октябр 24, 2016 13:33 Asia/Tashkent

Тарихнинг гувоҳига кӯра қадимда эронликларнинг ӯзига хос байрамлари бӯлиб, бу байрамларда улар экинчилик қилишар экан. Ахмонийлар давридан қолган Тахти Жамшид қадимий катибаларида ҳам бу мавзу ҳақида келган. Қадимий эронликлар ақийдасига кӯра мевали дарахт экадиган ва қурғоқчил ерларни суғорадиган бир миллат хушбахтдир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттиришининг охирги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Эрон Жумҳурияти атроф-муҳитни асраб-авайлаш ҳақида қадимий манбаларга эга бӯлиб, унинг таълимотларида сув, ҳаво, тупроқ ва олов каби табий унсурларни муҳофаза этиш катта аҳамиятга эга бӯлган. Қадимий эронликлар учун ӯрмон ва дарахтлар ҳам чирой ва кӯркамлик рамзи бӯлиб, диний таълимотларда уларни муҳофаза этиш қаттиқ такидланган эди. Тарихнинг гувоҳига кӯра қадимда эронликларнинг ӯзига хос байрамлари бӯлиб, бу байрамларда улар экинчилик қилишар экан. Ахмонийлар давридан қолган Тахти Жамшид қадимий катибаларида ҳам бу мавзу ҳақида келган. Қадимий эронликлар ақийдасига кӯра мевали дарахт экадиган ва қурғоқчил ерларни суғорадиган бир миллат хушбахтдир. Ислом динини қабул этганидан сӯнг ҳам эронликлар атроф-муҳитни асраб-авайлаш ҳақидаги таълимотларига амал этиб, уни такомиллаштиришди. Исломий инқилобдан сӯнг одамларнинг ижтимоий ҳаётларига катта таважжуҳ бӯлиб, атроф-муҳит муҳофазаси масалалари ҳам четда қолмади. Атроф-муҳитни муҳофаза этиш масаласи Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳулузмо Хоманаий ҳазратлари таважжуҳларини ӯзига жалб этган бӯлиб, ул ҳазрат фикрига кӯра атроф-муҳитни муҳофаза этиш ҳаётан муҳим бир мавзудир. Жамиятнинг ҳар бир аъзоси ҳам атроф-муҳит масаласида масъулият билан ёндашишларига тӯғри келади. Она табиатни, атроф муҳтини асраб авайлаш бизнинг асосий бурчимиздир. Бугун жаҳон жамияти табиатни асраб-авайлаш, келажак авлодларга бекаму-кӯст етказиш йўлида биргаликда амал қилиш зарурлигини англаб етди. Атроф-муҳит деб табиат олами ва ундаги тирик мавжудотга айтилади. Табиий муҳитда ташқи физикавий омиллар ва ундаги барча тирик организмларни ӯзаро зич алоқада бӯлишлари атроф-муҳитни ташкил этади. Бошқача айтганда, атроф-муҳит инсонни қамраб олган ҳар қандай табий омил, жумладан, ҳаво, сув, атмосфера, тупроқ, ӯсимликлар, ҳайвонот ва шунга ӯхшаш унсурларга айтилади. 

Азиз тингловчилар! Сиз “Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик” туркум эшиттириши охирги сонини Эрон ислом жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам бизни ҳамроҳлик қилинг. Атроф-муҳит тушунчаси ҳар давлатда унга қоил бӯлган ӯрнига биноан, турлича. Мисол учун: Сув ресурслари ва ов масаласига аҳамият берилган давлатда, атроф-муҳит масаласи ҳам шу соҳага бориб тақалади. Ӯрмон ва ӯсимилмклар масаласига аҳамият берган давлатда атроф-муҳитга таважжӯҳ ҳам шу соҳага қаратилади. Тан олиш лозим: бугунги кунда экологик хавфсизликни таъминлаш, глобал иқлим исишининг олдини олиш, сайёра аҳлининг тоза ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини қондириш инсоният олдидаги энг нозик таъбир жоиз бўлса, ҳаёт-мамот масаласига айланмоқда. Жаҳон миқёсида ташкил этилаётган халқаро тадбирларда ҳам асосан ана шу муаммога алоҳида эътибор қаратилаётир. Атроф-муҳитга лоқайдлик, бутун ҳаёт ва борлиққа бетаважжӯҳ бӯлиш деб билинади. Инсоният ҳаётининг Ер юзидаги ҳаётининг давоми ҳам атроф-муҳитга боғлиқ. Ҳар қандай шароитда ҳам атроф-муҳитга таважжӯҳ қилмоқ, жамиятдаги ҳар бир аъзосининг инсоний вазифасидир. Чунки атроф-муҳит муҳофазаси борасидаги жиддий ва қалтис вазият ҳаммамиздан худди шуни талаб этмоқда. Қадрли тингловчилар! "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттиришининг охирги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Бу дастурда атроф-муҳит ва унинг аҳамияти ҳақида маълумот бердик. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададгорингиз бӯлсин.