Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун пайшанба, ҳижрий-шамсий 1396 йилбаҳман ойининг 5-си, ҳижрий қамарий 1439 йил жумодиул аввал ойининг 7-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил январ ойининг 25- кунидир.
Бундан 1050 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 389 -йил жумодиул аввал ойининг 7-куни ӯз замонасининг машҳур муҳаддиси ва Қуръони каримнинг улуғ қориларидан бири Ибн Ғалбун оламдан ӯтди.
У ҳижрий-қамарий 309-йили Суриянинг Ҳалаб шаҳрида дунёга келди. Замонасининг улуғ қори ва муҳаддисларидан таълим олиб, бу соҳаларда устодлик даражасига етишди. Ёшларга исломий илмлардан сабоқ беришга киришди.
Улуғ муҳаддис Қуръони карим тиловати ҳақида ӯзига хос услубнинг соҳибидир. Унинг бу соҳадаги арзирли фикрлари шогирди Макки Бин Абитолиб томонидан "Ал Кашшоф" китобида зикр этилган.
Ибн Ғалбуннинг муҳим асарларидан бири "Ал Иршод" Қуръони каримнинг етти хил қироъати ҳақидадир.
хххххххххххххххх
Бугундан 562 йил олдин, яъни милодий 1456 йилнинг 25 январ куни чоп этиш санъати яратилади ва биринчи китоб нашрдан чиқарилади. Олмониялик олим Гутенберг ҳаракатланувчи қўрғошин ҳарфлардан фойдаланиб, ушбу чоп этиш имкониятини яратади. Чоп этилган китоб “Таврот” эди ва унга “Инжил”дан илова этилган эди. Бугунги кунга қадар ўша китобдан бир неча варақ сақланиб қолган ва уларни айрим музейларда кўриш мумкин. Ҳаракат этувчи қўрғошин ҳарфлари ихтиро этилганидан кейин чоп этиш ва ўқиш маданиятида улкан ўзгаришлар юзага келади ҳамда китобхонлик оммавий тус олади.
ххххххххххххххх
Бундан 145 йил муқаддам, яъни милодий 1871 йилнинг 25 январ ойида германиялик шифокор ва тадқиқотчи Ҳанзен томонидан мохов беморлигини келтириб чиқарувчи микроб кашф этилади. Ушбу юқумли ва сурункали касаллик бемор танасидаги тўқималарни орадан кетгазади.Асаб тизимида ушбу хасталикни кузатиш мумкинки, ҳис этувчи асабларни нобуд этади. Барча минтақаларда ушбу касалликни кузатиш мумкин, аммо иқлими иссиқ бўлган жойларда мохов хасталигини кўпроқ учратиш мумкин.
хххххххххххххххххххххххххххх
Ҳижрий-қамарий 1386 йил жумодиул аввал ойининг 7-куни, яъни бундан 53 йил бурун исломнинг улуғ олимларидан бири Саййид Қутб яна икки нафар маслакдоши билан бирга Мисрнинг Қоҳира шаҳрида қатл қилинди. У ӯн ёшида Қуръони каримни тӯлиқ ёд олиб, тақрибан ӯша ёшдан зулм ва зӯравонликка қарши курашни бошлаган эди.
Саййид Қутб16 ёшида Қоҳирадаги университетлардан бирига ӯқишга кирди. 1948 йилда эса ӯқишни давом эттириш учун Америкага борди. Америка ҳаётидаги тенгсизликларни ӯз кӯзи билан кӯргач, Ғарб ҳаётидан бутунлай нафратланди.
Саййид Қутб сиёсий кураш жараёнида Ихвонул муслимин жамиятининг асосчиси Ҳасан ал Баноъ билан танишгач, бу исломий ҳаракатга қӯшилди ва унда муҳим мавқеъга эга бӯлди. Бу ҳаракат масъуллари ва ӯша пайтдаги Миср Президенти Жамол Абдулносир ораларида вужудга келган ихтилоф натижасида бошқа ихвончилар қатори Саййид Қутб ҳам қӯлга олиниб, сӯнгра қатл қилинди.
Улуғ олим “Ғарб ва Шарқ блоклари мусулмонларга қарши курашади. Улар мусулмон мамлакатларини ғорат қилиш учун бирлашиб, мусулмонларга қарши курашга киришган” деган қатъий ишончда эди.
“Келажак исломга тегишли”, “Ислом ва дунё тинчлиги” ва “Қуронда яратилиш санъати” китоблари унинг қаламига мансуб.