феврал 03, 2018 11:45 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил баҳман ойининг 14-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил жамодиул аввал ойининг 16-си ва милодий ҳисоб билан Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил баҳман ойининг 14-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил жамодиул аввал ойининг 16-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 3- февраль..

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил баҳман    ойининг 14-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил жамодиул аввал  ойининг 16-си ва милодий ҳисоб билан 2018  йил  3- февраль.

Бундан 550 йил олдин, яъни милодий 1468 йилнинг 3-февралида немис ихтирочиси, Европада китоб босиш асосчиси, Иоган Гутенберг оламдан ўтган. У 24 июнь 1399 йилда  Германиянинг  Майнц шаҳрида туғилган. Кейинчалик Франциянинг Страсбург шаҳрига бориб, илмий фаолиятларини давом эттиради. У пул зарб қиладиган жой(зарбхона) да ишлаб, металлдан шрифт қўйишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. 1438 йилда Страсбургда босмахона ташкил этади. 15-асрнинг 40-йилларида босмахона жараёнининг технологиясини ишлаб чиқиб, ҳаракатланувчи литерани қўллаб, босма қолипларини тайёрлаш усулини ихтиро қилган, дастаки ҳарф (сўз) қуйиш қурилмасини яратди, босма прессни қурди. 1447 йилдан Майнцда дарслик ва оммабоп нашрларни (астрономик, календарь ва бошқалар)ни чоп этган. 1452-55 йилларда Библиянинг 300 нусхасини лотин тилида босиб чиқарган.

Бугунги кундан  188 йил олдин, милодий 1830 йилнинг 3-февралида  Юнон усмонийлар империяси  ҳукмронлиги остидан  озод бўлиб, мустақилликка эришади. Юнон Европа жануби-шарқида, Ўрта Ер денгизининг шимолий қисмида жойлашган. Мамлакат аҳолиси 11 миллионга яқин   кишидан иборатдир. Юнон аҳолисининг 95 фоизини ортодокс масеҳийлари  ва 3.1 фоизини мусулмонлар ташкил этишади. Милодий 1821 йил 25 март куни  Юнонда мустақиллик куни эълон қилинган. Зеро  ушбу кунда усмонийларга қарши озодлик тўқнашувлари бошланган эди.

Юнон  дунёнинг энг қадимий бўлган тамаддунлардан бири ҳисобланади. Ушбу мамлакатда милоддан минг йил олдин  аҳоли яшовчи ва сиёсий  марказлар  ташкил этилган эди. Милоддан 338 йил олдин Македония подшоҳи Юнонни Рим империясининг бир қисмига айлантирган эди. Усмонийлар империяси  милодий 1456 йилда мазкур мамлакатда ҳукмронлик қилиш юришларини бошлашади ва ушбу ҳукмронлик 400 йил давом этади.  Россия, Франция, Англия каби айрим Европа мамлакатларининг ҳимоялари остида  1821 йилда Юнонда  усмонийларга қарши курашлар бошланади ва ниҳоят 1830 йилнинг 3-февралида мазкур мамлакат  подшоҳлик ҳукумати бўлган вақтда  истиқлолга эришади. 1973 йилда эса Юнонда  подшоҳлик ҳукумати якун топади ва мамлакатда тинчлик барқарор бўлади.

Бундан 8 йил олдин, милодий 2010 йилнинг 3-февралида Эрон Ислом Жумҳурияти “Умид” номланган биринчи сунъий йўлдош ўрнатилган  ракетасини  фазога  учиради.  Кейинги йилларда Эрон Ислом Жумҳурияти тошбақа ва маймун каби тирик мавжудотларни ҳам ракеталар орқали фазога юборади. Ғарб томонидан жорий этилган  қатор иқтисодий санкцияларга қарамай Эрон Ислом Жумҳурияти  кайҳон-фазо  заминасида янги технологияларга эга мамлакатлар клубига аъзо бўлади.

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.