октябр 17, 2016 15:06 Asia/Tashkent

Аллоҳ таоло инсонлар зиммасига атроф-муҳитни тоза ва покиза сақлаш ҳамда табиатни муҳофаза қилишдек катта масъулиятни юклаган.

Атроф-муҳитни асраб-авайлаш на фақат Қуръони карим ояти шарифаларида, балки ривоят ва ҳадисларда ҳам кӯп такидланган. Қуръони карим оятларига кӯра, табиатнинг барча унсурлари аҳамиятли бӯлиб, илоҳий неъматлардандир. Инсонлар ӯз навбатида атроф-муҳитни муҳофаза этишда фаол иштирок этишларига тӯғри келади. 

Аллоҳ таоло инсонлар зиммасига атроф-муҳитни тоза ва покиза сақлаш ҳамда табиатни муҳофаза қилишдек катта масъулиятни юклаган.

Умуман, Ислом динида табиат муҳофазаси, наботот ва ҳайвонот оламини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратилган. Диний таълимотларда уларни асраб-авайлаш ҳар бир мўминнинг бурчи эканлиги хусусида жуда кўп айтиб ўтилади. Наботот олами Аллоҳ таолонинг инсонлар учун ато этган улуғ неъматларидан бўлиб, бусиз ҳаётни тасаввур этиб бўлмайди.

Ислом дини таълимотларига кӯра, атроф-муҳитни кӯкламзорлаштириш ва гуллаштириш, унинг тозалигига, савобли ва эзгу ишларни адо этмоқликка, зиёратгоҳу қабристонларни обод қилишдек хайрли ишларга камарбаста бўлишлик биз учун фарздир. Бундан ташқари, бўш ерларга мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда турли хил гул кўчатлари экиб, маҳалла, кўча ва гузарларимизни кўкаламзорлаштиришга, обод қилишга ҳаракат қилишимиз лозим. Албатта, бу каби ҳайрли ишлар кўпчиликка манфаатли бўлгани боис, савоби ҳам мислсиздир.

Ислом дини севимли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с)дан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисда шундай дейилган:

"Бир дарахтни суғориш савоби худди бир муъмин кишини сероб қилишдек".

Яна бир ҳадисда: "Қайси бир мусулмон киши бирор кўчат ёки экин экса, кейин ундан қуш ёки инсон ёҳуд бирор жонивор еса, эккан одамга садақа савоби ёзилади".

Биз ўзимиз яшаб турган жойга, кўча ва маҳаллаларимизга дарахт экиб обод қилсак, бундан нафақат инсонлар, балки қушлар, турли жонзотлар ҳам манфаат топади. Ҳадиси шарифда таъкидланишича, экилган ҳар бир дарахтнинг айтаётган тасбеҳи, ўша дарахтни эккан кишининг номаи аъмолига ёзилади ҳамда унинг мевасидан бошқалар истеъмол қилса ёки соясида ўтирса, эккан кишининг амал дафтарига садақа савоби ёзиб қўйилади.

Дарҳақиқат, шариатимизда тупроқ, сув, ҳаво ва табиатни тоза сақлаш, уларни ифлосланишига йўл қўймаслик ва соғлиқ учун зарарли бўлган нарсалардан сақланиш сингари ҳукмлар келтириладики, бу бизларга ибрат намунаси бўлиши лозим.

Азиз тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам бизни ҳамроҳлик қилинг.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Учта жойга: сув ўзанларига, серқатнов йўлларга ҳамда соя-салқин ерларга ахлат ташлаб, лаънатга қолишдан қўрқинг-лар", - деганлар. Айтиш жоизки, ҳеч бир ориятли, имон-эътиқодли инсон ушбу муборак ҳадисда зикр этилган номақбул ишларни қилишга ботинмайди, аксинча, ана шундай ишни қилаётган кишини кўрган вақтда дарҳол унга танбеҳ бериб, бундай қилиш номақбул эканлигини тушунтиради.

Парвардигор инсонларнинг мўътадил ва фаровон ҳаёт кечиришлари учун лозим бўлган моддий бойликларни яратиб қўйган, она табиатни муҳофаза этиш динимизда аниқ белгилаб қўйилган экан, биз ариқ ва дарё сувларини, диёримиз табиатини, ўсимлик, қушлар ва ҳайвонот оламини асраб-авайлайлик, улар келажак авлодларимизга биздан мерос бўлиб қолишини сира ҳам ёддан чиқармаслигимиз даркор.

Аллоҳ биз мусулмонларни яшаб турган заминимизни озода сақлаган ҳолда обод қилишга, Унинг берган неъматларини асраб-авайлашга буюриб, бузғунчилик қилишдан, атроф-муҳитга зарар етказишдан қайтариб, Қуръони карим, Бақара муборак сураси 205-чи ояти каримада ӯқиймиз: "Ерни (Аллоҳ хайрли ишларга) яроқли қилиб қўйганидан кейин (унда) бузғунчилик қилмангиз!".

Ана шундан келиб чиқиб, ҳар бир мусулмон атрофга ибрат назари билан қарамоғи ва яратганнинг мўъжизаларига яхши муносабатда бўлмоғи лозим.