Америка ва Исломий Инқилоб билан доимий қаршилик
Эрон Ислом Инқилоби қирқ йиллик даврнинг бошлаш остонасида турибти.
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Фажрнинг ўн кунлиги”га бағишланган “Америка ва Исломий Инқилоб билан доимий қаршилик” унвонли махсус эшиттиришнинг шарҳи билан мен Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Эрон Ислом Инқилоби қирқ йиллик даврнинг бошлаш остонасида турибти. Қирқ йиллик давр инсонлар учун пишшиқликнинг авжи ҳисобланади. Исломий Инқилоб учун ҳам ушбу таъбирни ишлатиш мумкин. Эрон Ислом Инқилоби мазкур йиллар давомида турли ўзгаришларни бошдан кечирган. Эрон Ислом Инқилобининг хусусиятлари борасида сўзлайдиган бўлсак, жаҳон майдонида ушбу инқилобга қарши Америка масъулларининг душманликларини алоҳида таъкидлаш лозим.
Американинг Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши қирқ йиллик душманлиги сабабларини аниқламоқчи бўлсак, аввал Американинг Ўрта Шарқ ва жаҳонда Инқилобдан олдин оборган сиёсатлари ва Эроннинг тутган ўрнига эътибор қаратишимиз лозим. Исломий Инқлобдан олдин Эрон Америаканинг Ўрта Шарқ ва жаҳонда олиб борган ташқий ҳамда хавфсизлик сиёсатларида хос ўринга эга эди. Эрон Ўрта Шарқда САНТО келишувининг қалбида қарор топган эди ва Шарқнинг қудрати бўлган Шўролар Иттифоқи атрофида чўзилган девор сифатида хизмат қиларди.
Шу сабабдан Америка стратегик Эронни ҳеч вақт қўлдан беришни хоҳламасди ва Иккинчи Жаҳон урушидан кейин Қўшма Штатлар Эронда нуфуз пойдеворини мустаҳкамлаш пайида эди. Америка Эронда ҳукмронлик қилиш учун ҳеч қандай демократик мезон ва қадриятлар ва ахлоқ принципларига риоя қилмасди. Милодий 1953 йилда АҚШ доктор Муҳаммад Мусаддиқнинг қонуний ҳукуматига қарши давлат тўнтаришини амалга оширади. Англия ва Америка орқали амалга оширилган ушбу давлат тўнтарувидан кейин АҚШ Муҳаммад Ризошоҳни Эронга қайтариб, мустабид ва диктаторлик бир режимнинг мустаҳкам бўлишига замина яратди. Жаҳонда қўрқинчли жосуслик ташкилотларидан бири СОВОК Эронда озодлик ҳаракатларини бостириш учун Америка ва сионистик режим томонидан ташкил этилади. Ўн минглаб америкалик ҳарбий маслаҳатчилар Эроннинг ҳарбий, сиёсий, иқтисодий ва маданий ишларида таъсир этиш кучига эга эдилар. Эрон Исломий Инқилоби даврида 30 мингга яқин ҳарбий маслаҳатчилар Эронда фаолият қилишарди.
Америка Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин унинг ижобий натижаларига қарши курашиш ва Эрондан қўрқитиш учун минтақа ва халқаро миқёсда ислом фундаментализмини баҳона қилиб, Эрон Ислом Жумҳуриятини бартараф этиш йўлида сиёсий доиралар ва оммавий ахборот воситаларида ҳам қатор фаолиятларни амалга оширишади. Исломий қадриятларга Эрон Ислом Жумҳуриятининг вафодорлиги ҳам Американинг душманлигига асосий сабаблардан бири бўлган эди.
Эрон Ислом Инқилобининг катта баракатларидан бири истиқлолталаблик ва зўравон қудратлар, хусусан, Американинг ҳукмронликларига қарши туриш эди. Америкалик ёзувчи Нуам Чомскийнинг ёзишича, Эрон мустақил қолар экан ва Американинг ҳукмронлигига тан бермас экан, Американинг душманлиги ва қаршиликлари давом этаверади. Эрон Ислом Жумҳурияти Америка нигоҳидан қабул қилинмайдиган бўлган. Зеро ушбу мамлакат ўзининг мустақиллигидан қўл тортмайди.
АҚШ собиқ Ташқи ишлар вазирининг Ўрта Шарқ бўйича муовини ва Эрондан қўрқитиш сиёсатларининг тарафдорларидан бири Мартин Индайк шундай деган эди: “ Исломий Инқилобни жазолаш ва танбеҳ бериш мустақилликни хоҳлаган ва Америка ҳукмронлиги остидан чиқувчи бошқа мамлакатларга ибрат дарси бўлади.”
Исломий Инқилоб илм ва тараққиёт йўлида илдам одим ташлаб, бошқа мамлакатларга намуна бўлмоқда. Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари бу борада буюрадилар: “ Американинг империалистик тизими ва шунга ўхшаган дунёдаги ҳар бир зўравон қудратнинг Исломий тизим билан душманлиги адолат байроғининг ҳилпирашларидандир.”
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган оқшомги дастуримизда "“Фажрнинг ўн кунлиги”га бағишланган “Америка ва Исломий Инқилоб билан доимий қаршилик” унвонли махсус эшиттиришни тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса uzbek@ ParsToday.com.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.
Эрон халқининг зўравон қудратлар олдидаги қатъиятлиги бир шиор эмас, балки Исломий Инқилоб жаҳоннинг энг халқчил инқилоби сифатида Эрон миллати учун улкан имкониятларни яратди. Исломий инқилоб ўзига ишонч билан илдам қадамлар ва ирода билан ўз мақсадлари сари олдинга қараб интилди ҳамда ўз армонларидан узоқлашмади. Дарҳақиқат, Эрон халқининг инқилобий армонлари ва мақсадлари Исломий жумҳурият тизимида янада сайқал топти. Кимдаким, ушбу инқилобнинг ғоялари билан танишган бўлса, одамларнинг 22 баҳман кунидаги кўча намойишларида кенг иштирок этишлари ҳақиқатдан ҳам Исломий инқилоб армонлари билан янгитдан аҳд қилишдек бўлишини англаб олади.
Эрон халқи 22-баҳман кунидаги кўча намойишларида шодлик ва қувонч билан ҳамда бирдам бўлиб иштирок этиш орқали, Исломий жумҳурият тизимининг ютуқларини ҳимоя қилишни зарар кўрмайдиган тамойил сифатида намойиш этишади ва ҳеч қачон, ҳеч қайси бир тўғри йўлдан оғишган оқимларга улар ичкаридан бўладими ёки Эрон ташқарисидан душман томонидан бўладими, уларга ушбу тамойилларни издан чиқаришларига йўл қўймайди. Шунинг учун 22 Баҳман кунидаги кўча намойишлари Эрон халқининг оғир урушлар шаклида ёки ахборот жанги қолипида лойиҳалаштирилган ғаламизликлар ва душманликлар қаршисида мустаҳкам туришини намоён этади. Эрон миллатининг зийраклиги ва донолиги душманнинг ўз мақсадларига етишмаслигига олиб келди. Бу эса жаҳон мустабидлари, хусусан, Американи асабийлаштириб, ғазабини келтиришга сабаб бўлган ҳақиқатдир. Эндиликда, Эрон Ислом Жумҳурияти барча соҳаларда сезиларли муваффақиятларни қўлга киритди. Эрон Ислом Жумҳурияти илм ва фан соҳасида юксак чўққиларни забт этди. Медицина, технология ва ишлаб чиқариш тармоқлари янада тараққий этди.
Ядровий соҳада ва энергетика йўналишида ҳам ўзларининг билим савияларини бутун жаҳонга кўрсата олишди. Ваҳоланки, Эрон халқи илм- фанда юксак чўққиларни забт этаётган пайтда, Эронга қарши киритилган оғир санкцияларни бошдан ўтказаётган эди. Ҳатто Эроннинг илмий мақолалари Ғарб мамлакатларидаги илмий нашриётларда чоп этилиши тақиқланган эди. Ушбу барча муваффақиятлар ва ютуқлар санкциялар жорий этилган даврда қўлга киритилди. Эрон ва олтилик давлатлари томонидан ядровий соҳада қўлга киритилган келишувдан сўнг, Эрон иқтисодий алоқалар майдонида Ғарб ва Осиё мамлакатларининг биринчи танловига айланди. Ушбу муваффақиятлар Америка бошчилигидаги яккаҳукмрон тузумларнинг душманликларига қарамасдан қўлга киритилган. Эрон Ислом Жумҳуриятининг Исломий инқилоб ғалабасини қўлга киритганига 39 йил ўтаётган бўлсада, мустабид қудратларнинг ғаламизликлари қаршисида қатъиятлик билан туриб ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб этишларини ҳамда душманга Эронни ҳеч қачон таслим қила олмаслигини кўрсатди.
Азизлар, “Фажрнинг ўн кунлиги”га бағишланган “Америка ва Исломий Инқилоб билан доимий қаршилик” унвонли махсус эшиттиришнинг шарҳи шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.