннат мусулмонлари ӯртасида мавжуд эди. Аммо Имом Хумайни (р.а) -нинг ҳунари шунда эдиким ушбу баҳс мунозарани мустақил ва асосли равишда баён этилар. Ул ҳазратнинг амалга оширган ушбу иши Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан йиллар олдин бошланган эди ва  "Вилояти фақеҳ " китоби ана шу муҳим аслнинг  баёнидир.

Исломий ушбу муҳим асосининг муҳим паёмларидан бири шундан иборатким ушбу иллоҳий дин сиёсатда энг олий шаклда рол ӯйнайди. Вилоти  фақеҳ  содда тил билан  ифодалаганда фақеҳ деб аталадиган раҳбарлик шароитида исломшунослар томонидан бошқарадиган жамиятдир. Валий фақеҳ  амалда Имом замон (а) ғайбатда бӯлган асрида ул ҳазратнинг ӯринбосаридир. Имом Хумайни (р)  аниқ далиллар ва ривоятлардан фойдаланиб қилган суханронликлари ва ёзувларида "вилояти фақиҳнинг " асосини исботладилар.

Бу заминада турли ривоятлар мавжуддир

 Расулуллоҳ (с)  уламоларни ӯзларининг халифаси ва пайғамбарнинг ворислари деб билганлар. Ҳазрат Али алайҳиссалом ҳам уларни  халқнинг ҳокимлари деб билган. Ул ҳазрат ҳадисларидан бирида шундай марҳамат этади:  "Мусулмонлар ҳақида ислом ва худонинг қилган ҳукмига кӯра,  ӯз раҳбарлари қатл этилгани ё ӯлимидан кейин  ҳидоят этилган бӯладиларми,  ёки гумроҳ бӯлишадими,  ҳеч қандай амални ижро этишлари вожиб эмас. Улар бундан олдин умумий мол -мулкни йиғиш,  халқнинг жума намози ва ҳаж маносикларини бажо келтирадиган ва берилган садақаларни йиғадиган Расулллоҳ (с) суннати  қазо аҳкомига таянган ориф,  парҳизкор раҳбари сайлашлари лозим.

Ҳазрат Имом Хумайний  (р) бошқа зовиядан “Вилояти фақеҳ”-нинг аслини исботлайдилар. “Вилояти фақеҳ китобида ул ҳазрат бу далилни шундай шарҳ-изоҳ берганлар: “Биз вилоятга эътиқод қиламиз ва Пайғамбари Акрам (с) халифа тайинлашларига ишонамиз ва ул ҳазрат халифа тайинлаганлар. .. Халифани тайинлаш билан унга лозим бўлган муҳим нарса бу ҳукуматдир.  Қонун қоидаларни бажариш учун биз халифани истаймиз. Қонун эса ижрочи-раҳбарга эҳтиёж сезади. Дунёнинг барча мамлакатларида фақат қонунни жорий этишнинг фойдаси йўқ ва башариятнинг бахт саодатини таъминламайди, бас қонунни жорий этишдан сўнг ижро этувчи ҳокимият бўлиши керак   токим инсон фаровонлиги таъминланса.”

Шунинг учун,Қуръон ва ҳадисларнинг таълимотлари ва аҳкомлари, айниқса сиёсий ва ижтимоий масалаларда мусулмонлар учун фойда ва манфаат келтира олмайди агар одил ва доно ҳоким ушбу қонунларни бажариб инсониятнинг бахт-саодатини таъминламаса.

Ҳазрат Имом Хумайний (р) марҳамат этадилар: “Аллоҳ таоло қонунлар ва аҳкомлар мажмуаси, яъни диний шариат аҳкомини бизга юборишига қўшимча бир ҳукумат ва ижроия тизимини барқарор этган”.  

 Кейин ул ҳазрат шундай буюрадилар:”Пайғамбар (с) ислом аҳкомлари ва ислом тизими барқарорлигининг маъмури бўлганларидек Аллоҳ таоло ул ҳазратни мусулмонларнинг ҳокими ва раиси этиб тайинлади, ҳамда ул ҳазратга итоат қилишни вожиб иш деб буюрган. Одил фақеҳлар ҳам раҳбар ва ҳоким бўлишлари лозим ва аҳкомларнинг бажаришини назорат қилишлари ва ижтимоий тизимни барқарор этишлари керак.

       

Ёрлиқ