феврал 04, 2018 19:52 Asia/Tashkent

Форсча, тожикча ва афғон дилрабо қўшиқлар.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар.

Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг      ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони   ила хонадонингиз меҳмонимиз.

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида  форсча, тожикча ва афғон дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз қалбингизда жой олади деган умиддамиз!

Сизга маълумки кўй-қўшиқ одамзод  маънавий  оламининг  энг  ноёб  дурдоналаридан биридир. Бу ноёб дурдоналаридан баҳраманд бўлиш учун  келинг радиомизнинг таҳририят гуруҳи томонидан танлаб олинган  Беҳноми Бони  ижросидаги  "Бихиёл" номли қўшиғини биргаликда эшитайлик. Бу чиройли ва дилрабо қўшиқ   қалбингизда жой олади деган умиддамиз! Марҳамат тингланг.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Мусиқий дастуримиз давом этади.

 Таъкидлаш жоизки хонанданинг аз тойи дил кўйлаган кўй-қўшиғи юракларни талпинишига сабаб бўлади, айниқса турли тилларда кўйланган ёқимли  кўй-қўшиқлар қалбларни тасхир айлаб, инсоннинг ҳаётдаги ҳис-туйғуларни меҳр-муҳаббат билан тўлдириб яшашга ҳидоят этади.

 Азиз мухлислар!  Қўшиқсевар кўп мухлисларимиздан почтамизга мактуб ёзиб биздан Озодбек Назарбеков в ижросида "Отам" номли қўшиқини тинглаш истагини илтимос қилишган. Азиз мухлислар бизнинг радиомизга эътибор қаратишингиз учун миннатдорчилик билдириб, истайдиган қўшингизни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Сиз ёнимда бойлигимсиз кимдан камман

 Дуоингиз билан элда мукаррамман

Хонадоним чирогисиз шул сабабдан

 Куча куйда юрганимда хотиржамман

Гохо шодон,гохо дардли ноламдирсиз

Онам шундай бино куйган отамдирсиз

 

 Азизлар, дастуримиз якунида сиз азизларга тақдим этиладиган қўшиқ Афғонистон санъаткорларидан бўлмиш Аҳмад Зоҳир ижросидаги "Ай подшаҳи хубон" номли қўшиқдир. Бу чиройли қўшиқ мухлислар кўнглида жой олади деган умиддамиз. Марҳамат тингланг.                                             

 

Ёрлиқ