феврал 01, 2018 17:43 Asia/Tashkent

Эрон Ислом Жумҳуриятида  баҳман ойининг 14-чи куни космосни ўрганиш миллий куни билан туғри келади. Сунъий юлдош орқали алоқа ўрнатишни ижод этиш идеяси биринчи маротаба милодий 1945 йилда Артур Кларк томонидан ўртага қуйилди.

Артур Кларк Вайрлисс Волд журналида нашр этган ўзининг мақоласида шуни исботладиким, сунъий бир юлдош доира шаклидаги орбитада 36 минг километр радиус билан ер куррасининг зовияси тезлигига тенг зовия тезлиги билан айланади. Бинобарин ердаги кўзатувачига у фазодаги турғун бир нуқта сифатида кўзга ташланади.  Шунинг учун сунъий бу юлдош сигналларни ернинг бурча нуқталаридан қабул қилиш ва уни хоҳлаган нуқтага етказиш қудратига эгадир. Ўртадан 10 йил ўтгач милодий 1957 йилда Совет Иттифоқи томонидан “Спутник-1” русумли сунъий юлдош орбитага чиқарилди. Шундан кейин “космос асри” бошланди. Бундан кейин сунъий ахборот юлдошлари ҳам ишлаб чиқарилди ва кенгайиб борди. Натижада космос технологияси дунёда катта аҳамиятга эга бўлди. Энг узоқ умрли, энг кўп фойдаланилган ва энг фаол “Союз” русумли сунъий юлдош руслар томонидан ишлаб чиқарилган.

Бир томондан космосда ҳузур топиш ва унинг имтиёзларидан фойдаланиш эҳтиёжи ва бошқа томондан эса иқтисодий ривожланиш билан унинг алоқаси ва космик хизмат кўрсатиш тижорат саноатининг ривожланиши туфайли Эрон ҳам сунъий юлдош технологиясидан фойдаланишда ўзининг илк қадамларини ташлаш сабабига айланди. Буни эътиборга олган ҳолда, Эрон кенг минтақалари тоғли ва чўл ҳудудларида қишлоқларнинг ўртасидаги масофа ҳам бирбиридан узоқликда жойлашган мамлакат ҳисобланади. Эронда сунъий юлдош орқали хизмат кўрсатишни йўлга қуйиш ва уни барқарор этиш тижамкорликни вужудга келтиради.  Эронда сунъий юлдош технологияларидан фойдаланишнинг собиқаси милодий 1938 йилга бориб тарқалади. Бу йилда Ҳамадоннинг Асадобод минтақасида биринчи сунъий юлдош станциясини таъсис этиш ва уша вақтда Интелсат деб номланадиган сунъий юлдош телекоммуникация халқаро ташкилоти сунъий юлдошлари билан алоқа ўрнатиш жиҳатида 30 метрлик стандартли антенани ўрнатиш билан Эрон сунъий юлдош технологияларидан фойдаланиш йўлида ривожланган мамлакатлар қаторида жой олди. Шунингдек Моҳдаштдаги космик станцияси Ўрта Шарқ минтақасида узоқдан тасвирларни қабул қилиш бўйича биринчи космик станция эдиким, Ландсат-1 сунъий юлдош тасвирлари билан ўз ишини бошлади. Шунингдек сунъий юлдош телекоммуникацияси ҳавзасида Эрон Инморсат сунъий юлдош операторининг акционерларидан эди.  

Исломий Инқилоб вужудга келиши билан Эрон Ислом Жумҳурияти сунъий юлдошни ишлаб чиқариш учун дастлаб бошқа мамлакатлар билан муштарак ҳамкорлик қилишга юз қаратди. Бу йўлда Мисбоҳ сунъий юлдоши  италиялик бир кампания ҳамкорлигида  ички мутахассислар кучи ва фаолияти билан 1378-1380 йилларда ишлаб чиқарилди. Аммо бу сунъий юлдош лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилганидан кейин шамсий 1385 йилдан бошлаб халқаро мушкулотлар билан юзмаюз бўлди ва ҳозирги кунда Италияда сақланмоқда. Мамлакатнинг илк синов сунъий юлдошини ишлаб чиқариш “Сино” номи билан Россия томонидан шамсий 1384 йилда технология ва тадқиқот илмлар вазирлигининг буюртмаси билан ишлаб чиқарилди. Эроннинг дастлабки тадқиқот олиб бориш сунъий юлдоши ҳам шамсий 1385 йил обон ойида космосга чиқарилди ва синовдан ўтказилди. Бу тадиқиқот олиб бориш сунъий юлдошлар илмий ва тадқиқот олиб бориш станцияси ҳисобланадиким, бир ракета орқали фазога чиқарилади. Бу станция қўлга киритилган натижаларни жўнатиш зимнида, ерга қайтганида ундаги изланишлар ва илмий синовларнинг натижалари текширилади.     

Шундай қилиб Эрон Ислом Жумҳуриятининг тақвимида 14 баҳман ойи миллий космос технологияси куни деб ном қуйилган. Шамсий 1387 йил 14 баҳман куни Эрон Ислом Жумҳурияти “Умид” русумли сунъий юлдошни космосга чиқариши билан дунёда сунъий юлдошни фазога чиқариш қудратига эга бўлган мамлакатлар қаторида жой олди. Шу сабабдан 14 баҳман ойи космос миллий куни деб ном қуйилган. Ҳижрий-шамсий 1387 йил 14 баҳман ойидан бошлаб ҳозирги кунгача Эрон Ислом Жумҳурияти космос соҳасидаги технологиялар арсасида муҳим ва катта мувафаққиятларни қўлга киритди. Ҳижрий-шамсий 1385 йилдан бошлаб кейинги йилларда саккизта тадқиқот олиб бориш станцияларини фазога жўнатиш Эрон Ислом Жумҳуриятининг космос соҳасида қўлга қиритган муҳим ютуқларидан ҳисобланади.  Шамсий 1387 йили обон ойининг 2-чисида 2- чи тадқиқот станцияси ва шамсий 1388 йил баҳман ойининг 14 чисида 3-чи тадқиқот олиб бориш ракета космосга жўнатилдиким, тошбоққа, сичқон ва ҳужайралар намуналарини ўзи билан олиб чиққан эди. Тадқиқот олиб бориш 4 станцияси шамсий 1389 йил исфанд ойида, бешинчи станция эса шамсий 1390 йил шаҳривар ойида, олтинчи станция эса шамсий 1391 йил шаҳривар ойида космосга чиқарилди. “Пешгом” ва “Пажуҳиш” тадқиқот станциялари ҳам еттинчи ва саккизинчи станция унвонида шамсий 1391 йил баҳман ойида фазога жўнатилди. “Пешгом” станциясида биринчи маймун ва “Пажуҳиш” космик станциясида эса иккинчи маймун фазога жўнатилди ва ҳар иккала космик станция мувафаққият билан ерга қайтиб келди.