август 22, 2016 13:24 Asia/Tashkent

Ахлатлар ва чиқиндиларнинг ҳама турларини қайта ишлаб бӯлса ҳам уларнинг ҳамаси ишлатишга яроқли эмас. Шунинг учун ҳам улардан энг лозим бӯлган турларини қайта ишлаб чиқаришади. Қоғоз маҳсулоти ҳам шу жумладандир.

Азиз тингловчилар!

Ӯтган дастуримизда истеъмолчилик маданияти ва унинг атроф-муҳитга бӯлган таъсири ҳақида суҳбатлашдик. Мутахассислар фикрига кӯра атроф-муҳит ифлосланиши оладиган  яна бир омил, бу ахлатлар ва чиқиндиларни қайта ишлаш деб тарифланади. Бугунги дастуримизда ана шу мавзуда суҳбатлашамиз. Бугунги кунда атроф-муҳит масаласини ӯзида қамраб олган мавзу, бу ахлатлар ва чиқиндиларни қайта ишлаш деб белгиланган.

Саноат соҳасидан ҳосил бӯладиган чиқиндиларни қайта ишлаш деганида истеъмол қилинган маҳсулотни яна истеъмол учун яроқли қилиш деганидир. Саноат соҳаси чиқиндиларини истифода учун яроқли қилишда хом ашё ва энергия камроқ сарфланиб. атроф-муҳитга таъсир қиладиган зарарлар ҳам бир неча баравар камаяди. Шунингдек гулхона газларини ҳосил бӯлиши ҳам камаяди. 

Ахлатлар ва чиқиндиларнинг ҳама турларини қайта ишлаб бӯлса ҳам уларнинг ҳамаси ишлатишга яроқли эмас. Шунинг учун ҳам улардан энг лозим бӯлган турларини қайта ишлаб чиқаришади. Қоғоз маҳсулоти ҳам шу жумладандир.

Қоғоз ва ундан ҳосил бӯлган буюмлар ӯрмонларнинг қимматбаҳо дарахтларидан олинади. Ҳар бир тонна қоғоз ишлаб чиқаришида 2 тонна дарахт чӯплари ва ҳар бир тонна оқ қоғоз хамири ишлаб чиқариши учун 6 кубометр ӯрмон дарахтлари лозим бӯлади.Ӯрмон дарахтларининг кесилиши олдини олиш йӯлларидан бири ӯрмонлардан ҳосил бӯладиган хом ашёла ва чиқиндилардан фойдаланишдир.

Бошқа томондан қоғоз маҳсулоти жаҳон бӯйлаб энергия сарфланиши бӯйича 5-чи ӯринда туради. Шунингдек бу маҳсулотни тайёрлаш учун кӯп миқдорда сув сарфланади. Ҳар бир тонна қоғоз ишлаб чиқаришда 440 минг литр сув лозим бӯлади. Ишлатилган қоӯозларни қайта ишлаб чиқаришда эса 1800 литр сув сарфлаш кифооят қилади. Ишлатилган қоғозни қайта тиклашда атроф-муҳитга етадиган зарарлар бир неча баравар камайиши мумкин. Ҳар бир тонна қоӯозни ишлаб чиқаришда 15 то 17 дарахтни кесишга тӯғри келади. Ҳар бир дарахт эса йилига 6 килограм карбон диокссидини оксиген газига айлантиришга қодир. Ҳар бир тонна қоғоз ишлаб чиқаришида 4 минг киловат электр энергияси сарфланади.

Атроф-муҳит ифлосланиши олишга сабаб бӯладиган яна бир омил, бу пластмасса маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариши деб тарифланади. Бугунги кунда саноат соҳаси ва уй-рӯзғорда пластика маҳсулотали ишлатилиш кӯрсаткичи юқори бӯлиб, жаҳон бӯйлаб хом ашё маҳсулотининг кӯп миқдори пластика ишлаб чиқариши учун сарфланади.  

Ҳозирги замон саноатининг ўсиб бориши, халқ хўжалигининг ривожланиши ва турмуш фаровонлиги дунё миқёсида ишлаб чиқариладиган энергия турлари, ҳамда полимер материаллари ва улардан ҳосил қилинган ишга чидамли пластмассалар миқдорига боғлиқдир.

 Азиз тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини муқаддас Машҳад шаҳридан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни тинглаб боринг.

Охирги йилларда пластмасса ва резиналардан тайёрланган плёнкалар, ёпишқоқ тасмалар, магнит ленталари, радиотехника, электроника, ҳисоблаш ва ўлчаш асбобларида кенг қўлланиб келинмоқда.

Кўпгина ривожланган мамлакатларда чиқиндилар ва ахлатлар билан шуғулланиш уларнинг иқтисодиётини янги тармоғига айланиб қолди. Чунки, биринчидан, чиқиндилардан иккинчи маротаба қўллаш натижасида хом-ашё тежалади, иккинчидан, катта иқтисодий фойда кўриш мумкин.

 Шунинг учун чиқиндилардан қайта фойдаланиш бозори ниҳоятда кенгайиб, ҳатто хусусий трансмиллий компанияларни ўзига жалб этмоқда. Бу компаниялар йирик аҳоли пунктларидан узоққа жойлашган бўш ва арзон жойларга йирик заводларни куриб, чиқиндиларга ишлов бериб, янги маҳсулотлар ишлаб чиқараяптилар ва катта иқтисодий даромадга эга бўлаяптилар. Фақат Олмонияда йилига 40 млрд доллар чиқиндилар ҳисобига даромад қилинади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, чиқиндиларга иккинчи маротаба ишлов бериш ва улардан самарали фойдаланиш –  атроф-муҳитга зарар етказмаслик учун муносиб чора бӯлиб, чиқиндилардан ёқилғи ёки дастлабки хом-ашё сифатида қўллаш мумкин. Масалан, пластмасса идишлардан қайта қўллаш натижасида органик хом-ашё ҳисобланадиган полимер маҳсулотини тежаш мумкин, электр энергияси кам сарф бўлади, демак бундай “чиқиндилар” дан катта иқтисодий фойда кўриш мумкин.